Аёл собиқ турмуш ўртоғига 72,4 миллион сўм тўлаб берди
Аввало, ажралишлар бўлмасин. Лекин, тааассуфки, баъзида оила парокандаликка учраганда, аёл ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқсиз кўчада қолгандай туюлади. Аслида, ундай эмас. Бундай вазиятларда аёл никоҳ давомида орттирилган умумий мулкдан улуш олиш ҳуқуқига эга. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг тегишли моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек, никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари – умумий мулк ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига никоҳ давомида орттирилган умумий мулкдан улуш ажратиш бўйича ижро варақаси келиб тушган.
Одатда судлар қарорларидаги вазиятларнинг ечими Мажбурий ижро бюро ходимларининг ижро ҳаракатларига бориб тақалади.
Ижро ҳужжатида, тортишувга сабаб бўлган мол-мулкларнинг узундан-узун рўйхатида, тақсимланмаган ашёлар қолмагандек, гўё. Қисқаси, дўкондан тортиб машиналаргача, уй жиҳозларидан тортиб идиш-товоқларгача эр-хотинга тенг бўлиб берилган.
Суд қарорига кўра, Андижон шаҳридаги савдо дўкони аёлга қолиши ва эрига дўконнинг тенг қисм қиймати ундириб берилиши таъминланди.
Шундай қилиб, аёл 72,4 миллион сўмни собиқ турмуш ўртоғига тўлаб берди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0