Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +23 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +20 +20

  • Seshanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бюджет маблағларидан фойдаланишда молиявий назорат кучайтирилади

Бугун, 10 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Иқтисод
273 15:05 | 10.07.2024 15:05

Тақдимотда таъкидланишича, бугун дунёдаги мураккаб жараёнлар иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.


“Маблағ топиш, жамғариш, кўпайтириш тобора қийин бўлиб бормоқда. Бундай шароитда бор манбалардан самарали фойдаланиш, тежамкорлик ва аниқлик янада муҳим”, – дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.


Шу йил 16 январь куни иқтисодиётдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари бюджет харажатларининг самарадорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, Ҳисоб палатасига молиявий назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берган эди.


Қайд этилишича, ҳозирги тизимда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади.


Шу боис Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.


Ҳисоб палатаси фаолиятида давлат дастурларидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолашга қаратилган стратегик аудит ҳамда давлат ташкилотларидаги дастурий таъминотлар самарадорлиги бўйича ахборот технологиялари аудити жорий этилиши мўлжалланмоқда.


Ўзбекистонда 30 мингга яқин бюджет ташкилоти ва давлат корхоналари бўлиб, уларни жойига чиқиб ўрганишга кўп вақт ва маблағ кетади. Шунинг учун Ҳисоб палатасида Масофавий назорат маркази ишга туширилди. Энди илғор хорижий тажриба асосида 36 та риск-таҳлил мезонлари ва индикаторларини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.


Сўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланаяпти. Бу – ҳар бир ҳудудга барча манбалардан берилаётган маблағларнинг 65-70 фоизи уларнинг назоратидан четда қолаяпти, дегани.


Шу боис Ҳисоб палатаси бюджет жараёнини нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиб бориши кераклиги қайд этилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0