Поезд билан тўқнашган юк машина ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Олот туманида HOWO юк машинасини поезд уриб кетгани акс этган видео тарқалди. "Бухоро МТУ" УК ахборот хизмати бу ҳодисага расмий муносабат билдирди:
Жорий йилнинг 5 сентябрида "Бухоро минтақавий темир йўл узели" УК ҳудудида жойлашган Олот – Қоракўл темир йўл бекатлари оралиғи 4044 километр 1-пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Ш.Шарипов бошқарувидаги поезд соат тахминан 08.35 ларда Ж.Aшуров бошқарувидаги HOWO русумли юк автомашинаси билан ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тўқнашув содир этган. Натижада автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Масъул раҳбарлар ва соҳа мутахассислари олиб борган ўрганиш натижасида қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида темир йўлга тааллуқли бўлган барча қурилма ва жиҳозлар тегишли йўриқномага асосан соз ҳолатда ишлаб тургани аниқланди ва ушбу ҳолатда "Бухоро минтақавий темир йўл узели" УК нинг ҳеч қандай айби йўқ.
Маълумот учун: қўриқланмайдиган ва қўриқланадиган темир йўл кесишмалари кесишмадан ўтадиган автотранспорт воситалари ҳамда йўловчи ва юк поездлари қатновига қараб тоифаларга бўлинади. Шу боис 4044 километр 1-пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмаси 4-тоифага, яъни қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасига киради.
Дилдора Иброҳимова,
ishonch.uz
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0