Валюта UZS
  • USD

    12 060.2737.35

  • EUR

    13 916.3573.16

  • RUB

    148.870.73

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 10-November

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +13 C

  • 15:00

    +13 C

  • 16:00

    +12 C

  • 17:00

    +11 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Dushanba, 10

    +4 +20

  • Seshanba, 11

    +5 +20

  • Chorshanba, 12

    +5 +20

  • Payshanba, 13

    +6 +20

  • Juma, 14

    +7 +20

  • Shanba, 15

    +6 +20

  • Yakshanba, 16

    +6 +20

  • Dushanba, 17

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қамашида қадимий қалъа топилди

Қамаши туманида Бобуртепа деган маскан бор. Ушбу тепаликни маҳаллий аҳоли Захириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлаб келган. Эмишки, Самарқанддан чекинган бобомиз Афғонистонга йўл олганида айни шу ерни қўноқ тутган, қалъа барпо этган.
Ҳодиса
587 21:29 | 27.10.2025 21:29

Туманнинг “Пасттол” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мазкур ёдгорликда Самарқанд археология институти тадқиқотчилари қидирув ишларини амалга оширишди. Қазилма ишлари натижаси эса бу қалъа антик даврларга хос эканини кўрсатмоқда.


– Тўрт бурчак шаклдаги ушбу археологик ёдгорлик 6,2 гектар майдонни ташкил этади, – дейди Самарқанд археология институти илмий тадқиқотчиси Санжар Абдураҳимов. – Бу ерда 2023 йил дастлабки дала қидирув тадқиқот ишларини амалга оширган бўлсак, 2024 йилда 3 та жойида қазилма ишларини олиб бордик. Тепаликнинг марказий қисмида бўйи 9,3, эни 5 метр бўлган катта ва иккита майда хоналар топилди.


Деворларида суратлар чизилган, бироқ у яхши сақланмаган. Қолаверса, бу ердан аёл ва от ҳайкалчалари топилди. Ушбу ҳайкалчалар зардуштийлик даврида урф бўлган. Топилган манбаларга таяниб, ушбу қалъани сўнгги антик даврга – милоддан аввалги III ва милодий III–IV асрларга тааллуқли деган хулосага келдик. Бу йил эса ўша пайтдаги мудофаа тизими қандай ташкил этилганини билиш мақсадида қалъа деворларида қазилма ишларини олиб боряпмиз. Девор пахсадан қилинган ва унинг қалинлиги 8 метрни, ҳозир сақланиб қолган баландлиги эса 10 метрни ташкил этмоқда. Қолаверса, девор тепасида аскарлар миноралари қолдиқлари ҳам мавжуд.


Қалъа Лангар дарёси бўйида, баланд қирликлар этагида жойлашган. Бу эса ўша давр одамларининг деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишлари учун қулай бўлган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кейинчалик қалъа стратегик аҳамиятини йўқотган ва бу ерда ҳаёт тўхтаган. Орадан кўп ўтмай, бироз вақт қалъа деворларининг ташқи қисмини кавлаб, ҳунармандлар устахоналар ташкил этган.


– Қашқадарё вилоятидаги археологик ёдгорликларни уч тоифага ажратиш мумкин. Булар Шаҳрисабз – Кеш, Қарши – Нахшаб, Насаф ва Ғузор – Хусор, – дейди Самарқанд археология институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори Абдусобир Райимқулов. – Бу уч шаҳарнинг моддий маданиятини асосан кулолчилик буюмлари ташкил этган ва улар бир-биридан шакл ва нақш жиҳатидан фарқ қилган. Бу ердан чиққан сопол парчалари эса Кеш кулолчилик анъанасига хос. Бу қалъа Самарқанд, Кеш, Ғузор ва Термиз карвон йўлининг устида жойлашган.


Тадқиқотчилар бир неча йиллар давомида Қамаши туманида дала қидирув ишларини олиб боришган ва 100 га яқин археологик масканларни аниқлаган. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Ерқўрғон ва Китоб туманидаги Подойтахт – Сангиртепа ёдгорлиги фанга маълум бўлса, Қамаши туманининг Қоратепа қишлоғидан 3 километр ғарбда Одирмонтепа ёдгорлиги аниқланди. У ҳам антик даврга тааллуқли, 32 гектарлик майдондаги шаҳар. У Самарқанд, Жом ва Ғузор карвон йўлини боғлаган. Қолаверса, Кеш ва Нахшаб ўртасида жойлашган. Олимлар кейинги йили у ерда ҳам қазилма ишларини олиб боришмоқчи. Бобуртепа ёдгорлиги эса қадимийлиги жиҳатидан Одирмонтепа билан тенгдир. Шунинг учун бу қалъани тўлиқ ўрганиш янги манбалар топилишига сабаб бўлади, дейишмоқда олимлар.


– Бу қалъа антик даврдаги Жанубий Сўғд давлатининг чегара минтақаси бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, – дейди Самарқанд археология институти илмий тадқиқотчиси Дилмурод Омонов. – Бу ерда одамлар 6–7 аср яшагани, кейинчалик қалъани тарк этгани ҳам бу ёдгорликнинг қимматини оширади. Сабаби, кишилик жамияти давом этганда ҳар бир давр маданияти аралашиб, айнан антик даврга хос манбаларни топиш, ёдгорликнинг тарихий ёшини белгилаш қийинлик туғдириши мумкин эди. Худди шундай қалъалар мамлакатимизда Бухоро ва Самарқанд ҳудудларида ҳам учраган, лекин уларнинг майдони кичик. Бобуртепа ёдгорлиги майдони жиҳатидан ҳам аҳамиятлидир. Бу ерда босқичма-босқич қазув ишлари давом эттирилади ва яна қимматли манбалар топилишига ишончимиз комил.
Қалъа босқин ва турли вайронгарчиликлар сабаб тупроқ остида қолиб кетмаган.


Археологларнинг таъкидлашича, қалъа даврлар ўтиши билан ўзининг муҳим стратегик аҳамиятини йўқотган, холос. Эҳтимол, дарё ўзани пасайган, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш қийинлашган ёки карвон йўли бошқа минтақалардан ўта бошлагани натижада одамлар қалъани тарк этган бўлиши ҳам мумкин.


Дарвоқе, қишлоқда яна бир ёдгорлик бор. Олимлар “У ерда Захириддин Муҳаммад Бобур тўхтаб ўтган, чунки Темурийлар даврига хос маданий мерослар учрайди, маҳаллий аҳоли йиллар ўтиши билан тепаликларни адаштириб юборган”, дейишмоқда.
Қолаверса, ёмғир ёғганида тепалик жигарранг тусга киради. Эҳтимол, бу жой дастлаб Бовуртепа деб аталиб, кейинчалик талаффузда ўзгариб, Бобуртепа дея ном олгандир.


Баҳодир Ҳaлимов,
“Ishonch”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3029 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса