Якуний тўлов уч кундан кечикса нима бўлади?
“Хоразм Шинам Уйлар БСК” МЧЖда ҳудудий раҳбар лавозимида ишлаган Бунёд Тўраев ишдан бўшаса-да, ғалвадан қутилмади.
   2025 йил 3 июнь куни у иш берувчига меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ёзма ариза билан мурожаат қилади. 30 июлда иш берувчи томонидан буйруқ расмийлаштирилиб, меҳнат шартномаси бекор қилинади. Бироқ иш берувчи ходим билан ҳисоб-китобни қонун талаблари асосида амалга оширмайди. Ордан уч ой ўтса-да, Тўраевнинг 3 ойлик иш ҳақи — 6 миллион 680 минг 880 сўм тўлаб берилмаган.
     Аслида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 172-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан шу куни ҳисоб-китоб қилиниши шарт. Шунингдек, 254-модда талабига кўра, агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш жойида бўлмаган бўлса, унга тегишли пуллар ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги талаб тақдим этилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак эди.
    Якуний ҳисоб-китобнинг чўзилишидан безор бўлган Бунёд Тўраев ушбу масалада ёрдам берилишини сўраб, касаба уюшмаларига мурожаат қилди. Мурожаат қонуний асосда ўрганилиб, иш берувчига расмий ёзма кўрсатма юборилди. Шу асосда Б. Тўраевнинг тўланмаган 6 680 880 сўм миқдоридаги иш ҳақи ундирилишига эришилди.
Музаффар АТАБАЕВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Хоразм вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқи




  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0