«Халқ банки»даги ноқулайликлар қачон тугайди?
«Халқ банки»нинг Андижон вилоят бўлимида пул тўлаш учун навбатга турдик.
«Халқ банки»нинг Андижон вилоят бўлимида пул тўлаш учун навбатга турдик.
Соат 9 дан 50 дақиқа ўтганда навбатимиз келди. Тўловни амалга оширмоқчи бўлиб тургандик ҳам, кассир терминал ишламаётганини айтиб, ёнидаги кассага ўтишимизни сўради.
Қўшни кассада ҳам шу аҳвол. Анча навбат кутиб қолдик. Бу кассир пинагини ҳам бузмай, база ишламаётганини баҳона қилиб, кассани ёпди.
Соат ўнга яқин свет ўчди, шу билан ўн иккигача келмади.
Бу банкда тўртта универсал касса бор, аммо, уларнинг иккита ёки учтасигина ишлайди.
Халқ банкининг «Ишонч телефони»га-ку, тушиб бўлмади. Марказий банк «Ишонч телефони» орқали боғланиб вазиятни айтсак, «аниқлаб, телефон қиламиз», дейишдан нарига ўтмади. Хуллас, шу куни кредитни тўлолмасдан қайтдик.
Наҳотки, халқ билан ишлайдиган асосий банк нормал хизматни йўлга қўёлмаса? «Халқ банки» Андижон вилоят амалиёт бўлимидаги ноқулайликлар қачон тугайди? Қарийб, 150 йиллик тарихга эга банкда хизматлар қачонгача «тарихий»лигича қолади?
Дилшодбек АСҚАРОВ
Андижон шаҳри
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0