Энг кўп ноқонуний қарор қабул қилган ҳокимликлар рўйхати эълон қилинди
Адлия вазирлиги эълон қилган маълумотда қарори энг кўп бекор қилинган ҳудудлар сафида Қашқадарё, Сирдарё ва Бухоро вилоят ҳокимликлари етакчилик қилмоқда.
2025 йилнинг ўтган 9 ойида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган 117 мингдан ортиқ қарорлар орасида 449 таси бекор қилинди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 1,4 баробарга ошган.
Энг кўп бекор қилинган қарорлар Қашқадарё (77 та), Сирдарё (63 та) ва Бухоро (56 та) вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, Наманган (41 та), Қорақалпоғистон (34 та) ва Хоразм (36 та) ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олган.
Суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилган қарорлар сони ҳам кўпайган, жами 8 та қарор рад этилган. Бу ҳолатлар асосан Бухоро, Наманган, Қашқадарё ва Андижонга тегишли.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари мониторинги ҳокимликлар фаолиятини такомиллаштиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. Аммо, қарорларнинг бекор қилиниши амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишида ҳали айрим ҳудудларда камчиликлар мавжудлигини кўрсатади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0