Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 732.563.08

  • EUR

    14 181.5325.08

  • RUB

    139.37-0.35

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-September

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +18 +20

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +16 +20

  • Yakshanba, 22

    +20 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Четда уй-жой қилиш учун юрибман” – хориждаги юртдошлар дардлари

Мигрантлар мавзуси ҳар доим оғриқли бўлган. Ўзбекистон аҳолиси йилига 900-950 минг нафарга кўпаймоқда. Ҳар йили меҳнат бозорига 700 минг ишчи кучи кириб келяпти. Мигрантлар сони 2 млн, яъни аҳоли сонидаги улуши 5,5 фоизни ташкил этмоқда. Уларнинг катта қисми асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилади. Ҳатто вилоятларда битта қишлоқдан 200-300 нафар эркак Россияга ишлаш учун кетган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.
Жамият
312 18:50 | 12.09.2024 18:50

Ishonch.uz мухбири чет давлатда ишлаётган юртдошларимиз билан суҳбат қилди.



Уй-жой қилсам, кейин Ўзбекистонга қайтаман…


2 йилдан бери Россияда қурилишда ишлайман. Ўзбекистонда ҳам шу соҳасида ишлаганман, лекин даромадим кам эди. Бу ерда ойлик маош ёмон эмас. Ишнинг осон ва қийинлигига қараб, ойига 100-110 минг рубль топаман. Бу ўзбек сўмига 14 миллон сўмга яқин дегани. Шундан 13 фоизини солиқ учун олиб қолишади. Россияда ишлаб юриб, рус тилини ўргандим. Рус тили бўйича сертификат ҳам олганман. Шахсий уйим йўқ. Бу ерда ишлаб уй-жой қилиб олсам, кейин Ўзбекистонга қайтиш ниятим бор, – дейди Шарофиддин Ҳусанов.


Олий маълумотлиман, мактабда ойлик кам бўлганлиги учун Англияда ишлаяпман


– Спортчиман. Жиззах педагогика университетининг жисмоний маданият факультетини тугатганман. Мураббийлик қилдим, устачилик билан ҳам шуғулландим. Мутахассислигим бўйича иш қидириб кўп мактабларга бордим. Мутахассислар кўп бўлганлиги учун 10 соат дарс олган тақдиримда ҳам бир миллон ойлик берилади. Ўша пулни мен ҳозирги ишлаётган жойимда ярим кунда топаяпман. Эълон орқали иш топиб, Англияга келдим. Ҳозир ҳафтасига 600 долларгача пул топяпман. Мавсумга қараб иш ҳақимиз кўтарилиб туради. Бу ердаги асосий ишимиз боғда, иссиқхоналарда ишлаш. Еб-ичиш ва ётоқ жойларимизнинг ҳаммаси ўзмизнинг ҳисобимиздан. Бу ерда бир ойлик олган маошимиз учун 14 фоизга яқин солиқ ушланади. Тилни унча яхши билмайман, аммо ўрганяпман, – дейди Англияда ишлаётган ҳамюртимиз (исмини ошкор этишни истамади).


Пул йиғиб Ўзбекистонда тадбиркорлик қилмоқчиман


– Деярли 10 йилдан буён Россияда ишлайман. Тўғриси, муқим иш жойим йўқ. Асосан қурилишда, кўча тозалашда, қишда қор кураб пул топаман. Топганимнинг 20 фоизини квартира харажатларига тўлайман. Мана 2 йил бўлди, оиламни ҳам Россияга олиб келдим. Икки фарзандим шу ердаги боғчага боради. Эр-хотин ишлаб, Ўзбекистондан уй олдик. Ишимиз яхши. Аммо пул тўплаб ўз юртимда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, – дейди Шуҳратжон Султонов.


Ишим, топиш-тутишим ёмон эмас


– 2 йилдан бери Россиядаман, – дейди Ҳусан Мирходжаев. Бу ерга танишларим чақирди. Ҳозир катта супермаркет омборида юк ташувчиман. Маошимиз вақтида берилади. Уйимга ҳар ой 400-500 доллар пул жўнатаман. Асосийси бу ерда иш кўп. Дам олган кунларим қўшимча иш топиб ҳам ишлайман. Тўғриси иш танлаб ўтирмайман. Енгилми-оғирми, қўлимдан келса бажариб кетавераман. Бу ерга пул топиш учун келганман. Шунинг учун дам олишсиз ишлайман.


Ўғлим, келиним, қизим Россияда


– Ҳамма болаларим Россияда. Ўғлим Аҳроржон ошпаз, қизим Шоирахон ошпаз ёрдамчиси, келиним Севарахон эса сотувчи бўлиб ишлайди. Топишлари яхши. Ҳаммасининг ўз иши бор. Мана топганини жўнатиб, уй-жойини яхшилаб олди, – дейди Ўктамхон Пўлатова.



Мигрантларни ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш учун Ўзбекистонда қандай ишлар олиб борилмоқда, улар хорижда кафолатланган иш ўринларига эгами каби саволлар билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бош мутахассиси Умар Асроровга юзландик.


– Хорижда ишлаш таклифи билан кўплаб инсонлар келади. Биз уларни имкон қадар ўз мутахассислиги бўйича ишга юборишга ҳаракат қиламиз. Аввало, хорижга кетаётган шахс ишга кетаётган давлатни тилини яхши билиши керак. Агар тил билмасангиз, у ерда ҳам қийинчиликка учрашингиз мумкин. Юридик шахсларга Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш, уларнинг касбий малакасини ва хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолиятлари билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди. Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Хорижда ишлаб қайтиб келган шахсларни тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача субсидия ажратилиши белгиланган. Хорижга кетаётган фуқароларнинг “ишчи виза”, йўл чиптаси ва хорижий тил ёки касб бўйича малакани баҳолаш харажатларини бир қисмининг қопланиши натижасида уларга қўшимча молиявий имконият яратиш кўзда тутилган.


Маълумот учун малака имтиҳонлари учун – БҲМнинг уч бараваригача, “ишчи виза” учун – беш бараваригача, йўл чиптаси учун – икки бараваригача миқдорда тўлаб берилиши кутилмоқда.


Мадина Пўлат қизи


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2009 16:57 | 05.08.2023