Болажон халқмиз деманг, фикрингизга қўшилмайман...
Халқимизга таъриф берилганда “меҳмондўст”, “бағрикенг”, “болажон” сифатлари ишлатилади. Меҳмондўстликни қойиллатишимиз рост. Бағрикенглигимиз ҳам ҳақиқат. Аммо, лекин…
Болажонлигимизга шубҳа бор. Буни исботлаб бераман: асрлардирки, уйнинг яхшисини, таомнинг сарасини, кўрпа - тўшакнинг қимматбаҳосини меҳмонга атаб сақлаймизу, лекин асло болаларимиз учун раво кўрмаймиз. Иккинчидан, боғчаларда, мактабларда болаларни калтаклаётган ҳам, ўз гўдагини қийноқларга солиб балоларга гирифтор этаётган ҳам шу болажон халқимизнинг вакиллари. Яқинда дунёдаги болалар тўйиб овқатланмайдиган мамлакатлар қаторига киритилганимиз эса меҳмондўстлигимизнинг касридан бўлса ажаб эмас.
Ҳаммасига кўз юмиб юргандигу, аммо яқинда “ishonch.uz”га юборилган болалар майдончаларидаги абгор аҳвол акс этган бир талай фотосуратлар бу фикрларимизнинг яна бир исботи бўлди.