Валюта UZS
  • USD

    12 275.58-11.73

  • EUR

    14 591.98-52.04

  • RUB

    159.090.26

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 15-February

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Yakshanba, 15

    +11 +20

  • Dushanba, 16

    +12 +20

  • Seshanba, 17

    +11 +20

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +14 +20

  • Juma, 20

    +9 +20

  • Shanba, 21

    +6 +20

  • Yakshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Гендер тенглик фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди

Бугун Сенатда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан очиб берди.
Жамият
54 21:03 | 14.02.2026 21:03

Парламентлараро иттифоқ маълумотларига кўра, мамлакатимиз парламентида хотин-қизлар фаоллиги бўйича етакчи ўринни эгаллаб турибди. Жаҳон банки индексида эса мамлакатимиз гендер тенглик соҳасида энг тез ривожланаётган беш давлат қаторида қайд этилган, Гендер тенглик ва бошқарув индексида эса 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилди.
Қайд этилганидек, ғолиб деб топилган ташкилотларда ходимларнинг ўртача 30–50 фоизини аёллар ташкил этади, 60 нафар аёл раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. Шунингдек, 10 мингдан зиёд аёллар ходимлар касбий салоҳиятини ошириш курсларига жалб этилиб, 13 мингдан ортиқ аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 2,1 трлн сўм маблағ ажратилган.
Танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳолаш натижаларига кўра 7 та номинация бўйича қуйидаги ташкилотлар ғолиб деб топилди:
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика ташкилоти” – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, “Navoiy kon metallurgiya kombinati” АЖ;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ташкилот” – Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент давлат шарқшунослик университети;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ташкилоти” – Сурхондарё вилояти Узун тумани Ахборот-кутубхона маркази;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” – Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Гулистон тумани ҳокимлиги;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти” –“Меҳримиз сизга” аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ва “MILLENNIUM” ногирон ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий тикланиш маркази;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” – “MIRZO BOSHI” оилавий корхонаси ва «Safia» қандолат уйи;
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол оммавий ахборот воситаси”– Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали ва «Маҳалла» газетаси.
Ғолиб ташкилотлар томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 10 га яқин лойиҳа амалга оширилгани қайд этилди. Айниқса, бу йўналишда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаоллиги алоҳида эътироф этилди.
Келгусида танлов доирасида маҳаллалар иштирокини янада кенгайтириш ва “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол маҳалла” номинациясини жорий этиш режалаштирилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5882 16:57 | 05.08.2023