Бозорлардаги дўконларни аукцион орқали ижарага бериш режалаштириляпти
Давлатга қарашли бозорлардаги дўконларни ижарага олишнинг янги механизми ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бозорлар ва савдо комплексларига тегишли савдо дўконларини ижарага бериш 2024 йил 1 июлдан қатъий равишда “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади.
Шунингдек, бозорлар ва савдо комплекслари фаолияти рақамлаштирилади ва бу орқали уларнинг фаолиятини автоматлаштириш ва самарали назорат қилишга эришилади.
Бунинг учун тегишли идоралар 2025 йил 1 январга қадар бозор ҳудудидаги дўконлар, расталар, омборхоналар ва автотураргоҳлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган “E-bozor” электрон автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётган жорий қилиши керак.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0