Валюта UZS
  • USD

    12 303.1623.68

  • EUR

    14 507.89-0.32

  • RUB

    159.760.51

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +11 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 09-February

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 11:00

    +9 C

  • 12:00

    +11 C

  • 13:00

    +12 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +11 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 09

    +7 +20

  • Seshanba, 10

    +8 +20

  • Chorshanba, 11

    +7 +20

  • Payshanba, 12

    +4 +20

  • Juma, 13

    +6 +20

  • Shanba, 14

    +9 +20

  • Yakshanba, 15

    +12 +20

  • Dushanba, 16

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Соғлиқни сақлаш ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига!

ИСЛОҲОТЛАР НУФУЗИНИ ПАСАЙТИРАЁТГАНЛАР КИМЛАР?
Жамият
71 13:34 | 09.02.2026 13:34


Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар нафақат соҳа ривожига, балки тиббиёт ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ифодалашга ҳам хизмат қиляпти. Хусусан, Президентимизнинг «Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалиётга жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳага янги нафас олиб кирди.


Қарор асосида 2025 йил 1 июлдан республикадаги 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели жорий этилиб, туман тиббиёт бирлашмалари негизида соғлиқни сақлаш бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, қарорга кўра, тизимда ишлаётган ходимлар базавий тариф ставкаларига қўшимча устамалар, ойлик лавозим маошлар, меҳнатга ҳақ тўлаш борасида ҳам бир қатор ижобий силжишлар кузатилди.


Қарорда Соғлиқни сақлаш ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига келишган ҳолда тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларининг штат меъёрларини қайта кўриб чиқиш, имтиҳон натижалари асосида ишга қабул қилинмаган ходимларга тиббиёт муассасаларида мутахассислигига мос иш ўринларини таклиф қилиш вазифаси ҳам юклатилганди.


Афсуски, тажриба-синов лойиҳаси назарда тутилган Самарқандда, бир қатор туман соғлиқни сақлаш бўлимларида штат меъёрларининг ўзгариши юзасидан талай ходимларга, юқоридаги қарор рўкач қилиниб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган. Ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзишга мажбурлаш ҳолатлари ҳам кузатилган. Бу эса кўплаб ҳамширалар, пенсионер шифокорларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти. Оддий бир мисол: тармоқ касаба уюшмаларига январь ойининг ўзидаёқ 16 та ёзма ва 50 дан ортиқ оғзаки мурожаатлар бўлган. Афтидан қарор ижросини таъминлашда «манфаатдорлик»ка йўл қўйилмоқда.


Савол: вазирликлар томонидан қуйи тизимларга тузилмавий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида етарлича тушунчалар берилганми? Ташкилий жараёнлар нега белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилмаяпти?


Нурилла ШАМСИЕВ,
ISHONCH.UZ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5840 16:57 | 05.08.2023