Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 05:00

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +22 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 05:00

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +22 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Juma, 09

    +19 +20

  • Shanba, 10

    +17 +20

  • Yakshanba, 11

    +15 +20

  • Dushanba, 12

    +17 +20

  • Seshanba, 13

    +17 +20

  • Chorshanba, 14

    +18 +20

  • Payshanba, 15

    +18 +20

  • Juma, 16

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бобом эккан тутлар

1940 йилларда Матвафо бобом урушга кетишларидан олдин уйимиз атрофига ариқ бўйларига тут, жийда, ўрик, олма, оқ терак, тол, гужум, туронғил кўчатларини экиб кетган экан. Йиллар ўтиб мевали дарахтлар ўз ҳосилини берган. Айниқса, урушдан кейинги очарчилик, қаҳатчилик йилларида момоларимиз оқ тутлар, ўрик мевалари, қоқилари, жийдаларни қишга ғамлаб қўйишган. Шулар билан жон сақлаб баҳорга чиқишган.
Жамият
275 22:40 | 24.03.2025 22:40

Ҳозир бобом эккан тутлардан 5-6 тупи сақланиб қолган холос. Улар биз учун тирик ёдгорлик. Мен Матвафо бобомни кўрмаганман, лекин иккинчи жаҳон уруши жангларида қатнашиб, ҳалок бўлганини биламан.


Ўтган йили опам бизларга ташвишли қўнғироқ қилиб, қишлоғимиздаги Эркабой фермер уйимиз олдидан ўтган ариқни қаздириб тупроқларини ўзининг ғишт заводига олдиргани, ариқ бўйида ўсиб турган тол, терак, жийда, беҳини таг-туги билан суғуртириб ташлаганини айтди. Йиллар давомида ҳар йили эрта баҳорда дов-дарахтларимизга ун қуриб палапон учирма қиладиган турфа қушларнинг уялари ҳам бузилди, чуғур-чуғурлари тинди.


Вақт ўтиб фермернинг невараси касалланиб, оёғида юролмай қолди. Ҳиндистонга олиб бориб даволатиб ҳам келди, аммо фойдаси бўлмаган. Бола умрбод ногиронга айланди.


Пойтахтга келганимга ҳам 20 йилдан ошди. 2014-2015 йилларда бизлар истиқомат қилаётган Аспирантлар ётоқхонаси олдидаги йўл бўйида ўсаётган азим чинорлар, тераклар бирданига кесила бошлади. Сабабини суриштирсак, тераклар эрта баҳорда гуллаганда ўзидан кўзга кўринмас чанглар чиқариб, инсонларда аллергик касалликлар келтириб чиқараётганмиш...


Оқибатда нима бўлди? Тошкент шаҳри ҳавоси ифлослиги бўйича дунё мамлакатлари орасидаги рейтингда юқори ўринларни кўрсатмоқда. Бундан 50-60 йил илгари пойтахтда туғилиб ўсган ва яшаган инсонлар тераклар ёки чинорлар туфайли аллергик касал орттирмаганлар. Аксинча, дов-дарахтлар транспортлардан, турли завод-фабрикалардан чиққан заҳарли газларни ютиб шаҳар ҳавосини тозалаб, атроф-муҳитга гўзаллик бахш этиб турган.


Дов-дарахтларга қирон келтириш фақатгина Тошкент шаҳрида эмас, бошқа вилоятларда ҳам урчиб кетди.


Ҳозирги кунда менинг киндик қоним томган Урганч тумани Юқорибоғ қишлоғида бирорта кекса чинор, оқ тол, тут, жийда, жигилдак дарахтини ахтариб топа олмайсиз. Энг ачинарлиси, ҳозирги авлод, ҳатто, улар қандай дарахт эканини ҳам билишмайди.


Ҳар гал қишлоғимга борганимда бобом эккан оқ тут мени мунгли қарши олади. Катта сершох новдалари чопиб ташланган. Агар инсонларда она табиатга меҳр-шафқат бўлганида эди, оқ тутлар меваларидан шу кунгача ҳам баҳраманд бўлишар эди. Аслида дунёни яшиллик қутқаради, яшиллик асрайди.


Марҳамат Матвафаева,


биология фанлари номзоди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3960 16:57 | 05.08.2023