Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 739.957.39

  • EUR

    14 191.039.5

  • RUB

    139.14-0.23

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 19-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • Payshanba, 19

    +18 +20

  • Juma, 20

    +16 +20

  • Shanba, 21

    +19 +20

  • Yakshanba, 22

    +19 +20

  • Dushanba, 23

    +17 +20

  • Seshanba, 24

    +14 +20

  • Chorshanba, 25

    +18 +20

  • Payshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Номинг ўчсин "яримта"

Бир кишига жом тўла қадаҳни бергувчи одам энг катта жиноят қилган бўлади. Нега деганда, қадаҳни олган бечоранинг виждонини ва бир оиланинг умидини ўлдирган ҳисобланади, деган эди донишмандлардан бири.
Жамият
367 10:58 | 15.09.2024 10:58

ОАВда бу ҳақда кўп бор фикр юритилган. Чунки, муайян фикрни тарғиб ва ташвиқ қилиш орқали одамларни маълум бир фаолиятга рағбатини, ҳаётга қизиқишини уйғотиб, уларни тўғри йўлга йўналтириш мумкин.

Киши бирон хасталикка чалинса, ҳамма унга хайрихоҳ бўлиб, ғамхўрлик кўрсатади. Аммо ичкиликка гирифтор бўлган аёлдан ҳатто ўз яқинлари ҳам номус қилиши бор гап. Бу уларни руҳий қийнаши аниқ. Чунки, эгилган бошни кўтариш қийин.

Бундай аёлларнинг аксарияти болаликдан оиладаги носоғлом муҳит, нотўғри турмуш тарзи, ота-она эътибори ва тарбиясидан узоқ бўлиш, ўзини жисмонан ёки маънан ёлғиз ҳис қилиш, беҳуда тушкунликка берилиш, яқинларининг ҳурмат-эътибори, ишонч ва қўллаб-қувватлашидан мосуво бўлиш ва иродасизлик оқибатида ичкиликнинг кўз илғамас тўрига тушиб қолишган.

Ҳеч эътибор берганмисиз, юзлари нурсиз, афт-ангори бир аҳвол, сочлари тўзғиган, эс-ҳуши “хумор”ни босадиган бир қултум ароқда бўлган аёлларга кимдир жирканиш, яна биров нафрат билан қараб ўтиб кетади. Бироқ кўпчиликда бу ҳолат заррача ачиниш ҳиссини уйғотмайди. Аксинча, ўша вазятда “буларнинг барчасига ўзи сабабчи” деган ўй билан йўлида давом этади.

Она меҳридан махрум бўлиб, чирқираб қолган норасидаларнинг кўзёшига, ёшгина умрларига ачиниш лозим. Ароқни ўзининг “ёри” деб билган аёлнинг дастидан маҳалла-кўйда бош кўтариб юролмай қолган ота-она, ака-ука, опа-сингил, қавму қариндошга ачиниш ўринлидир. Уларнинг аҳволи ўзига аён. Қанча маломат, қанча танбеҳ!

Аёл кишининг спиртли ичимлик истеъмол қилиши, ёҳуд ичкиликка ружу қўйиши инсон, оила, жамият ва миллат таназзули учун қўйилган кичик бир қадам. Ҳеч бир киши била туриб тиканни босмайди, ўзига озор етказмайди.

Маълумотларга кўра, 100 грамм ароқ инсон вужудида фаол ишлаётган 7500 та тўқимани йўқ қилади. Энди бу оғуни доимий равишда истеъмол қиладиган нозиктабиат аёл танасидаги соғлом тўқималардан қанчаси йўқотилишини бир ўйлаб кўринг-чи?
Бу шунчаки рақамлар эмас. Тасдиғини топган аниқ фактлардир. Бу кишини ўйлантиради.

Аллох таоло Қуръони Каримда: “Ўзларингизни ўз қўлингиз билан ҳалокатга ташламангиз”, дея марҳамат қилган. Инсонларга эзгу амаллар қилиш учун берилган ҳаёт ва соғлиқни енгил-елпи ишларга сарфламаслиги керак. Ўгитларда “Ичкилик барча ёмонликларнинг онаси”, деб таърифланган. Агарда ушбу “оғу” аёл танасига уя қуриб, уни домига тортса, оқибати яхши бўлмайди.

Муқаддас китобларда “Бир-бирингизга яхшилик қилинг, яхши сўзлар айтинг, кўнгилларга қувонч улашинг”, деб ёзилган. Афсуски, баъзан ҳаётнинг қайсидир қийинчиликлари олдида ожиз қолган аёл “озгина ичсам, барчасидан қутуламан”, деб ўйлайди. Бу хато эканини кеч бўлганда англайди. Ичиш билан муаммолар эмас, имкон ва интилишлар, кўзлар қувончи, умрнинг мазмуни бўлган бебаҳо неъматларнинг ҳаммаси бир-бир қўлдан кетади.


Умид ХУДОЙҚУЛОВ.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2013 16:57 | 05.08.2023