Валюта UZS
  • USD

    12 195.5015.63

  • EUR

    14 049.22-30.71

  • RUB

    149.711.19

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 09:00

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 30-March

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 09:00

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Dushanba, 30

    +12 +20

  • Seshanba, 31

    +15 +20

  • Chorshanba, 01

    +15 +20

  • Payshanba, 02

    +15 +20

  • Juma, 03

    +15 +20

  • Shanba, 04

    +15 +20

  • Yakshanba, 05

    +15 +20

  • Dushanba, 06

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ишонч доктринаси  Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати ҳақида ўйлар

2024 йилда 9 та халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди. Жумладан, Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида Ўзбекистон 2024 йилда аввалги ҳисобот даврига нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Электрон ҳукумат соҳасида ривож­ланиш бўйи­­ча «юқори» гуруҳдан «жуда юқори» гуруҳга кўтарилган 17 давлат қаторидан жой олди.
Сиёсат
159 16:56 | 26.03.2026 16:56

Бузилган сукунат


2016 йили – Ўзбекистон ўз тарихининг янги босқичига қадам қўйган бир пайтда минтақа элитаси хаёлида энди нима бўлади, деган савол муттасил айланган пайтларни яхши эслайман. Ўша пайтлар кўпчилик мутахассислар ташқи сиёсат эҳтиёткор ва ёпиқ қолишини, кескин бурилишлар ёки янги дипломатик қадамлар қўйилмаслигини башорат қилган эди. Аммо Ўзбекистон нафақат минтақани, балки бутун дунёни ҳайратга солди. Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, мамлакатимиз захира ўриндиғидан туриб, асосий ўйинга қўшилди: ташқи сиёсат расмиятчилик мақомидан Ўзбекистоннинг чинакам геосиёсий тикланиш воситасига айланди.


Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи Ўзбекистоннинг то бугунги кунга қадар самарали давом этаётган асосий ташқи сиёсат доктринасига асос солди:


«Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиё­сатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда. Бу – ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир.


Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир.


Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир.


Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдоридир.


Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз».


Ўзбекистон Президентининг ушбу оташин сўзлари мамлакатимиз тарихидаги янги дипломатик даврни бошлаб берди.


Янги Ўзбекистон янги ташқи сиёсий мантиқ


Назаримда, кўпчилигимиз Янги Ўзбекистон атамасининг туб моҳиятини ҳали-ҳануз тўлиқ англаб етмагандекмиз. Ваҳоланки, биз бугунги нотинч замонда ўзимизнинг иқтисодий, илмий, ижтимоий-сиёсий салоҳиятимизни оширмай туриб, давлатимиз раҳбари таъкидлаётган Янги Ўзбекистонни қура олмаймиз. Яъни, «Янги Ўзбекис­тон» доктринаси дунё сиёсатидан узилиш, фақат ўз ички имкониятларимизга суянишни эмас, аксинча, халқаро ҳамкорликни, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини, иқтисодий, илмий салоҳиятини рўёбга чиқаришни, ишонч­­ни халқаро капитал сифатида қўллашни тақозо этади. Сўнгги йилларда ушбу прагматик ёндашув қайсидир маънода ўз самараларини ҳам бера бошлади: ишонч халқаро муносабатлардаги янги валютага айланди, мамлакатимиз ушбу валютани топиш ва ундан қандай оқилона фойдаланиш йўлларини ўрганди.


Мамлакатимиз сўнгги йилларда дунёнинг ­кўплаб етакчи давлатлари билан ўзаро манфаатли сиёсий, иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтиришга жиддий эътибор беряпти. Зеро, Президентимизнинг Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш каби эзгу мақсадларини амалга ошириш учун янги инвестициялар, янги иш ўринлари, қудратли саноат, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳам сув ва ҳаводек зарур.


2017 йилдан буён мамлакатимиз ташқи савдоси деярли икки баробардан зиёдга ошди, дипломатик харитаси эса Венгриядан то Индонезиягача бўлган 10 дан зиёд янги элчихоналар билан бойиди.


Президент геосиёсат субъекти сифатида


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фақат оҳангини эмас, балки моҳия­тини ҳам тубдан ўзгартирди. У дипломатия­­ни фақат ташқи фаолият идораларига сингдирмади, уни ўз сиёсий иродасининг узвий давомига айлантирди. Афғонистон билан боғлиқ музокараларда иштирок этишдан тортиб, Термиздаги саммитларгача бўлган кўплаб жараёнлар шахсан Президентимизнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўтган йили Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Тўқаевнинг давлатимиз раҳбарига йўллаган табригида шундай сўзлар битилган:


«Сиз олиб бораётган бунёдкор сиёсат ва оқилона раҳбарлигингиз боис бугун Сиз халқингизнинг умумэътироф этилган етакчисига айлангансиз, халқаро ҳамжамиятда муносиб равишда юксак нуфуз ва обрў-эътиборга эгасиз.


Ишончим комилки, Сиз белгилаб берган стратегик йўналишга қатъий амал қилган ҳамда муҳим ташаббуслар ва ислоҳотларни самарали амалга оширган ҳолда, қардош ўзбек халқи Сиз кўзлаган юксак мақсадларга – тараққий этган Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадига албатта эришади.


Мен ўртамиздаги ишончли муносабатларни ардоқлайман ва мамлакатларимиз ҳамда халқларимизнинг ўзаро дўстлик, яқин қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги Сизнинг улкан шахсий ҳиссангизни юксак қадрлайман».


Агар диққат қилган бўлсангиз, мана, саккиз йилдирки, бундай самимий ва юксак эътирофларни Марказий Осиёнинг ҳар бир давлат раҳбари алоҳида ҳурмат билан тилга олади. Чунки давлатимиз раҳбари ўзининг прагматик ташқи сиёсат доктринаси билан минтақамиз давлатларини, халқларини бирлаштира оладиган янги ғоя, янги нафас олиб кирди. Дарҳақиқат, Марказий Осиёдаги бугунги ўзаро ишонч ва ҳурматга таянган давлатлар­аро сиёсатда Шавкат Мирзиёев феноменининг алоҳида ўрни бор. Зеро, биз шундай бир давр­­га кирдикки, дунёда кечаётган таҳликали вазиятларда ўзаро ҳамжиҳатлик, босиқлик ва тинчликка асосланган сиёсатгина самара беради. Мамлакатимизнинг халқаро сиёсатда ўзаро ишончга асос­ланган ёндашуви Тошкентни Афғонистон каби мураккаб масалаларда ҳам тан олинган воситачига айлантиргани айни ҳақиқатдир.


Марказий осиё: парокандаликдан якдиллик сари


Дарҳақиқат, қўшниларимиз билан илиқ муносабатларнинг тикланиши давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган энг кўзга кўринган ютуқлардан биридир. Чегара, сув, логистика, савдо-сотиқ билан боғлиқ кўп йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолар қайта кўриб чиқилди ва ҳал этилди. Шавкат Мирзиёев ўтмишдан мерос муаммоларни бартараф этиш билан бир қаторда, бутунлай янги минтақавий ҳамкорлик моделини яратди. масалан, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида имзоланган Қирғизистон, Тожикис­тон ва Ўзбекистон ўртасида уч давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома айнан давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари билан имзоланди. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ўтган йили август ойида бўлиб ўтган IV Маслаҳат учрашуви якунида «Марказий Осиё – 2040» минтақавий ҳамкорликни ривож­лантириш концепцияси қабул қилинди­. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёнотида 2025−2027 йилларга мўлжалланган минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш йўл харитаси; 2025−2027 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё давлатларининг саноат кооперация­сини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси ҳам тасдиқланди.


2023–2025 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихий аҳамиятга эга келишув ва саммитлар ташаббус­кори ҳамда майдони сифатида Марказий Осиё­нинг сиёсий манзарасини тубдан ўзгартирди. Хўжанд декларацияси – қўшни давлатлар ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги келишувнинг имзоланишидан тортиб, Самарқандда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи – Марказий Осиё биринчи саммити ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясигача бўлган воқеалар мамлакатимизнинг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги конструктив воситачи сифатидаги нуфузи тобора ошиб бораётганини яққол намоён этди.


Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорлик ва глобал мулоқотни илгари суришдаги саъй­-ҳаракатларини тобора кўпроқ эътироф этмоқда.


Афғонистон: кескинлик эмас, дипломатия


Дунёнинг кўплаб давлатлари Афғонистонни бойкот қилган бир пайтда, Ўзбекистон мулоқот йўлини танлади. Сабаб аниқ: Марказий Осиё минтақасидаги барқарорликни Афғонис­тонсиз таъминлаб бўлмайди.


Мамлакатимиз 2018 йилдан бери афғон делегациялари билан 20 дан ошиқ учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Шуша шаҳридаги саммитида Афғонистон муаммоси ҳақида тўхталиб, уни кунимизнинг «муҳим масалаларидан бири» эканини алоҳида таъкидлади.


«Минг афсуски, жаҳоннинг бошқа минтақаларида уруш ва можаролар кучайиб бораётгани оқибатида ён қўшнимиз бўлган ва кўп миллионли туркий халқлар истиқомат қилаётган Афғонис­тондаги вазият халқаро ҳамжамият эътиборидан четда қолиб кетмоқда», деди Президентимиз.


Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг афғон халқига зарур ёрдам кўрсатишни бундан буён ҳам давом эттиришини билдирди. Зеро, биз атрофимиздаги давлатларда рўй бераётган воқеаларга бефарқ бўла олмаймиз. Чунки Афғонистон минтақавий тақдиримизнинг бир бўлагидир. Шу боис ҳам Марказий Осиё, хусусан, Афғонистондаги барқарорлик бутун минтақанинг тараққиётида энг муҳим аҳамиятга эга бўлган масалалардан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон ҳозирги кунда Афғонистон билан логистика, энергетика, таълим каби кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, шу йилнинг 17 июль куни Кобул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирларининг биринчи уч томонлама учрашувида Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон Транс-Афғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама ҳадли битим имзоланди.


Блокларсиз кўп йўналишли сиёсат


Ўзбекистон Хитой, АҚШ, Россия, Европа ­Иттифоқи, Туркия ва Форс кўрфази давлатлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Аммо ҳеч қандай ҳарбий блокларга аъзо бўлмаган. Бу бетарафлик эмас, балки стратегик автономиядир. Давлатимиз раҳбари учун дунё мамлакатлари билан яқин ҳамкорлик, ўзаро дўстлик муносабатлари кескинлик, тарафкашликдан-да муҳимроқ. Чунки зиддиятлар мамлакатлар учун ҳеч қандай сиёсий дивиденд келтирмайди. Аксинча, давлатлар муроса ва ўзаро ҳурмат асосидагина барқарор ривожланишга эришиши мумкин. Бу икки карра landlocked мақомига эга Ўзбекистон учун ўта муҳим сиёсий доктрина асосларидан биридир. Қолаверса, Ўзбекистон яқин келажакда транспорт ва логистика марказига айланишни мақсад қилган. Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган транспорт йўлаклари мамлакатимизни денгиз портлари билан боғлайдиган ҳамда Европа, Хитой, Россия, Эрон каби асосий иқтисодий ҳамкорлар билан узвий алоқани таъминлай оладиган йўналишлардир. Энг муҳим йўлаклар қаторига ТРACECA (Европа – Кавказ – Осиё) йўлаги, Эрон орқали Форс кўрфазига чиқувчи йўлак, Қозоғистон ва Россия ҳудудлари орқали Болтиқ ва Қора денгиз портларига олиб борадиган йўналишлар, Хитой ҳамда Жанубий Осиё мамлакатлари билан боғловчи логистика тармоқлари каби кўплаб йўналишлар киради.


Ушбу коридорлар Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ошириш ва глобал таъминот занжирларига ­интеграциялашувида муҳим ўрин тутади.


Глобал институтлар билан ҳамкорлик


Ўзбекистон ҳозирда ЖСТга аъзо бўлиш борасида музокаралар олиб бормоқда. БМТ, ЕХҲТ, ЕИдан ташқари, GSP+, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу эса мамлакатимизнинг халқаро стандартларга, технология ва бозорларга етишишнинг энг мақбул воситасидир. Шунингдек, жаҳонга очиқлик мамлакатимиздаги ички ўзгариш­ларга ҳам туртки бермоқда. Инвестициялар оқимининг ошиши, рейтингларнинг ўсиши ва иқтисодиётдаги модернизация дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган ишончи натижасидир.


2024 йилда 9 та халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди. Жумладан, Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида Ўзбекистон 2024 йилда аввалги ҳисобот даврига нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 193 давлат орасида 63-ўринни эгаллади. Электрон ҳукумат соҳасида ривожланиш бўйича «юқори» гуруҳдан «жуда юқори» гуруҳга кўтарилган 17 давлат қаторидан жой олди.


Жаҳон банкининг 2023 йил учун эълон қилинган Статистика фаолияти самарадорлиги индексида республикамиз ўз кўрсаткичларини 17 поғонага яхшилаб, 217 давлат орасида 62-ўринга кўтарилди.


Жаҳон банкининг Аёллар, бизнес ва қонун индексида мамлакатимиз 48 поғонага юқорилаб, 190 давлат орасида 91-ўринни эгаллади.


Ўзбекистон аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасида энг катта натижаларга эришган муҳим ислоҳотларни амалга оширган 5 мамлакатдан бири сифатида қайд этилди. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг дунёқараши, қатъия­­ти, иродаси ва Ўзбекистонни дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторида кўриш орзуси босқичма-босқич амалга ошаётганидан далолат беради.


Ўзбекистон ташқи сиёсати фақат баёнотлар, шартномалар ёки қоғозда акс этаётган расмий воқелик эмас. Бу – Янги Ўзбекистон давлат концепциясининг юраги, сиёсий ироданинг амалдаги ифодаси, халқ хоҳиши ва геосиёсий эҳтиёжлар ҳосиласидир. Мамлакатимиз энди тақлид эмас, тадқиқ қилаётган давлат. У ўз йўлини – ҳақиқий мустақил субъект сифатидаги ўрнини излаяпти. Ўз манфаатларини чуқур англаб, уларни халқаро майдонда соф виждон ва соғлом даъво билан ҳимоя қилмоқда.


Президент Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатда «ўзаро ишонч» тушунчасини стратегик ресурс даражасига кўтарди. Бу тамойил дипломатик услуб билан бир қаторда янги мувозанатлар, янги интег­рациялар ва янги минтақавий ҳақиқатларни шакллантирмоқда. Энди Ўзбекистон чекка ҳудуд эмас – марказ, томошабин эмас – иштирокчи, объект эмас – субъект. Шу ўринда ташқи сиё­сат ҳам йўналишгина эмас, йўлнинг ўзидир. Унинг барқарорлиги, қатъияти ва интеллектуал асоси Ўзбекистоннинг келажакдаги геосиёсий ўрнини белгилайди.


Жаҳонгир НАҲАНОВ


«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат