Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+21C Тошкент шаҳри

+21C Тошкент шаҳри

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +21 +20

  • Seshanba, 01

    +22 +20

  • Chorshanba, 02

    +22 +20

  • Payshanba, 03

    +25 +20

  • Juma, 04

    +27 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +26 +20

  • Dushanba, 07

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иқлим ўзгараяпти, одамзод эса...

Табиатга ўнглаб бўлмас зарар етказганимизни анча кеч англаб етдик. Жаҳоннинг кўплаб давлатларида сув танқислигидан азият чекаётган бир шароитда муаммони ҳал этишда якдиллик сезилмаяпти. Ўзбекистон эса барқарор ривожланиш мақсадларига кучли қизиқиш ва садоқатни намоён этиб келаётган камдан-кам давлатлар сирасига киради.
Жамият
350 23:05 | 24.03.2025 23:05

– Ҳудудимизнинг 150 йиллик тарихида кузатилмаган чанг-бўрон ҳодисаларига тобора кўпроқ дуч келяпмиз, – дейди эколог Орифжон Мизомов. – Шу боис ҳукуматимиз иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишнинг турли усулларини амалиётга жорий этяпти.


Диёримизда қанот ёзган “Яшил макон”, “Яшил энергетика”, “Яшил иқтисод” ва бошқа бир қатор ташаббуслар, “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати ўтмишда йўл қўйилган хатолар оқибатини бартараф этиш учун ташланган муҳим қадамдир. Бу ғоялар катта самара бериши шубҳасиз. Аммо ташаббуслар кенгроқ қулоч ёйиши йўлида муайян тўсиқларга дуч келинаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Энг ачинарлиси, ҳали бизда экологик маданият, хабардорлик ва экологик онг тўла шаклланиб улгурмагани яққол сезилмоқда.


– Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштириш тизими мавжуд эмаслиги, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича тегишли маълумотлар мониторингини олиб бориш, тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш ва узатиш ишларининг сустлиги давлатимиз раҳбарининг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда, – дейди экология фахрийси Тўрахон Ҳошимов. – Қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш айни чоғда қимматга тушаётгандек кўриниши мумкин. Аммо бу йўлда сарфланаётган сармоя ҳамда инвестициялар иқлимга етказилган зарарни қоплаш ва ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни, касалликларни камайтириш орқали қопланиб кетади.


Яқинда дунё ҳамжамияти эътиборига “Иқлим хавфи – 2025” индекси эълон қилинди. Унда экстремал об-ҳаво ҳодисаси таъсири 3 та хавф – гидрологик, метеорологик ва климатологик йўналишлар бўйича таҳлил қилинган. Кейинги йигирма йилда илгари камдан-кам учрайдиган табиат таҳдидлари кўплаб минтақаларда одатий ҳолга айланиб бораётгани қайд этилган. Иқлим ўзгариши оқибатларига энг кўп дуч келаётган давлатлар оз эмас. Хусусан, Осиё мамлакатлари орасида Хитой энг кўп иқлим ўзгариши оқибатларига дуч келаётган давлат сифатида қайд этилган. Бу ўлкада кейинги ўттиз йилда табиат хуружи оқибатида 42 мингта ўлим қайд этилиб, 706 миллиард доллар миқдорида иқтисодий зарар кўрилган. Минг шукрки, ҳозирча она диёримиз бу қадар шафқатсиз офатлардан ҳоли. Аммо лоқайдлик, белгилаб берилган стратегик мақсадлардан чекиниш, бир мақсад йўлида бирлашмаслик хунук оқибатларга олиб келиши мумкин.


Халқимиз “Бирни кўриб шукр, бирни кўриб фикр қил” дея бежиз айтмайди. Авжи яратиш, яшнатиш фасли остонасида турибмиз. “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларига енг шимаряпмиз. Мавсумни масъулият билан ўтказиш, муқобил энергетикага оид ташаббусларни кенг ёйиш келажак олдидаги ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз бўлсин.


Нурилла ШАМСИЕВ


ISHONCH


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3713 16:57 | 05.08.2023