Коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор – ССВ
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда коронавируснинг NB.1.81 штамми кенг тарқалаётани билан боғлиқ хабарлар тарқалаётган эди.
Санэпидем қўмитаси расмийси Нурмат Отабековнинг қайд этишича, коронавируснинг Хитойда аниқланган NB.1.81 штамми баъзи мамлакатлар бўйлаб тарқалаётгани ҳақида маълумотлар рост. Лекин, СOVID-19 нинг янги тўлқини дунёни қамраб олмоқда, деган хабарлар асоссиз.
“Қолаверса, SARS-CoV-2 нинг NB.1.81 штамми кенг кўламда ёйилаётганига доир маълумотларни ЖССТ расман тасдиқлагани йўқ”, – дейди Отабеков.
У, шунингдек, Ер юзида янги тўлқиннинг кузатилиш эҳтимолини «қарийб нолга тенг»лигини таъкидлаган.
“Тўғри, мамлакатимизда COVID-19 га чалинганлар оз миқдорда бўлса ҳам, бор. Аммо мурожаат қилган беморларнинг фақат иккиламчи сурункали касаллиги бўлганларигина шифохонада даволанмоқда. Қолаганлари хасталик енгил кечганлиги сабабли амбулатор шароитда муолажа оляпти”, – дейди мутахассис.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилган ва тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилади.
“Шу маънода, дунёда қайд этилаётган янги штаммлар ҳақида дарҳол шов-шувли хабарлар тарқатишга зинҳор уринмаслик керак. Хавотирга ҳеч қандай асос йўқ”, – дейди Отабеков.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0