7 ой ичида ЙТҲлар оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган – Сенат
Жорий йилнинг етти ой давомида республика ҳудудида 4 772 та ЙТҲ қайд этилган. Шундан 2 453 таси ёки 51,4 фоизи субъектив сабабларга кўра содир этилган, яъни ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхановнинг ИИВ ЖХД ЙҲХХ маълумотларига таяниб маълум қилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 1 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган.
ЙТҲларда ҳалок бўлганларнинг 1 078 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.
ЙТҲ турлари бўйича сабаблар сифатида пиёдаларни уриб юбориш, автомашиналар тўқнашуви ва бошқалар қайд этилган.
Биргина Тошкент шаҳар мисолида ўтган етти ойда 675 та ЙТҲ содир бўлган ва бунинг оқибатида 71 киши ҳалок бўлган, 787 киши турли тан жароҳатлари олган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг кенг тарқалган сабаби, яъни 199 та ҳолат тезликни ошириш сабабли юзага келган. Ҳайдовчилар томонидан 90 та ҳолатда тақиқловчи светофор ишорасига эътибор бермаслик, маст ҳолатда ҳайдовчилар иштирокида 8 та ЙТҲ содир этилган.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0