Валюта UZS
  • USD

    12 413.79-52.65

  • EUR

    14 468.27-48.9

  • RUB

    154.86-0.56

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 23-August

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +33 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Shanba, 23

    +31 +20

  • Yakshanba, 24

    +30 +20

  • Dushanba, 25

    +34 +20

  • Seshanba, 26

    +34 +20

  • Chorshanba, 27

    +35 +20

  • Payshanba, 28

    +36 +20

  • Juma, 29

    +37 +20

  • Shanba, 30

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гулмира Жумаева: “Пул кўчада ётибди, уни фақат супуриб олиш керак"

Мен Гулмира Жумаеваман. Чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари тармоғини бошқараман. Жамоамизда 400 дан ортиқ киши ишлайди. Севимли машғулотларимдан бири ходимларимиз — чиқинди  ташувчи ҳайдовчилар, сараловчилар ва шаҳар кўчаларини супурувчи аёллар билан бирга тушлик қилиш. Биз ҳаёт ҳақида кўп гаплашамиз. Уларнинг ҳикоялари кўп жиҳатдан меникига ўхшайди.
Жамият
100 12:26 | 23.08.2025 12:26

2008 йилда турмуш ўртоғим билан Россияда кўча супурардик. У ердаги ҳаёт жуда оғир эди: кун бўйи, ҳар қандай об-ҳавода кўчаларни тозалардик, оддий бутерброд билан тушлик қилиб, термосдан иссиқ чой ичардик. Кейинчалик чиқиндиларни қайта ишлаш заводига ишга жойлашдим — чиқиндиларни сараладим, завод ҳудудини супурдим.


Аввал ускуналар оператори, кейин эса 80 га яқин кишига раҳбарлик қиладиган бригадир бўлдим. Ҳаммаси яхши кетаётганга ўхшарди, лекин доим уйимни — Ўзбекистонни соғинардим. Кўпинча ўзимга-ўзим: “Агар мен чет элда оғир ишларни бажараётган бўлсам, нега ўз юртимда ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмайман?”дердим. Ўзбекистонга қайтиб, худди шундай завод қуриб, уни бошқаришни орзу қилардим. Эрим куларди, лекин доим қўллаб-қувватларди. Бир пайтлар қариндошларим мени “ахлат йиғади,” деб таъна қилишган, баъзилари ҳатто бармоғи билан кўрсатишган.



2015 йилда ўз ишлаб чиқаришимни йўлга қўйиш ниятида она юртим Самарқанд вилоятига қайтиб келдим. Ишни 20 та эшак-арава билан бошладим: ёлланган ишчилар Каттақўрғон шаҳри бўйлаб ахлат йиғиштирар, мен эса кичкина дафтарга ёзиб борардим. Кунлик даромад атиги 10 долларга етарди.


2016 йилда Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлари туфайли янги имкониятлар пайдо бўла бошлади. 2018-2019 йилларда Президентнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 4 гектар ерни “ноль” қийматда олиб, завод қуришни бошладим. Шу тариқа 2008 йилдан буён кутилган орзуйим рўёбга чиқди. Албатта, йўл осон бўлмади. Оилам қийналди, лекин биз бирга бардош бердик. Қийинчиликларни енгиб ўтиш керак, шунда ҳаммаси яхши бўлади, деган фикр билан ухлаб қолардим ва уйғонардим.



Биласизми, чиқинди — бу бойлик. Пул айтганларидек кўчада ётибди ва уни тўғри ишлатишни билиш муҳим.


Бугунги кунда Каттақўрғон туманидаги 3 та чиқиндини қайта ишлаш кластерига раҳбарлик қиляпман. 2015 йилдан 2025 йилгача бешта МЧЖ ташкил этишга эришдим. Биз пластик қоплар, шиша, металл, пластмасса ва бошқа материалларни қайта ишлаймиз. 2024 йилда заводларимиз 7 турдаги хомашёни қайта ишлаган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 13 турга етди. Бунинг учун саккиз турдаги ускунадан фойдаланмоқдамиз.


Чиқиндилар гранулаларга айлантирилади ва йирик корхоналар томонидан сотиб олинади. 2020 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилда 4 миллион долларга етди. Сўнгги беш йилда жами 15 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқардик.


Корхоналаримизда ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва ёшлар учун иш ўринлари яратилмоқда. Ўтган йили янги кредит олдик, Хитойдан келган инвестициялар эса ускуналарни янгилаш имконини берди.


Мақсадимга етгандек бўлдим, лекин нимадир етишмаётгандек туюлди — мен бундан ҳам кўпроғига қодирман! Бу қандай ишлашини билмайман, лекин самимий истаклар ҳар доим амалга ошади. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури – “Ҳамроҳ” компаниясидан менга мурожаат қилишди ва ҳозир биз биргаликда яна 1000 та иш ўрни яратиш режасини ишлаб чиқмоқдамиз! Қорақалпоғистонда янги завод очиб, келгусида қўшни давлатлар бозорига чиқишни режалаштирганман.



Аёл киши завод қуришга ва уни бошқаришга қодир. Ҳаммаси оддий: айтишганидек, пул ҳақиқатан ҳам кўчада ётибди — уни фақат супуриб олиш керак, холос.


Тадбиркорнинг фикрларини Зебо Намозова оққа кўчирди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4826 16:57 | 05.08.2023