Валюта UZS
  • USD

    12 360.865.72

  • EUR

    14 479.51-60.02

  • RUB

    145.66-2.82

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 21:00

    +22 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 21:00

    +22 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Payshanba, 11

    +23 +20

  • Juma, 12

    +25 +20

  • Shanba, 13

    +23 +20

  • Yakshanba, 14

    +21 +20

  • Dushanba, 15

    +15 +20

  • Seshanba, 16

    +15 +20

  • Chorshanba, 17

    +16 +20

  • Payshanba, 18

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Маданий мерос агентлиги: ЎзА ва “Шарқ” нашриёти бинолари сотувдан олиб ташланиши керак 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда “Шарқ” нашриёти жойлашган биноларнинг аукционга қўйилганлигига нисбатан жамоатчиликнинг жиддий эътирозлари ортидан Маданий мерос агентлиги ушбу масалага муносабат билдирди.
Жамият
458 13:31 | 02.10.2023 13:31

“Маълумки, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-уй манзилида жойлашган бинолар (“Шарқ” нашриёти матбаа корхонаси AЖ бинолари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сон қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган.


Объект 1979-1983-йилларда қурилган жами 14 та бино, 2 та бино қисми ҳамда 5 та иншоотдан иборат бўлиб, умумий майдони 60 736,0 м2 ни ташкил этади” дейилади муносабатда.


Қайд этилишича, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объектлари давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин эмаслиги белгиланган.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сон Қонунининг 19-моддаси учинчи хатбошига асосан моддий маданий мерос объектлари, архив ҳужжатлари, давлат музейлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шу жумладан, хиёбонлар ва ботаника боғлари хусусийлаштирилмайдиган давлат мулклари этиб эътироф этилган.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, Маданий мерос агентлиги томонидан номи зикр этилган объектларни аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлигига огоҳлантириш берилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4948 16:57 | 05.08.2023