Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +24 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гулхайри экиб, катта бизнес қилаётган қамашилик юртдошимиз

Ўзбекистонда етиштирилган гулхайри ўсимлиги, унинг гули, уруғи, барги қадоқланиб, жаҳоннинг машҳур косметика корхоналари ва фармацевтика фирмаларига экспорт қилинаётганини биласизми? Бу эртак эмас.
Жамият
307 09:40 | 10.07.2024 09:40

Англия, Швейцария, Исроил, Германия, Польша, АҚШ, Кения ва бошқа мамлакатларга айнан ўзбек деҳқонлари етиштирган гулхайри саноатбоп хом ашё вазифасини ўтамоқда.


Қамашилик Азамат Чориев Тошкент давлат аграр университетига ўқишга кирганда кўпчилик уни “нари борса агроном бўлади”, деб ўйлагани аниқ. Бироқ у оддий талабалардан фарқ қиларди. Пойтахтга икки варақ диплом илинжида эмас, илм ўргангани, сидқидилдан ўқигани келганди. Шунинг учун бўш вақтида тил ўрганди. Интилувчанлиги сабаб талабалик пайтида IAESTE халқаро ташкилоти грантини ютиб, 2007 йилда Англиянинг “University of Reading” университетида таҳсил олиш имконини қўлга киритди. Англиядаги машҳур олий ўқув юртида ўсимликшунослик ва косметологиянинг уйғун соҳалар эканини теран англади, бу ёш Азаматни жуда қизиқтириб қўйди, қалбида янги-янги режалари туғилди.


2008 йил Швейцариянинг “Vita Plant” AG корхонасида амалиёт ўтади.


Олий ўқув юртини тамомлаб, турли ташкилотларда ишлади. Жумладан, шоличилик илмий тадқиқот марказида кичик илмий ходим бўлди. Бу ерда таржимонлик ҳам қилди.


“Spentex Toshkent Toytepa”, “Global Komsco Daewoo” чет эл корхоналарида молиявий ҳисобчи, “Dansung Co.Ltd” доимий муассасасида бош ҳисобчи, “Global Korean Investment” МЧЖда молиявий менежер бўлиб ишлади. Бу орада “Institute of NI-MSME” (Ҳиндистон) таълим муассасасида кичик бизнесни ривожлантириш дастури тингловчиси бўлди.


Қаерда ишламасин, янгиликка интилди. Ўрганди. Гулхайри етиштириш орқали саноатбоп харидоргир хом - ашё экспорт қилиш имкони борлиги унга тинчлик бермади. Хориждан гулхайри уруғларини олиб келиб, бирма-бир синовдан ўтказди. Ниҳоят кутилган самарадор навни топди. Шундан сўнг “BBU –Azamat” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиб, гулхайри етиштиришни йўлга қўйди.


— Гулхайрининг 30 дан ортиқ тури бор, — дейди Азамат. — Аммо унинг ҳаммаси ҳам саноатбоп эмас. Ҳозир Қамашида етиштираётган навимиз қуёшсевар. Яъни, чиққандан то ботгунича 13 ярим соат кам бўлмаган вақтда кунимиз қуёшли бўлиши керак. Қамаши минтақасида 21-22 апрелдан бошлаб қуёш 13-14 соат нур сочади ва шунда экиш мумкин. Яна тупроқ таркиби, сув қўйиш миқдорига ҳам кўп нарса боғлиқ. Қурт-қумурсқалардан тозалаш, сифатли қадоқлаш каби нозик жараёнлари бор.


Гулхайрининг гулини, уруғи ва баргини экспорт қиляпмиз. Қамаши туманидаги хонадонларда бу ўсимликни ўз ҳовлисига экиб, яхшигина даромад олган оилалар кўп...

— Дастлаб бир сотих ерга гулхайри эккандик,—дейди Қамаши туман “Чим” қишлоғида яшовчи Ўрол Пардаев. — Йилдан-йилга ер майдонини кенгайтириб боряпмиз. Кўпроқ қўл меҳнати талаб қиладиган ўсимлик. Аммо машаққатли меҳнатига яраша роҳати ҳам бор. Ҳар йили қўшни республикаларга ишлашга борардим. Гулхайри эккандан буён уйдаман. Оиламиз билан ишли бўлдик. Қишлоқдошларимиз билан юмушли бўлдик…


Азамат фақат гулхайри билан чекланиб қолмоқчи эмас. Саккизта вилоятида тажриба майдонлари бўлиб, уларда хорижда талаб юқори бўлган турли хил саноатбоп ўсимликларни синаб кўряпти. Демак, илм билан ёндашилган бу тажрибалардан ҳам истиқболли натижалар кутса бўлади…


Акмал АБДИЕВ, ishonch.uz


Изоҳ қолдириш