Беш юлдузли Самарқанд давлат университети жаҳон рейтингларида юқорилади
Самарқанд давлат университети 2024 йилда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ҚС Старс рейтингида 5 юлдузни қўлга киритган ва дунёдаги энг юқори баҳоланган университетлар қаторига қўшилган эди.
Дунёнинг энг нуфузли Times Higher Education рейтинг агентлигининг Impact Ranking-2025 йил натижалари эълон қилинди.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мазкур нуфузли рейтингда дунёнинг энг яхши ТОП-600 олий таълим муассасалари қаторидан жой олди.
2024 йилда ушбу рейтингда университетимиз илк бор ТОП-1000 университетлар қаторига кирган эди.
Самарқанд давлат университети, шунингдек, Тоза сув ва санитария (SDG6) ва Қуруқликдаги экотизимларни асраш (SDG15)йўналишларида дунёнинг ТОП-100 университетлари рўйхатига ҳам киритилди.
Маълумот учун Impact Ranking — бу Times Higher Education (ТHE) томонидан эълон қилинадиган университетлар рейтинги бўлиб, у университетларнинг БМТнинг Барқарор Тараққиёт Мақсадлари (SDG) бўйича қандай ишлаётганини баҳолайди. 2025 йилда мазкур рейтингда дунёнинг 130 мамлакатидан 2526 университет иштирок этган.
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0