Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 732.563.08

  • EUR

    14 181.5325.08

  • RUB

    139.37-0.35

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-September

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +18 +20

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +16 +20

  • Yakshanba, 22

    +20 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Боғчаларда барбод бўлаётган келажак

Болалар боғчаси қандай бўлиши жоиз, деган савол бугун кўпчиликни қийнаса керак. Чунки улардаги вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Ҳали қарасанг, Хоразм, ҳали қарсанг, Тошкент, ҳали қарсанг, Андижон, хуллас, ҳар куни бир мактабгача таълим муассасасида “ишкал” бор – тарбиячилар болалар ёки бир-бири билан ёмон муносабатда бўлишмоқда.
Жамият
416 14:20 | 11.09.2024 14:20

Галдаги аянчли ҳодиса Қўшработда содир бўлди. Бу воқеа ижтимоий тармоқларни “ёндирди”. Қонга беланган аёлнинг полда хушсиз ётиши, болаларнинг дод-фарёди... Хуллас, видеодаги ҳолатни кўришга унча-мунча одамнинг бардоши етмайди.


Хўш, 31-мактабгача таълим муассасасида содир бўлган фалокатнинг сабаби не? Тарбиячилар бир-бири билан “қонли ринг”да нима талашишган эди? Тоз маҳалласида бўлиб, ҳодисани ўргандик.


Ушбу маскан туман марказидан салкам 60 чақирим олисда янгидан бунёд этилган. Боғчанинг илк мудири эркак киши, ходимларнинг айтишича, шу инсоннинг хизматлари катта бўлган. Аммо жорий йилнинг май ойида Қурбонали Яҳёев пенсияга чиқиб, болалар муассасаси раҳбарсиз қолган. Қишлоқда соҳа бўйича олий маълумотли мутахассис бўлмагани учун мудирлик вазифаси вақтинчалик туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими Гулноза Аҳматовага топширилган. Янги раҳбар ишга ҳафтада бир келаркан.


– Мустақиллик байрами муносабати билан 30 август куни тадбир ташкил қилдик. Ёрдамчи тарбиячи Маҳсуда Йигиталиевадан дўкондан бир-иккита нарса олиб келишини сўрадим, – дейди тарбиячи Гулжаҳон Маннонова. – Қоровул Норбўта Тўйчиев иш билан қаергадир кетган экан. Дарвоза калитини қизи Гўзал Ҳайиталиевага қолдирган. У бизда ҳамшира бўлиб ишлайди. Тарбиячи ёрдамчиси чиқаётган пайт очиқ турган дарвоза қайтаётганида ёпиб қўйилибди. Жанжал шундан бошланди.


Суриштирувлардан аёнлашдики, бироз муддат эшикда сарғайиб қолган Маҳсуда Йўлчиева қоровулнинг қизини ҳақорат қилади. Тортишувга ҳамширанинг яқинлари аралашгач, ҳақиқий жанг бошланади. Бир кишини кўпчилик бўлиб, боз устига, болаларнинг кўз олдида тепкилашади.


Жанжал туфайли боғчадаги вазият издан чиққан. Муассасада бўлган кунимиз соат ўнга яқинлашса-да, тушликка киришилмаганига гувоҳ бўлдик. Буни ходимлар ҳамширанинг йўқлиги (касал) билан изоҳлашди. Ҳамшира бўлмаса, таомнома тузилмас экан. Шу боис ошпазнинг боши қотган.


Маълум бўлишича, ҳамшира билан тарбиячилар орасида тез-тез мана шундай айтишувлар содир бўлиб тураркан. Бу галги жанжалдан сўнг болалар сони кескин камайиб кетган. Ота-оналар фарзандини бу ерга олиб келишни истмаяпти.


Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида муассасанинг вақтинчалик раҳбари Гулноза Аҳматова билан боғландик. Аммо у муҳим давлат ишлари билан бандлигини айтиб, суҳбатни қисқа қилди. Шундан сўнг уни излаб, Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига бордик. Бироқ у ердан Гулноза Аҳматовани тополмадик.


Бу боғча туманнинг олис қишлоғида жойлашган. Тарбиячи лавозимига тўртта штат ажратилган. Буни 9 киши 0,5 ставкадан бўлиб олишган. Уларга тўрт нафар ёрдамчи бириктирилган.


Мазкур даргоҳдан қайтарканмиз, йўл-йўлакай Жўш маҳалласидаги 9-мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлдик. Боғчанинг хўжалик ишлари бўйича мудири 40 литрлик газ балонни елкасига ортмоқлаб, газ тўлдириш шохобчасига кетаётган экан.


– Салкам уч ойдирки газ учун бир тийин маблағ ажратилмайди, – дейди биз билан суҳбатда боғча опалар. – Навбат билан пул йиғиб, газ сотиб олиишга мажбурмиз.


Мактабгача таълим муассасасида фаррош бўлиб ишлаб келаётган Нодира Тошназарованинг ойлик маоши атиги 400 минг сўм. Шундай бўлса-да, у ҳам оғринмасдан газга пул беради. Бугун унинг навбати экан.


Айни вақтда бу ерда 125 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Аммо уларнинг қатиқ ва тухум кўрмаганига уч ой бўлган. Ушбу маҳсулотлар рациондан чиқариб ташланган, бу ҳам етмагандек, 40 турдаги маҳсулот 20 турга тушириб қўйилган. Қисқаси, муаммолар кўп – тарбиячиларнинг ҳасратидан ўт чиқади.



Шу аснода Қўшробот маҳалласидаги 8-мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлдик. Бу боғчада қатиқ ва тухум у ёқда турсин, ҳатто оддий идиш-товоқ муаммо. Кўрпа-ёстиқлар ҳам ҳаминқадар. Бир сўз билан айтганда, 180 нафар бола абгор шарт-шароитда тарбияланмоқда.


Афсуски, юқорида номлари зикр этилган мактабгача таълим муассасалари маблағ йўқлиги важи билан тартибда белгиланган 40 турдаги озиқ-овқат маҳсулотидан атиги 20 туринигина олишмоқда.


Хўш, Қўшработда фаолият олиб бораётган ушбу боғчалардаги ҳолатлардан туман мутасаддиларининг (ММТБ миллиардларни қўпорган аввалги мудири қамалиб, янгиси келган) хабари борми?


Нурилла ШАМСИЕВ


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2009 16:57 | 05.08.2023