Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +20 +20

  • Yakshanba, 26

    +14 +20

  • Dushanba, 27

    +18 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қиёси йўқ шармандалик: Алфраганусми ёки Аҳмад ал-Фарғоний?

Тошкент шаҳрида буюк аждодимиз, қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний номида инновацион университет очилган. Бироқ ушбу университет Аҳмад ал-Фарғонийнинг тўлиқ исми билан аталмасдан, унинг қисқартирилган шаклида Алфраганус деб номланади. Бу ном ҳеч бир тўсиққа учрамасдан ҳукумат идораларида рўйхатдан ўтказилган.
Жамият
749 14:21 | 20.11.2023 14:21

Давлат тили бўйича қонунларга эга Ўзбекистонда буюк олимнинг номи нега ўзгартирилди?


Ўзбекистон мустақил бўлганига 32 йил, ўзбек тили давлат тили, деб эълон қилинганига эса 34 йил тўлди. Бу йиллар давомида ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш тўғрисида Ўзбекистон давлатининг қонуни чиқди ва фармони эълон қилинди. Давлат тилини ривожлантириш департаменти тузилди ва ўз фаолиятини бошлади. Ўзбек тили давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шундай бўлишига қарамай, ўзбек тилига бўлган муносабатни қониқарли деб айтолмаймиз.


Жаҳон халқлари тарихи ва бугунги ҳаётига назар ташласак, ҳеч қайси мамлакатда оммавий ахборот воситаларидаги телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ёки газета-журналлар икки ва ундан ортиқ тилларда фаолият олиб бормайди. Бизнинг мамлакатимизда бунинг аксини кўриш мумкин. Масалан, ўзбек тилида фаолият олиб борган «Дунё бўйлаб» кўрсатуви бугунги кунда рус тилига ўтиб олган. Телекўрсатувларнинг ёки ижтимоий тармоқлардаги дастурларнинг номлари рус ва бошқа халқлар тилидаги сўзлар билан номланади. Пойтахтда умумтаълим мактабларнинг кўп қисмини таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар ташкил этади. Тошкент шаҳридаги хусусий мактабларнинг деярли ҳаммаси рус тилида фаолият юритади. Миллий тилнинг равнақи ва мавқеига соя солиб турган ушбу ҳолатлар камлик қилганидек, Россия давлати вазири Ўзбекистонда таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар қуриб беришни ва уларнинг сонини кўпайтиришни таклиф этди. Ўзбекистон ушбу таклифни мамнуният билан қабул қилди.


Русларнинг тилга муносабати


Рус халқи Ўзбекистонга ХХ асрнинг биринчи чорагида ўша кўчиришлар туфайли кириб келган. Орадан юз йилдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, бу халқ ўз тилини маҳаллий халқлар тили билан қориштириб юбормаган. Ерли халқлар билан қанчалик яқин ва дўстона алоқа муносабатларда бўлмасин, тилининг софлигини сақлаб келмоқда. Тилнинг софлигини авайлаб-асраш, унинг нуфузи ва мавқеини сақлаш тўғрисида рус ёзувчиси И.С.Тургенев мана бундай ёзади: «Рус тилида сўзлашганда ҳеч қачон бошқа халқлар тилларидан, яъни ажнабий халқлар тилларидан фойдаланманг, бу тилни муқаддас саждагоҳ каби бошга кўтаринг, тоза ва софлигини сақланг, эҳтиёт қилинг. Рус тили шунчалик бой ва гўзал тилки, бу тилда сўзлашганда ўзидан камбағал бўлган тилда сўзлашишга асло ҳожат йўқ». Худди шундай мазмундаги фикр ёзувчи Лев Толстойда қуйидагича акс этади: «Сен қандай ўйлайсан билмадим, лекин нима десанг ҳам, она тили ҳар доим она тилилигича қолади. Агар кўнглингни ёзиб дилдан суҳбатлашмоқчи бўлсанг, ёдингга ҳеч қачон французча сўзлар келмайди. Агар кўп тил билишингни намойиш этмоқчи бўлсанг, у ҳолда бошқа масала». Машҳур рус ёзувчилари рус тилининг бой, ранг-баранг ва у тилнинг бошқа тиллар билан қиёслаб бўлмаслиги, бу тил рус халқи учун она ва ватан каби муқаддас эканлигини чиройли тасвирлар билан ифода этади. Рус халқи эса, худди юқорида келтирилгандек, бу тилни авайлаб-асрайди, муқаддас билади.


Алфраганусми ёки Аҳмад ал-Фарғоний?


Тошкент шаҳрида буюк аждодимиз, қомусий олим Аҳмад ал-Фарғоний номида инновацион университет очилган. Бироқ ушбу университет Аҳмад ал-Фарғонийнинг тўлиқ исми билан аталмасдан, унинг қисқартирилган шаклида Алфраганус деб номланади. Интернетдаги ушбу https://alfraganusuniversity.uz/uz номли сайтни очсангиз, Алфраганус Ўзбекистондаги энг инновацион университет номи билан чиқиб келади. Ушбу номга урғу беришдан мақсад, миллатимизнинг бир неча зиёли вакиллари, айнан Ўзбекистон телевидениесида узоқ йиллар суҳандонлик қилган бир журналист, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида юқори лавозимда ишлайдиган яна бир киши “Алфрагунус ким?” деган саволга жавоб беролмадилар. Агар ўша Ўзбекистондаги энг инновацион университет Аҳмад ал-Фарғонийнинг тўлиқ исми билан номланганда, университетга, тилимизга, миллатимизга бўлган ҳурмат янада ортар эди. Буюк аждодимиздан фахрланиш ҳисси пайдо бўлар эди.


Миллатдошларимиз, ватандошларимизнинг аксарият қисми, Алфраганус ким эканлигини билмайдилар. Бундай номлар ҳеч бир тўсиққа учрамасдан ҳукумат идораларида рўйхатдан ўтказилди. Оқибатда, миллий тилга бўлган муносабат шу пайтгача қандай бўлган бўлса, шундайлигича қолаверади, фахрланишимиз керак бўлган аждодларимизнинг муборак номини на миллатимиз, ва на бошқа миллатлар билмасдан яшаб ўтаверадилар. Шаҳар марказида янги қурилган бир мавзе «Миробод кўчаси» деб номланган, аммо бу ном она тилимиздаги сўзлар эмас, французча жумла билан «Мирабад авеню» деб номланган. Бундай манзарани мана бундай таърифлаш мумкин: «Бировнинг кўзи билан кўриш, бировнинг қулоғи билан эшитиш, бировнинг қўли билан овқат ейиш, бировнинг юраги билан севиш, бошқа бир миллат туққан болани менинг болам, дейишга ўхшайди». Бундай авенюлар шаҳарнинг бошқа жойларида ҳам қад ростламоқда. Масалан, «Қорасув авеню», «Оқтош авеню» ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ушбу авенюлар ёки бошқа корхона, ташкилот, муассасаларнинг номлари давлат идораларида рўйхатдан ўтказилади-ку ахир?!


Ҳиссиз авлод


Хулоса ўрнида, буюк маърифатпарвар адиб Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг биргина «Сарт» сўзи ҳақида «Ойна» журналида чоп этилган публицистик мақолалари ва у мақолалар хусусида юритилган баҳс-мунозараларни ёдингизга солмоқчиман. Маҳмудхўжа Беҳбудий «Сарт» сўзи бизнинг тилимиз, миллатимизга хос сўз эмаслиги ҳақида журналнинг 1914-1915 йиллар давомидаги бир неча нашрларида «Сарт сўзи маълум бўлмади» (1914), «Сарт сўзи мажҳулдир» (1915) сарлавҳали мақолалари билан баҳс юритади ва миллий ғурур учун тинимсиз курашади. Биз эса Аҳмад ал-Фарғонийдек олимнинг исми қисқартириб аталса ҳам, ўзбек тилида ифодалаш керак бўлган жой номларини бошқа халқлар тилида номлаб қўйишса ҳам, ҳиссиз ва бефарқ томошабин бўлиб турибмиз.


Азимжон Давронов,
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

5

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (5)

Anora

15:29 | 20.11.2023

Qiyosi yoq maqola

Risolat

15:28 | 20.11.2023

Ijobiy maqola bõlgan .Zõr mavzu olib chiqilgan.

Gõzal

15:28 | 20.11.2023

Maqola juda tuğri fikir aytilgan

Яна кўриш (2)
Mақолага баҳо беринг
5/5

5

0

0

0

0