Ўзбекистонликлар 2025 йилда 19,9 трлн сўмлик тиббий хизматдан фойдаланган
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 19,9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, пойтахтда соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 9,1 трлн сўмни ташкил этди. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (2 трлн сўм), Самарқанд вилояти (1,5 трлн сўм), Фарғона вилояти (1,3 трлн сўм) қайд этилди.
Шунингдек, Наманган вилоятида 900,9 млрд сўм, Андижон вилоятида 884,8 млрд сўм, Бухоро вилоятида 784,6 млрд сўм, Қашқадарё вилоятида 745,3 млрд сўм, Хоразм вилоятида 678,7 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган. Ушбу кўрсаткич Сурхондарё вилоятида 511,8 млрд сўм, Жиззах вилоятида 481,7 млрд сўм, Сирдарё вилоятида 359,9 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 351,3 млрд сўм ва Навоий вилоятида 327,6 млрд сўмни ташкил этди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0