Валюта UZS
  • USD

    12 694.9740.84

  • EUR

    14 878.5060.51

  • RUB

    161.600.42

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +25 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 01-July

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +25 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +36 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 01

    +20 +20

  • Chorshanba, 02

    +19 +20

  • Payshanba, 03

    +20 +20

  • Juma, 04

    +22 +20

  • Shanba, 05

    +27 +20

  • Yakshanba, 06

    +24 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

  • Seshanba, 08

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иш ҳақи қисман сақланадиган меҳнат таътили борлигини билармидингиз?

Иш ҳақи қисман сақланадиган меҳнат таътили ҳақида кўпчилик билмайди. Меҳнат кодексининг янги таҳририда бу борада тегишли моддалар киритилган. Бугунги суҳбат орқали иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ва уни бериш тартиби, давомийлиги ва кимлар бундан фойдалана олиши ҳақида маълумотларга эга бўламиз. Суҳбатдошимиз Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов.
Жамият
858 17:31 | 27.05.2024 17:31

– Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тушунчаси ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.


– Меҳнат кодексининг 213-моддасига кўра, ушбу Кодексда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар учун таътилларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:


  1. ҳар йилги меҳнат таътили;
  2. ижтимоий таътиллар;
  3. иш ҳақи қисман сақланадиган таътил;
  4. иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил тушунчасини (МК 240-моддаси) иш ҳақи сақланмайдиган таътил билан (241, 242-моддалари) чалкаштирмаслик зарур.


Аслида, “иш ҳақи қисман сақланадиган” тушунчаси меҳнат қонунчилиги учун янгилик эмас. Гарчи эски таҳрирдаги Меҳнат кодексида бу тушунча мавжуд бўлмаган бўлса-да, лекин Солиқ кодекси 374-моддаси (ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш) 2-бандида асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар назарда тутилган.

Янги Меҳнат кодекси 240-моддасига бу тушунча киритилди. Яъни 240-модданинг 1-қисмига кўра, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш имконияти назарда тутилиши ва бундай таътилнинг календарь йил давомидаги энг кўп давомийлиги белгиланиши мумкин.


–Иш ҳақи қисман сақланадиган таътилнинг давомийлиги қанчадан ошмаслиги керак?


–Аввало, бундай таътил жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида назарда тутилади ва бундай таътилнинг календарь йил давомидаги энг кўп давомийлиги белгиланиши мумкин.


Меҳнат кодекси 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериш ва унинг давомийлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолда меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал этилади. Ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.


–Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нималар киради?


–Меҳнат кодекси 12-моддасига кўра, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:


жамоа келишувлари;


жамоа шартномалари;


иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;


ички ҳужжатлар, шу жумладан, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.


Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар жумласига, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам киритилмоқда.


Меҳнат кодекси 18-моддасига кўра, иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида муайян ходимга (ходимларга) ёки жамоага йўналтирилган ва бир марта қўлланилиш (ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, ходимга меҳнат таътили бериш, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) учун мўлжалланган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар — буйруқлар, фармойишлар, қарорлар қабул қилиши мумкин.


–Агар жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил назарда тутилмаган бўлса, ходимга бундай таътил бериб бўлмайдими?


–Агар бундай таътил жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ёки меҳнат шартномасида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатларда (буйруқлар, фармойишлар, қарорлар) ҳам бундай таътил назарда тутилиши мумкин. Чунки юқорида таҳлил қилиб ўтганимиздек, иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар жумласига киради.


Иш берувчи ходимни хоҳишисиз мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариши мумкинми?


–Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодекси 240-моддаси 2-қисмига кўра, ходимнинг унга бундай таътил берилишига розилиги иш берувчига ёзма ариза бериш орқали билдирилади.


Иш берувчи ходимни мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқарса, бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Ўз навбатида эса, ходим ҳам иш берувчи билан келишмасдан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқа олмайди, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно.


Ходимнинг иш берувчи розилигисиз, ўзбошимчалик билан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиб кетиши у томонидан меҳнат мажбуриятларини бузиш деб баҳоланади ва бу ходимга иш берувчи Меҳнат кодекси 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин.


–Бекор туриб қолинган вақтда ходимни иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариб юбориш тўғрими?


–Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, иш берувчи ходимни хоҳишига қарши мажбуран иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқариши ғайриқонуний ҳисобланади.


Меҳнат кодекси 266-моддасига кўра, иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.



Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.


–Қайси ҳолатларда ходимнинг талабига кўра мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган таътил берилади?


–Меҳнат кодекси 240-моддаси 3-қисмига кўра, жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра унга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил бериши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.


–Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми ёки 6 ой ўтиши керакми?


–Ходим иш берувчи билан келишиб, исталган вақтда, ҳаттоки бугун ишга кириб эртадан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкин. Эътибор беринг, иш берувчи билан келишган ҳолда!


Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида агар иш берувчи ходимнинг талабига кўра, мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган ҳолда таътил берилиши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилган ҳолатларда ходим иш берувчи билан келишмасдан ҳам исталган вақтда бундай таътилга чиқа олади.


Меҳнат кодекси 227-моддасидаги биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6ой ўтганидан кейин юзага келади деган қоида ҳар йилги меҳнат таътилига тааллуқли.


–Иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланадими?


–“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик қуйидаги даврларга тўғри келганда нафақа тўланмайди:


иш ҳақи сақланмаган таътил;


болани парваришлаш бўйича таътил;


иш вақтинча тўхтатилган;


ходим ишдан (лавозимдан) четлаштирилиб, иш ҳақи тўлаш тўхтатиб қўйилганлиги сабабли ишламаган;


ҳарбий ўқув ёки текширув йиғини;


ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқув юртларида таҳсил олиш муносабати билан берилган қўшимча таътил.


Эътибор беринг, 22-бандда иш ҳақи қисман сақланадиган таътил назарда тутилмаган. Демак, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил даврида ходим касал бўлиб қолса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси умумий асосларда ходим иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда тўланади.


Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил муддати узайтириладими ёки бошқа муддатга кўчириладими?


–Меҳнат кодекси 229-моддаси ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчиришни тартибга солади. Мазкур кодекснинг 216-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:


асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);


ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.


Демак, иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ҳар йилги меҳнат таътилининг турларига кирмайди, ўз-ўзидан Меҳнат кодекси 229-моддалари татбиқ қилинмайди, яъни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида иш ҳақи қисман сақланадиган таътил муддати узайтирилмайди ёки бошқа муддатга кўчирилмайди.


–Ходимни иш ҳақи қисман сақланадиган таътилдан чақириб олиш мумкинми?


Ходимни таътилдан чақириб олиш қоидалари ҳар йилги меҳнат таътилига нисбатан татбиқ қилинади. Таътилдан чақириб олиш қоидалари, яъни 230, 231, 232-моддалар ижтимоий таътилларга ҳамда иш ҳақи қисман сақланадиган ва иш ҳақи сақланмайдиган таътилларга нисбатан қўлланилмайди.


–Ходим уни иш ҳақи қисман сақланадиган таътилдан қайтариб олишларини талаб қилишга ҳақлими?


–Ўз навбатида ходим ҳам иш берувчидан уни муддатидан аввал бундай таътилдан қайтариб олишни талаб қила олмайди.


Мисол. 2 ой муддатга иш ҳақи қисман сақланадиган таътил берилган ходим 1 ойдан кейин ишга чиқмоқчи бўлса, иш берувчининг розилиги керак. Агар иш берувчи рози бўлмаса, ходим 2 ойлик муддат тугагандан сўнг ишга чиқиши керак.


–Иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда иш ҳақининг қанчаси сақлаб қолинади?


–Меҳнат кодекси 240-моддаси 4-қисмига кўра, ходимнинг қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори тўғрисидаги масала жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади.


Мисол учун, жамоа шартномасига қуйидагиларни киритиш мумкин.


Ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлганида қисман сақланадиган иш ҳақининг миқдори ходим ўртача иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақи қисман сақланадиган таътил вақти қўшилади.


Бироқ бундай таътилда бўлган ходимнинг иш ҳақи миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (май ойи ҳолатига кўра меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм) кам бўлиши мумкин эмас. Агар ходим иш ҳақи қисман сақланадиган таътилда бўлган даврида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилган бўлса, ушбу оширилишни ҳисобга олган ҳолда ходимга тегишли иш ҳақи миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак.



Феруза Раҳимова,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4415 16:57 | 05.08.2023