Валюта UZS
  • USD

    12 187.68-48.45

  • EUR

    14 366.84-73.02

  • RUB

    159.09-0.01

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +10 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +19 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-February

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +10 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +15 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +19 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +13 C

  • Chorshanba, 25

    +5 +20

  • Payshanba, 26

    +6 +20

  • Juma, 27

    +3 +20

  • Shanba, 28

    +1 +20

  • Yakshanba, 01

    +1 +20

  • Dushanba, 02

    +9 +20

  • Seshanba, 03

    +0 +20

  • Chorshanba, 04

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Давлат тилини менсимаганлар нега жавобгарликка тортилмаяпти?

Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жамият
32 11:05 | 25.02.2026 11:05

Яшириб нима ҳам қилдик, тилга олинган воқелик ягона мисол эмас. Турли даражадаги тадбирларда, айрим объектлар ва жамоат жойларида ўрнатилган пешлавҳалар, эслатмалар ва кўрсаткичларда рус, инглиз, хитой тилларидаги ёзувлар битилган, бироқ давлат тилидагиси «унутилган» ҳолатлар тез-тез учраб туради. Албатта, Ўзбекистон – байналмилал юрт, турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Ўзга тилларга нисбатан эътироз ёки ҳурматсизлик бўлиши мумкин эмас. Лекин муайян маълумотни бир неча тилда жамоатчиликка етказмоқ мақсад қилинар экан, энг аввало, ўзбек тилида ёзилиши керак эмасми? Давлат тилини ривожлантириш департаменти шу масалада нега суст назорат олиб боряпти?


Биламизки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси «Давлат тили тўғрисидаги қонунчиликни бузиш» деб номланади. Ушбу нормага кўра, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Олий суднинг­интерактив хизматлар порталидаги суд қарорлари жамланмасидан кўринишича, 2025 йилда мамлакат бўйича давлат тили тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ биттагина (!) маъмурий иш кўриб чиқилган. Бунисига нима дейсиз? У ҳам бўлса, ўзга миллатли ватандошимиз фейсбук фойдаланувчиларидан бири билан тортишув асносида ўз тили камситилганлигидан арз қилиб, тегиш­ли органга мурожаат этганлиги натижасида қўзғатилган.


Тўғри, бу масалада маъмурий иш қўзғатиш ваколати адлия ва прокуратура органларига берилган. Бироқ, ҳеч бўлмаганда, жиддий эътирозга сабаб бўлаётган ҳолатлар юзасидан департамент давлат назоратини олиб борувчи тузилма сифатида иш қўзғатишга ваколатли идораларга ҳужжатларни тақдим этса бўлмайдими?


Сурхондарёдаги ҳолат мисолида айтиш мумкинки, шу ва шунга ўхшаш вазиятларда республика миқёсидаги идоралар раҳбарияти ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари хизмат одоби нуқтаи назаридан айни масалада ҳар доим ҳам раҳбарига қарши боролмаслиги мумкин. Аммо шундай кезларда Давлат тилини ривожлантириш департаменти бошқаларга ибрат бўлиши учун ҳам юқоридаги қонун нормасини ишлатишга амалий ҳаракат қилса бўлади-ку?! Ёки бутун бошли тузилма, машҳур адибимиз ибораси билан айтганда, «ҳуштак чалишга» ҳам ярамайдими?


Нурилло НЎЪМОНОВ
«Ishonch»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5946 16:57 | 05.08.2023