Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 729.48-20.27

  • EUR

    14 156.4514.43

  • RUB

    139.72-0.53

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 17-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 17

    +18 +20

  • Chorshanba, 18

    +23 +20

  • Payshanba, 19

    +19 +20

  • Juma, 20

    +21 +20

  • Shanba, 21

    +23 +20

  • Yakshanba, 22

    +24 +20

  • Dushanba, 23

    +21 +20

  • Seshanba, 24

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Туя гўшти “еб қўйган” қонун: уни Сенатдагилар қачон кўриб чиқади?

Бундан икки йил олдин эълон қилинган маълумотларга кўра, мамлакатимизда 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонининг кадастр ҳужжати мавжуд эмас (Аслида ҳеч ким давлат аҳамиятидаги ерга шунчаки уй-жой солиб, яшаб кетмаган. Бунга одамларнинг журъати етмайди. Кўпчилиги маҳалла раиси (бир неча йил аввал ер участкалари маҳалла раисларининг қарори билан берилган) орқали олган бўлса, бошқалари қайсидир тадбиркор ёки фермердан сотиб олган бўлиши мумкин. Хуллас, бу алоҳида мавзу).
Жамият
462 14:35 | 30.05.2024 14:35

Ўз-ўзидан аёнки, эгалик ҳуқуқи йўқ фуқароларга томорқа учун кредит ажратилмайди, субсидия ололмайди, уй-жойини таъмирлаш ёки кенгайтириш учун ҳам ипотекадан фойдалана олмайди.

2 миллион 600 шунчаки оғизнинг бир четидан чиқиб кетиши мумкин. Аммо бу кичкина кўрсаткич эмас. Масалан, шу хонадонларнинг ҳар бирида тахминан тўрт нафар одам истиқомат қилади дейлик ва юқоридаги рақамни тўртга кўпайтирсак, демак, 10 миллион 400 нафар шахснинг тақдири бевосита хат-ҳужжати йўқ уй-жойларга боғлиқ дегани.
Бу тахминий ҳисоб-китоб, холос. Катта эҳтимол билан кадастр ҳужжати йўқ уй-жойлар сони 3 мингдан ортиқ, 4 мингга яқин бўлса ҳам ажаб эмас.

Сонлар йиғиндисидан маълум бўляптики, бугун миллионлаб аҳоли баъзи бир имтиёзлардан фойдалана олмай, юрагини ҳовучлаб, эртангги кундан умидини узмай яшаяпти ва умиди яқин орада ижобат топиши керак эди ҳам.

Хусусан, 2022 йилнинг июль ойида Шавкат Мирзиёев ер кадастр масаласи бўйича йиғилиш ўтказди ва мутасаддиларга, яъни Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди. Янги қонун қабул қилингунига қадар кадастри йўқ уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатилди.

Елкасига муҳим вазифа юклатилган мутасаддилар эса «қонун лойиҳаси ишлаб чиқиляпти, у бирдан ҳал қилинадиган масала эмас, кўп вақт олади», деган иддаолар билан қарийб бир йилни ўтказди.

2023 йилнинг октябрь ойида давлатимиз раҳбари ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича ўтказган навбатдаги йиғилишида яна шу масалага алоҳида тўхталди. Унда эгалик ҳужжати йўқ хонадонларнинг кадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлиши таъкидланиб, ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини тезроқ якунига етказиш вазифаси қўйилди. Ушбу йиғилишда шунингдек, аҳоли узоқ йиллардан буён уй-жой сифатида фойдаланиб келаётган, лекин ҳужжатда қишлоқ хўжалиги ерлари бўлиб қолаётган 817 минг гектар ерни хатловдан ўтказиб, ер тоифасини ўзгартириш таклифи билдирилди.

Хуллас, эгалик ҳуқуқи йўқ уй-жойларни рўйхатга олиш бўйича бошланган ишларга бир ойдан кейин роса икки йил тўларкан. Лекин аҳоли интиқлик билан кутаётган мазкур қонундан (бундан бир неча ой илгари Қонунчилик палатаси қонунни ўқиб, тегишли тартибда Сенатга тақдим этгани ҳақидаги хабарни ҳисобга олмаганда) ҳали-ҳануз дарак йўқ.
Олий Мажлис Сенати матбуот котиби билан боғланиб, мазкур масала юзасидан изоҳ сўрадик. Унинг маълум қилишича, қонун лойиҳаси айни пайтда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.

Ўз-ўзидан ҳақли савол ва эътироз туғилади. Қизиқ, давлатнинг, яна ҳам аниқроқ айтганда, бир бир монопол компания ёки қайсидир вазирлик-идора ходимларининг фойдасига қандайдир қонун, фармон, қарор қабул қилиш керак бўлса, бу иш шунақа тез амалга ошириладики, одам илғамай қолади, ҳатто. Аммо, халқнинг, яъни аҳолининг, одамларнинг фойдасига чиқарилиши лозим бўлган қонун ёки қарор қабул қилишга келганда, йиллаб чўзилади, пайсалга солинади, ҳеч бир масъул шошмайди. Қонун ишлаб чиқилган тақдирда ҳам қабул қилинмай, масъул идораларнинг токчасида чанг босиб, туя гўшти еб ётади. Ҳатто бу Президент талаби бўлса ҳам.

Хўш, нега шундай?

Хусусан, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши ва кучга кириши учун мутасаддиларга яна қанча вақт керак?
Ахир, икки йиллик муддат ҳам оз эмас.

Кадастр ҳужжати йўқ уй-жойлар масаласи қанча тез ҳал этилса, шунча яхши эмасми? Бундан ҳам давлатга (солиқ тушумлари ортади), ҳам одамларга (оилавий тадбиркорлик билан шуғулланишига замин яратилади) фойда-ку! Олий Мажлис Сенати мазкур қонунни қачон узил-кесил кўриб чиқади, деган саволга жавоб кутамиз!


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2001 16:57 | 05.08.2023