Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +23 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +20 +20

  • Seshanba, 23

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Йўлга битта светофор ўрнатолмаган ва автотеррористларни қонунга бўйсундиролмаган масъуллар кечирилмасин!

Навоий вилоятида 8 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган аянчли йўл транспорт ҳодисаси сабаблари очиқланди. Унда айтилишича, ҳайдовчилардан бири 1 йил давомида 12 маротаба тезликни ошириш, 1 маротаба йўл чизиғини босиш қоидабузарлигини содир этгани аниқланди. Ҳайдовчилар ўша вазиятда пойга ўйнаб кетаётган бўлган.
Жамият
342 11:28 | 09.07.2024 11:28

Оқибатда юқори тезликда кетаётган биринчи BYD қизчани туртиб йиқитган бўлса, ортидан келаётган иккинчиси босиб ўтади.


Вояга етмаган қизча тумандаги 14-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган. Уни онаси бир кун олдин бобосиникига олиб келиб, ўзи Тошкент шаҳрига ишлашга кетган. Бобо ҳамда буви 2010 йилда туғилган ўғли ҳамроҳлигида қизалоқнинг истироҳат боғига сайрга бориб келишига рухсат берган.


Хатирчи тумани Янгирабод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 йўли давлат аҳамиятига эга йўл бўлиб, ушбу йўлнинг 127-километрида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида тегишли йўл белгилари ўрнатилган ва йўлга ётиқ чизиқлар чизилган бўлган. Аммо юқори тезликда ҳовлиқиб келаётган автотеррорчиларнинг кўзи буни кўрмади…


Фожиали воқеликдан ҳам ҳайдовчиларнинг қанчалик маданиятсизлиги, пиёдаларга нисбатан ҳурматсизлиги аён бўлади. Ҳар икки BYD ҳайдовчиси ҳам пиёдалар ўтиш жойи яқинида махсус белгилар ўрнатилган бўлишига қарамасдан, соатига 142 км. тезликдан юқори ҳаракатлангани боис, белгиларни илғамаган. Шу ҳолатнинг ўзидаёқ уларнинг йўл қоидаларини менсимаслиги аёнлашади. Демак, жарималар қўллаш бундайларга кор қилмаяпти. Оқибатда қанча-қанча бегуноҳ одамлар, болалар нобуд бўлмоқда. Депутатларимиз, сенаторларимиз бу каби ҳалокатлар билан боғлиқ қонунчиликни ўзгартириши, жамоатчилик фаоллари айтиб келаётган таклифларни амалга татбиқ этиш учун яна қанча боланинг ўлими керак? Шу нарсага ҳеч тушунмаяпмиз….


Кўп бор жамоатчилик томонидан айтилаётган, айни пайтда зудлик билан амалётга жорий этиш зарур бўлган таклифларни яна бир бор таъкидлаймиз. Тезликни меъёрдан ошириш ҳолати бир йилда уч марта такрор содир этилганда ҳайдовчилик гувоҳномасини маълум муддатга олиб қўйиш, одам ўлими билан якун топганида эса озодликдан маҳрум этиш билан бирга бутунлай транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жиддий жароҳатланиш билан якун топган ҳодисада эса бир-икки йилга автотранспорт бошқаришини чеклаш каби чораларни жорий этишимиз керак. Хориж давлатларида одам ўлимига сабаб бўлган транспорт ҳодисаларида айбланувчи қаттиқ жазоланади. Уларнинг олдида биздаги жазо чоралари шунчаки бир «сийлов»дек гап бўлиб қолаяпти.


Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси 239-йўл бўлимига ҳам кескин чоралар қўлаш лозим деб ўйлаймиз. Негаки ушбу йўлга мазкур корхона томонидан автойўл хизмат кўрсатилар экан. Навоий вилояти ЙҲХБ томонидан воқеа содир бўлган жойга биргина жорий йилнинг ўзида 2 маротаба тугмали светофор ўрнатиш юзасидан тақдимнома киритилганига қарамай, бу талаб эътибордан четда қолиб кетаверган. Баҳона эса битта, пул йўқ. Қиммат автомашина-ю бошқа ортиқча харажатларга топилган маблағ светофорга келганда узилиб қолганидан ёқа ушлайсиз.


Яна бу ташкилот раҳбарининг маъмурий жарима билан қутулиб қолганини адолатдан деб бўладими? Бир инсон умрига зомин бўлган фалокатда ўз вазифасини бажармаган, светофор ўрнатмаган ташкилотнинг “сувдан қуруқ” чиқаётганини оқлаб бўлармикан. ….Айбдор ҳайдовчилар қонуний жазога тортилиши аниқ. Уларнинг ҳар иккисига умрбод рул бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш каби чора қўлланилса кўпчиликка сабоқ бўларди.


Масаланинг яна бир жиҳати, бобо ва буви қизалоқни 2010 йилда туғилган тоғаси билан биргаликда истироҳат боғига бориб келишга рухсат берган. 2010 йилда туғилган ўсмир ҳали 14 ёшли бола-ку? Унинг кўчада эркин ва тўғри ҳаракатланиш борасида тажрибасизлиги аниқ ва шу нарса ҳам панд берган. Агар қизнинг ёнида ёши катта киши бўлганида эҳтимол, бу фалокат содир бўлмасмиди?


Хуллас, бир кун олдин ишлаш мақсадида Тошкентга кетган онага ҳам, бобо ва бувига ҳам энди осон бўлмайди. Виждон азоби ва қатор саволлар уларни узоқ вақт қийнаши аниқ.


Аммо йўлга вақтида светофор ўрнатмаганлар, автотеррористларга жиддий чора кўролмаётган депутату сенаторларимизнинг, қолаверса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъулларининг виждони қачон уйғонаркан? Жамиятни ўзгартира олмаётган қонунлар, ўрнатилмаган йўл белгиларию, светофорлар ва учар ҳайдовчиларни деб, ҳар куни неча-неча бегуноҳ болажонлар ҳалок бўлишмоқда-ку. Ёки бундай воқеалар масъулларнинг ўзларининг яқинлари билан содир бўлмагунича давом этаверармикан?


Йўл белгиларини ўрнатишга ҳамда йўлларнинг сифатига масъул бўлганлар ҳам жарима билан қутулмасдан, бу каби фожиалар учун “ўпкаси йўқ” ҳайдовчилар билан теппатенг айбдор деб топилиб, жазоланиши керак. Шунда бошқа масъуллар ва атрофдагилар ҳам ўйлаб иш қилади.


Мана қаранг, 2023 йил республикамиз йўлларида 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, унда 2282 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 263 нафари болалардир.


Бундан хулоса қилиш мумкинки, йўлларда пиёдалар хавфсизлиги таъминланмаган, асосий эътибор ва бош мақсад жарималарга қаратилиб қолган.


Сўзимиз охирида айтаримиз шуки, йўлга битта светофор ўрнатолмаган ва автотеррористларни қонунга бўйсундиролмаётган масъуллар кечирилмаслиги керак!


Ахир хатирчилик қизалоққача ҳам қанча болани йўл ҳалокатида йўқотдик. Масалан, мактабларимизнинг 9 548 таси транспорт қатнови кўп ҳудудларда жойлашган ва аксарият мактаблар олдида пиёдалар учун йўлаклар мавжуд эмас, тегишли светофорлар ўрнатилмаган.
Оқибатда 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган. 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳати олган.


Вафот этган, тан жароҳати олган ана шу болаларнинг ҳаққи ҳурмати, жаноб депутат ва сенаторлар, ИИВ, кўзингизни очинг! Сизнинг юмшоқ курсидаги пинагингиз, уйғонмаётган виждонингиз йўлларда сочилган жонлар ва қонлар олдида жавобгардир.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0