Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 827.9010.05

  • EUR

    13 832.32-32.75

  • RUB

    132.85-0.1

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 02:00

    +5 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +5 C

  • 06:00

    +5 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +11 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +15 C

  • 14:00

    +16 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 24-October

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 02:00

    +5 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +5 C

  • 06:00

    +5 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +5 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +11 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +15 C

  • 14:00

    +16 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • Payshanba, 24

    +6 +20

  • Juma, 25

    +6 +20

  • Shanba, 26

    +11 +20

  • Yakshanba, 27

    +8 +20

  • Dushanba, 28

    +10 +20

  • Seshanba, 29

    +7 +20

  • Chorshanba, 30

    +5 +20

  • Payshanba, 31

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

200 мингдан 700 минг сўмгача – таксистлар бир кунда қанча пул топмоқда?

Халқимизда "Ишласанг – тишлайсан", деган ажойиб мақол бор. Ҳалол меҳнат қилиш ҳам маънан, ҳам жисмонан фойдали. Қолаверса, камабағалликка қарши курашишнинг ягона йўли ҳам ҳаракатдир.
Жамият
148 02:41 | 23.10.2024 02:41

Ishonch.uz Ўзбекистон шароитида меҳнат қилиб, даромад қилишнинг турли йўллари билан таништириб боради. Айни мақолада "Yandex Taxi"да пул ишлашнинг барча жиҳатларини кўриб чиқамиз.


"Старт" тарифи


"Старт" тарифи бу Yandex таксида энг ҳамёнбоп тариф ҳисобланади ва бошқаларига қараганда арзонроқ. "Старт" йўналишига аҳолининг катта қисми буюртма беради. Бу тарифда хизмат кўрсатадиган ҳайдовчининг сўзларига кўра, эрталаб соат 6 дан то кундузги 12 гача 200 – 300 минг сўм топса бўлади, чунки эрталаб нарх баланд бўлади.
«Эрталаб 6:00 да чиқсангиз, одамлар ишга, ўқишга борадиган пик пайти яхши пул топса бўлади, узоқ жойга борсангиз кўпроқ масофа босиб ўтасиз. Бунда ҳам камчиликлари ва қийинчиликлари бор. Ҳар хил мижоз чиқади, уларга қўпол гапириб бўлмайди, хўп-хўп деб қўямиз», — дейди ҳайдовчи.


Машина ва бошқа харажатлар


Эрталаб ишга чиқишдан олдин 50 минг сўмга метан «заправка» қилинади. Тушлик учун 50 минг атрофида сарфланади. Жарималар ҳам бўлиб туради, асосан йўл чизиқни босиш ( 85 минг сўм) сабабли.
«Масалан, кунига ўртача 300 – 350 минг соф фойда чиқади. Мен асосан эрталаб 9 дан йўлга чиқаман», — дейди бошқа ҳайдовчи.


"Комфорт" тарифи


Бу йўналишда ишлайдиган ҳайдовчи буюртмалар, чиқимлар ва даромадлар ҳақида шундай дейди:
"Бу тарифда соат 9 дан 6-7 гача 500 минг атрофида харажатлардан ташқари даромад қилса бўлади.
Ҳайдовчининг айтишича, агар бир ҳафтада 100 та буюртма берилса, Yandex компанияси таксичига 500 минг сўм бонус сифатида беради. Бундай бонус ҳар бир тарифда мавжуд. Кун давомида бир марта автомобилни метан газ билан тўлдираман, битта тўлдириш учун 70 – 80 минг сўм сарфлайман. Битта «заправка» 220- 250 кмга етади. Тушлик қилишим учун 50 – 60 минг сўм атрофида сарфлайман», – дейди "Ласетти" русумли машина ҳайдовчиси.


"Бизнес" тарифи


Бу йўналиш қимматбаҳо ва юқори тоифали автомобиллар билан ажралиб туради. Суҳбат давомида ҳайдовчи бу йўналишнинг салбий ва ижобий тарафлари ҳақида гапириб берди. Таксистнинг айтишича, бу йўналишда ўртача 600 – 700 минг сўм ишласа бўлади. Бироқ узоқ йўлга саёҳат бўлса, 440 минг сўм ишлаб топса бўлади холос.


"Электромобил" тарифи


"Электромобил" тарифи йўловчиларга атроф-муҳитга зарарли таъсирни минималлаштириш билан бирга, экологик тоза транспорт хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Ушбу тариф бўйича ишлайдиган ҳайдовчи иш жараёни ҳақида маълумот берди.


Унинг сўзларига кўра, эрталаб соат 9:00 дан кечки 6 гача 600 – 700 минг сўм атрофида соф фойда топса бўлади. Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган маълумотлар Тошкент шаҳридаги "Yandex Taxi" хизматида ишлайдиган ҳайдовчиларидан олинган. Келгуси мақолада Ўзбекистонда курьерлик хизмати орқали қанча пул топиш мумкинлиги билан таништириб ўтамиз.


Мафтуна


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2244 16:57 | 05.08.2023