Бешариқда дарахтларга темир қоқиш одатми?
Экологияни асраш, дарахтларга зарар етказмаслик ҳақидаги гаплар ҳар куни қулоғимизга чалинади. Аммо айрим шахсларнинг бунга тескари муносабатини кўриб, ғашинг келади.
Буни Бешариқ туманидаги истироҳат боғидаги кўп йиллик дарахтлар танасига санчилган темирларни кўриб айтяпмиз.
Аттракционлар атрофини темир тўсиқ билан ўраш ишлари натижасида тўсиқлар дарахтларга мустаҳкамланган. Бу эса уларнинг табиий ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатмасдан қолмаган.
Бешариқ туман ҳокимлигига деярли туташ ҳудудда бундай манзарани учратиш ажабланарли эмасми?



Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0