Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +23 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +20 +20

  • Seshanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Чўлпон Ўзбекистонга қайтмаганида отилмасди" — "Армон" атрофида

Сўнгги кунларда жадидлар ҳақида суратга олингани айтилган “Армон" фильми турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Oyina.uz нашри ҳатто “Армон” — маърифатпарварлар ҳақидаги фильмми ёки СССРни оқлашга уринишми?", дея жамоатчиликка савол ҳам қўйган. Бугун биз баҳслар теграсига чиққан мазкур фильм юзасидан мутахассис ва фаолларга микрофон тутдик.
Жамият
3676 12:17 | 02.12.2023 12:17

Жамшид Муслимов, нео-жадид ҳаракати фаоли:


— Менимча, фильмдан мақсад, жадидларнинг ғояларини, уларнинг мақсадлари ва мафкураларини етказиш эмас, тарих саҳифасини ўгириб қўйишга уриниш бўлган. Жадидларнинг бошига қатағон улар жадид ё маърифатпарвар бўлгани учун тушмади, шунчаки бу ҳамманинг бошига тушган қатағон эди холос, бу шунақа тасодифий ҳолат эди. Замон шуни тақозо қилганди, бу кўргиликни фақат жадидларгина кўрмади, Мандельштамлар ҳам қатағонни бошдан кечирди, Николай пошшони Ипатьивлар уйида отишди, қабилидаги муждаларни беришди, шунингдек, жадидларнинг орзуси Хрушчёв, Брежнев даврида ушалди, деган ишора берилди фильмда. Фильм номига ҳам эътибор беринг: рус тилидаги вариантида “Мечтатели” яъни хаёлпарастлар, орзу қилганлар. Ўзбек тилидагисида эса “Армон”, яъни армонда ўтиб кетган одамлар, деган мазмун келиб чиқяпти. Аслида жадидлар ўта фаол, ўта радикал ўзгариш тарафдорлари бўлган ва улар шунчаки орзу-хавасга эмас, амалий ишларга қўл уришган. Шу фильмдан кейин бир киши твиттерда ёзибди: Жадидлар “лузер” бўлган деб. Жадидларга нисбатан ана шундай нотўғри муждаларни мухрлаш жадидларни ўлдириш аслида.


Бахтиёр Алимжонов, тарихчи, сиёсатшунос:


— Жамиятда ҳозир жадидларга нисбатан тўртга яқин талқин бор. "Армон" ижодкорлари ҳаммасини аралаштириб юборишганга ўхшайди. Чор Россиясидан аввалги, Чор Россиясидан кейинги ва совет даврини ҳам қориштириб юборишгандай. Фильмда Адиб Холид тўғри айтди: Ўзбекистонда 1945 йилдан кейин умуман бошқа давр бошланган. Бу даврда ҳеч қанақа жадидларга оид нарса йўқ. Энг асосий муаммо — жадидлар қатағон қилинган бўлса, нега уларнинг делоси олиб чиқилмаяпти? Ҳалигача ҳеч бирининг делосини олиб чиқишмаяпти-ку, ким ёзган устидан, ким қўл қўйган, қайси мажлисда бўлган бу воқеалар, нега очилмаяпти? Биздагина очилмаяпти булар. Ваҳоланки, Россияда, жуда кўп давлатларда бу давр очиб бўлинди. "Армон"да эса ҳужжатсиз гапирилди. Кейин кинонинг рус тилидаги вариантида нега “Мечтатели”, ўзбекчасида эса нега “Армон”?


Шоҳруҳ Абдурасулов, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори:


— Кейинги йилларда миллий кино санъатимиз томонидан жадидлар мавзусига эътибор анча жонланди. Бу мавзуда савияси турли даражада бўлган қатор ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олинди, буни эътироф этишимиз керак. Фильмда армонга қайсидир маънода ишора бор: Бу Беҳбудийнинг қабри ҳануз топилмаётгани ҳақидаги саҳна. Беҳбудийнинг зурриёди: "Бобомизнинг қабрини топиш энг катта армонимиз", дейди. Маълумки, Беҳбудийнинг қабри ҳалигача топилган эмас ва бу қайсидир маънода бутун миллат учун армон бўлиб келяпти.

Бахтиёр Алимжонов, тарихчи, сиёсатшунос:


— Фильмда даврларни кўрсатмоқчи бўлишяпти, аммо Совет даврини ҳам камида 3 га бўлиб ўрганиш мумкин. Яъни Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уришигача бўлган вазият ва иккинчи жаҳон урушидан кейинги вазият. Бу даврларда умуман бошқача сиёсат бўлган. Хрушчёв, Брежнев даврида эса буткул бошқача сиёсат ҳукм сурган. Шунингдек, тарихни фақат оқ ва қора, дейиш ҳам хато. Мен доим айтаманки, 1920-1930 йилларда сиёсий ва мафкуравий жуда ҳам жўшқин ҳаёт бўлган. 100 фоиз қора ва оқ дея олмаймиз бу даврни. Хўп, ўша даврда отилганлар бўлган, аммо ўша ҳужжатларни нега кўрсатишмаяпти? Фақат Москвадан келиб ёзишмаган, бу ердан ҳам ўтириб бир-бирини устидан ёзишган. Ҳатто тирик қолганлари бўлган. Йўлдошев, деган тарихчи ўтган, у Москвага қочиб қутилиб қолган. Уни ўзбек КГБси Ўзбекистондан қидириб юрган. Ҳатто Чўлпон 34-36 йилларда Москвада ишлаб юрган. Агар Москвадан Ўзбекистонга қайтиб келмаганда балки отилмасди у ҳам. Фильмда 1920-1930 йилларга ҳеч ким баҳо бермади. Кўпроқ фильмда 1917 йилгача бўлган даврни очиб беришди холос.

Агар бу ҳужжатли фильм бўлса, қани архив ҳужжатлари? Айбдор, деб фақат тизимни кўрсата олмаймиз, Афсус, яна шунақа бўлиб қолдик: Тизим айбдор эди, дейдиган эскича талқинга қайтяпмиз. Кечирасиз-у, ҳар доим тизим айбдор бўлмайди. Ҳар қандай тизимни юритадиган оддий одамлар, ё сиёсий раҳбарлар бўлади. Улар бир-бирини устидан ёзгани ҳақида нега гапиришмаяпти? Бор-ку фамилиялар ҳаммаси. Бу ишлар кўр-кўрона қилинмаган-ку. Биз ўрганиб қолдик, Сталинча тизим айбдор эди, дейишга, аммо Сталинча тизимнинг одамлари ким эди, буларни нега яширишяпти?
Бизда ҳозир битта нарсани — 20-30 йиллардаги сиёсий курашни кўрсатишмаяпти.


Мафтуна Каримова , журналист
Қувончбек Тўраев, монтаж устаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0