291 та туман ва шаҳарларнинг чегаралари бўйича янгиликлар эълон қилинди
Бугун, 23 июль куни Кадастр агентлигининг Республика аэрогеодезия маркази томонидан 2025 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди.
Агентлик томонидан тасдиқланган режа графикка асосан жорий йилнинг 6 ойи давомида 90 000 кв.км майдонни аэро космик суратга олиш ишлари амалга оширилди.
Аэросуратлардан биринчи навбатда Давлат кадастрларини юритишда, Республикамизнинг маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилашда, ер ресурсларининг аниқ ҳисобини юритишда, давлат кадастрлари маълумотларини шакллантиришда ва муҳандислик қидирув ишларида кенг фойдаланилмоқда.
2025 йилнинг 6 ойи давомида аэросуратлар асосида жами 40 300 кв.км майдонда рақамли ортофотопланлар яратилди.
Яратилган ортофотопланлар Давлат кадастрларини юритишда Мудофаа мақсадларида, Фавқулодда вазиятларни баҳолашда, Топографик ва қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги хариталарини яратиш ва янгилашда, ҳудудларнинг ўзгаришини картографик мониторингини юритишда, Давлат кадастрлари маълумотларини янгилаш ишлари учун картографик асос ҳисобланади.
Жорий йилнинг 6 ойида Давлат геодезия тармоғи пунктларининг 49 та ишчи марказлари ва реперлар ўрнатилди. Денгиз сатҳига нисбатан баландликларни аниқлаш учун 384 км юқори аниқликдаги ва 200 км ўрта аниқликдаги нивелирлаш ишлари амалга оширилди.
Давлат топографик хариталарни яратиш ва янгилаш йўналишида йил бошидан буён 5 400 кв.км. майдонда 1:10 000 маштабдаги Тошкент вилояти ва Хоразм вилоятлари ҳудудида топографик хариталар яратилди.
Шунингдек, Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудида 2 300 кв.км. майдонда ва Бухоро вилояти ҳудудида 27 300 кв.км. 1:25 000 маcштабдаги рақамли топографик хариталар янгиланди.
Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш, Ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва электрон қишлоқ хўжалиги хариталарини яратиш бўйича:
Кадастр агентлиги тизимидаги Республика аэрогеодезия маркази ва унинг ҳудудлараро бўлинмалари томонидан ўтган 6 ой давомида Республикамизнинг 19 та туманлардаги жами 291 та маъмурий-ҳудудий бирликлар, шундан 11 та туманга буйсунувчи шаҳар, 107 та шаҳарча, 156 та қишлоқлар ва 17 та овулларнинг чегараларини белгилаш ишлари амалга оширилиб якуний натижалар юзасидан Халқ депутатлари кенгаши қарорлари қабул қилинган.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0