Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +22 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +22 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Juma, 09

    +19 +20

  • Shanba, 10

    +16 +20

  • Yakshanba, 11

    +14 +20

  • Dushanba, 12

    +17 +20

  • Seshanba, 13

    +17 +20

  • Chorshanba, 14

    +18 +20

  • Payshanba, 15

    +19 +20

  • Juma, 16

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Қирғоқсиз дарёлар” соҳилида “Варақсиз дафтар”ни варақлаб...

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг бадиий публицистик асарлари тақдимотида...
Жамият
295 15:13 | 26.03.2025 15:13


– Ҳанифа, – деди Абдулла ака. – Буни танийсан-а, менинг укам, Маматқул. Бу яқинда фарзанд кўрди, ўғил. – Гапира-гапира ичкарига кирди. Менга қаради. – Нима қилиб турибсан, кир ичкарига… Ҳанифа, ўғил болага битта ўйинчоқ олиб чиқ.


– Абдулла ака, шарт эмас, мен кетақолай.


Менинг гапимни гўё эшитмагандай, янгага деди:


– Ҳанифа, тезроқ бўл. Буни энаси хавотир олиб ўтирибти.


Ўша пайтлар ҳар-хил ҳайвонлар, қушлар қиёфасидаги резина ўйинчоқлар бўларди. Қўлга олиб босса қайси ҳайвон ёки қуш бўлса шунинг овозига ўхшаш овоз чиқарарди. Ҳанифа янга каттагина бир «тўтиқуш» олиб чиқди. Абдулла ака уни қўлимга тутқазаркан:


– Аввал энангни мени номимдан, янганг номидан невара билан табриклаб қўй, келинни ҳам, – деди. – Мана буни ўғлингга бер, шоир Абдулла бобонг берди, дегин. Хўпми? Энди тез уйингга бор, энанг хавотир олиб ўтиргандир.


Раҳмат айтиб чиқдим.


Ўша тўтиқушни ўғлим, кейин укаси, улардан кейин ўғлимнинг ўғиллари ўйнади…”.


Маматқул Ҳазратқуловнинг


“Қирғоқсиз дарёлар” китобидан.



Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Шукур Бурҳонов, Берта Давидова каби буюк адиблар, санъаткорларни қўл етмас чўққи мисол тасаввур қиламиз...


Ҳолбуки, улуғларнинг ҳам оддий инсонлар қатори ўз ҳаёти, ташвишлари, муаммолари бўлган.


Афсуски, бугунги ёшлар ва замондошларимиз 70-80-йиллар ва мустақилликнинг илк даврларида истеъдоди билан ярқ этган ёзувчи-шоирлар ва санъат аҳлининг фақат ижодинигина яхши билишади. Аммо уларнинг шахс сифатидаги қиёфаси, ички олами, характери, мураккаб ва қийин вазиятларда тутган йўллари ёки муваффақиятлари сир-асрорлари ҳақида тасаввурга эга эмас.


Чунки бундай китоблар деярли йўқ, ҳисоб.


Ваҳоланки, бугунги шиддатли замонда ёшлар ютуқларга эришиш сирини хорижлик Стив Жобс, Жеф Безос каби машҳур тадбиркорлар ҳақидаги китоблардан эмас, яқин ва олис ўтмишда яшаган ўзимизнинг машҳур ва истеъдодли инсонлар ҳақидаги асарлардан ўқиб билсалар, нур устига нур бўларди.


Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқуловнинг ана шундай мақсадга хизмат қилувчи “Қирғоқсиз дарёлар” ва “Варақсиз дафтар” номли бадиий публицистик асарлари тақдимоти бўлиб ўтди.


Унда фаол жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.


Журналистлар уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар ушбу китобларнинг мазмун-моҳияти ҳақида илиқ фикрлар айтишди.



– “Қирғоқсиз дарёлар” китобини қўлимга олар эканман, воқеалар табиийлигидан шунчалик қизиқиш билан силлиқ ўқибманки, қисқа вақт ичида китобнинг ярмини мутолаа қилиб қўйибман, – дейди ёзувчи Эркин Аъзам. – “Варақсиз дафтар” китобида эса муаллифнинг юрагидан чиққан асл гаплар билан танишасиз. Унда Маматқул Ҳазратқулов сохталик қилмайди, ўзини кўрсатмайди. Ҳар бир воқелик замирида камтарлиги акс этиб туради.


Шу ўринда муаллиф ҳақида: Маматқул ака қаерда, қайси ташкилотда ишламасин, ёшларни ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Ҳалол ва камтарлиги, ҳар бир ишга пухта ёндашгани боис курсини берса тахтга, дарчани берса, дарвозага айлантиради.



Дарҳақиқат, буни истеъдодли ижодкорнинг асарларидан ҳам сезиш қийин эмас. Ёндафтар ёки қайдлардан фойдаланмасдан, бошидан ўтказган, кўрган-кечирган ва гувоҳи бўлган хотираларига таяниб, эссе жанрида ёзилган “Қирғоқсиз дарёлар” китобини ўқир экансиз, аксариятимиз бирор марта кўрмаган, исми шарифи ва ижоди орқалигина биладиган Одил Ёқубов, Абдулла Орипов, Барот Бойқобилов, Ўлмас Умарбеков, Берта Давидова, Фахриддин Умаров, Шукур Бурҳонов, рақс маликаси Қизлархон Дўстмуҳаммедова, кино юлдузи Лутфихоним Саримсоқова каби ижодкорларнинг қиёфаси, характерини ўзингиз учун янгидан кашф этасиз. Уларнинг суҳбатига сингиб кетганингизни билмай қоласиз. Энг муҳими, миллий, шу юртда, шу ўлкада, минг йиллик анъана ва қадриятларимиз билан яшаб ўтган чин қаҳрамонларингизни топасиз.


Адабиётимизга зарур ва фойдали бўлган шундай янги мемуар асар муборак бўлсин!



Зебо Намозова


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3961 16:57 | 05.08.2023