Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 820.475.69

  • EUR

    13 470.4727.77

  • RUB

    122.26-1.24

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 04:00

    +4 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 27-November

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 04:00

    +4 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +5 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Chorshanba, 27

    +3 +20

  • Payshanba, 28

    +5 +20

  • Juma, 29

    +7 +20

  • Shanba, 30

    +6 +20

  • Yakshanba, 01

    +4 +20

  • Dushanba, 02

    +4 +20

  • Seshanba, 03

    +3 +20

  • Chorshanba, 04

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Лондондаги “буюк тутун” фожиаси

Сўнгги кунларда Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши масаласи тармоқ фойдаланувчилари томонидан фаол муҳокама қилинмоқда. Экспертлар, жамият фаоллари экологияни яхшилаш борасида бежизга таклифлар билан чиқмаяпти.
Ҳодиса
192 21:39 | 22.11.2024 21:39

Об-ҳавонинг ифлосланиши оқибатида нафас йўллари касалликлари, аллергияга чалинган юртдошларимизнинг сони ошмоқда. Атмосферанинг ёмонлашуви нафақат бугун, балки тарихда ҳам юз берган ва афсуски катта фожиаларга сабаб бўлган. Мисол учун ўтган асрнинг 1952 йилида Лондонда “Буюк тутун” номи билан рўй берган машҳур воқеани эслайлик.


“Буюк тутун” қандай юз берган?


1952 йилда Лондонда ҳаво кескин совиб кетади ва оқибатда аҳоли кўмирни керагидан ортиқ ишлатади. Ўша пайтларда кўмирлар сифатсиз ва таркибида олтингугурт сақларди. Қолаверса, Лондоннинг қатор туманларида кўмир билан ишлайдиган электростанциялар қурилган. Шаҳардаги жамоат транспорти ҳам асосан кўмир билан ҳаракатланарди. Натижада ҳавода олтингугурт оксиди миқдори ортиб кетган ва ноқулай об-ҳаво туфайли шамол тутунни тарқатмагани эвазига қуюқ смог беш кун давомида бир жойда сақланиб қолган. Кўчаларда ҳаракатланиш қийинлашган ва тутун одамларнинг уйларигача кириб борган. Соғлиги ёмонлашган беморлар ўзлари шифохонага юриб боришган. Сабаби тез ёрдам улгурмаган ва қуюқ туман ҳисобига ҳаракатлана олмаган.


Аҳоли эса унинг заҳарли тутун эканлигини билмаган ва ниқобларсиз ҳаракатланган. Афсуски, тутун қисқа вақт ичида бир неча минг кишининг ўлимига олиб келди. Узоқ вақт давомида бу фожианинг сабаблари жумбоқ бўлиб қолди.


Лондондаги буюк смог бир неча омилларнинг комбинацияси натижаси эди. Биринчидан, ўша пайтда Лондон дунёдаги энг йирик саноат марказларидан бири бўлиб, у ерда тутун ва ҳавонинг ифлосланиши кенг тарқалганди. Кўмир ва бошқа қазилма ёқилғилардан фойдаланиш атмосферага кўп миқдорда чиқиндилар чиқариб, ҳавонинг ифлосланишига олиб келди.


Иккинчидан, ўша кунлардаги об-ҳаво шароити ҳам смог ҳосил бўлишига сабаб бўлган. Паст ҳарорат ва шамолнинг йўқлиги ифлосланишнинг тарқалишига ёрдам бермайдиган статик атмосферани яратди. Натижада, саноат чиқиндилари ва уй печларидан чиқаётган тутун шаҳар устида осилиб қолиб, қуюқ туман ҳосил қилди.


Ушбу фожиада рол ўйнаган учинчи омил, смогнинг зарари ва унинг соғлиқ учун оқибатлари ҳақида хабардорликнинг йўқлиги эди. Ўша пайтда ҳавонинг ифлосланиши соҳасидаги илмий тадқиқотлар ҳали бошланғич босқичда бўлиб, жамоатчилик муаммонинг тўлиқ кўламини англамаган эди. Одамлар зарур эҳтиёт чораларини кўрмасдан ўзларининг кундалик ҳаётларини давом эттирдилар.


Натижада, тутун оммавий ўлимга сабаб бўлди. Бир неча минг одам ифлосланган ҳаводан келиб чиққан асоратлардан вафот этди. Ўлимнинг асосий сабаблари нафас йўллари касалликлари, юрак хуружлари ва ифлосланган ҳавонинг организмга узоқ вақт таъсири билан боғлиқ бошқа асоратлар бўлган.


Лондондаги воқеа ҳавонинг ифлосланишига қарши кураш зарурлигини англашда бурилиш нуқтаси бўлди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар қабул қилиш зарурлиги билинди.


Бу тутун ҳавонинг ифлосланиши ва унинг соғлиққа зарари ҳақида жиддий эслатма эди. Бир неча кун ичида шаҳарда ўлим сони кучайиб кетди, дастлабки кунларда 4 мингга яқин одам вафот этди, афсуски уларнинг кўпчилиги ёш болалар ва қариялар эди.


Минглаб одамларда нафас олиш муаммолари бошланди. Тутун тарқагунга қадар яъни беш кун ичида 12 мингдан зиёд инсон вафот этди. Бу битта шаҳар учун жуда катта йўқотиш эди.


Иқтисодий зарар тахминан 100 миллион фунт стерлингга тенг (бугунги кунда 3 миллиард фунт стерлингдан ортиқ)ни келтириб чиқарди.


“Тоза ҳаво тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши


Қалин тутун туфайли ўлим кўрсатгичлари кескин ошганидан сўнг, 1956 йилда“Тоза ҳаво тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.


Ҳукумат жавоби ва оқибатлари


Аввалига Британия ҳукумати 1952 йилги буюк тутунга нисбатан суст муносабатда бўлди ва унинг оғирлигини паст баҳолади. Аммо жамоатчиликнинг ғазаби ошгани сайин, улар ҳаракат қила бошладилар. Бу эса инқирозни бартараф этишда фаолроқ иштирок этишга олиб келди.


Тутундан кейин офат ва унинг оқибатларини кўриб чиқиш учун қўмита тузилди. Бу эса ҳавонинг ифлосланишини камайтириш бўйича янги қоидалар яратилишига олиб келди.


Ҳукуматнинг тутундан кейинги ҳаракатлари келажакдаги офатларнинг олдини олишда жуда муҳим эди. Ҳавони тозалаш сиёсати ва атроф-муҳитни тартибга солиш орқали улар Лондоннинг ҳаво сифатини сезиларли даражада яхшиладилар. Бу саъй-ҳаракатлар йиллар давомида давом этди. Ушбу дарс бугунги кунда ҳам Буюк Британиядаги ҳаво ифлосланиши сиёсатини бошқаради.


Қонун билан нималар тақиқланди?


"Тоза ҳаво тўғрисида"ги қонун кўмирни ёқиш ва саноат чиқиндиларини чиқариш бўйича қатъий қоидаларни белгилаб берди. У шаҳарларда тутун назорати зоналарини яратди, баъзи ёқилғиларни тақиқлади ва маҳаллий ҳокимият органларига ушбу қоидаларни амалга ошириш ҳуқуқини берди. Шунингдек, у ифлослантирувчи моддаларни яхшироқ тарқатиш учун мўриларни баланд ўрнатди.


Маҳаллий ҳокимият органларига тутун назорати чораларини қўллаш ваколати берилди.


Қурбонлар хотираси


2002 йилда ифлос ҳаво офати қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликлар ўрнатилди.


Йирик экологик офат халқ маданиятига ҳам таъсирини ўтказди. Бу воқеа ҳақида фильмлар ва ўндан ортиқ ҳужжатли телекўрсатувлар тайёрланган. "Қўрқинчли доктор Фибес"" ва “Шерлок Холмс 22 асрда” каби фильмлар туманнинг даҳшатли атмосферасини кўрсатиб берди.


Адабиётда “Қалин туман, эски тангалар рангида, у худди гадойларга ўхшаб юзини деразаларга босиб турарди” каби шеърлар пайдо бўлди.


Тошкент ва Деҳли дунёнинг энг ҳавоси ёмон шаҳарларими?


Куни кеча Деҳлида ҳам худди Лондондаги ҳолат кузатилди ва минглаб инсонлар ўзини ёмон ҳис қилди ва шифохонада беморлар сони кўпайди.


Хабарингиз бор, IQAir индексида Деҳли ва Тошкент энг ифлос шаҳарлар рейтингида юқори ўринларда. Гарчи бизда ҳавонинг ифлосланиши ортида одамлар ўзини қандай тутаётгани ҳақида статистика юритилмаётган бўлсада, (балки бордир) йўтал авж олаётган, болалар тинимсиз касал бўлаётган замонда яшаяпмиз. Ижтимоий тармоқда ҳар куни аллергия ва нафас йўллари учун яхши санатория қидирган постларга кўзимиз тушади.


Тошкентдаги аллергия маркази раҳбари билан суҳбатда бўлганимда аллергия касалликлар ҳамда нафас йўллари муаммоларига дуч келаётган аҳоли сони кескин ортгани ҳақида ҳам маълумот берди. Бу албатта кишини ўйга солади.


Деҳли шу кеча-кундузда бўлиб турган вазиятга биз ўтган йили 14 декабрда юзлашган эдик. Тошкентда зарарли моддалар концентрацияси ЖССТ тавсияларидан 55 баравар ошган эди.


Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, экологиямизни яхшилаш учун албатта аниқ ва ишлайдиган самарали қонунларга эҳтиёжларимиз борлиги яққол кўзга ташланмоқда.


Феруза Раҳимова,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1235 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса