+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш
Спорт
68 17:59 | 23.06.2026 17:59

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ва унинг атрофидаги шов-шувли қўллаб-қувватлаш бугун фақат спорт эмас, балки бутун минтақадаги бирдамлик рамзига айланмоқда.


Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳар бир ютуғи нафақат ўзбеклар, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,Туркманистон ва бутун туркий дунё учун ҳам умумий ғурур ва ифтихор манбаига айланиб бормоқда.


АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида марказий осиёликлар томонидан ўтказилган бирдамлик акциясида қардош халқлар — қозоқ, қирғиз ва бошқа ватандошлар Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришди. Бу иштирок фақат Ўзбекистоннинг ютуғи эмас, бутун минтақаники шаклида қабуд қилинмоқда!



Миллионлаб футбол мухлислари Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватламоқда! Қўшни давлатлар аҳолиси “Биз қўшни эмас, қардошмиз. Ўзбекистон ютса — биз ҳам ютамиз.” каби шиорлар билан ўйинларимизни кузатмоқда!


Озарбайжонда Ўзбекистон ва Туркия шарафига қўшиқлар яратилмоқда.


Туркияда эса мухлислар ва жамоатчилик Ўзбекистонни ўз жамоаси каби қўллаб-қувватлаяпти. Қирғизистон Ўзбекистон – Португалия ўйинини катта экранларда томоша қилиш учун махсус фан зона ташкил этаётгани биз учун ҳам янгилик бўлди. Ҳатто бунинг учун
шаҳар марказидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилиши ҳам эълон қилинди.


Ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжондан ёзилган кўплаб изоҳларда фойдаланувчилар Ўзбекистоннинг муваффақиятини бутун минтақанинг умумий ютуғи сифатида баҳоладилар.



Кўпчилик "Марказий Осиё бир оила", "Қардошларимиз билан фахрланамиз", "Бу фақат Ўзбекистоннинг эмас, барчамизнинг ғалабамиз" деган мазмундаги фикрларни билдириб, терма жамоага омад тиламоқда.


Бу жараёнлар бир муҳим ҳақиқатни кўрсатмоқда: сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасида кузатилаётган яқинлашув ва туркий халқлар ҳамжиҳатлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бир мамлакатнинг муваффақияти бошқаси учун ҳам ғурур ва ифтихор манбаига айланмоқда.


Бугун Қозоғистондан келаётган самимий табриклар, Қирғизистондаги мухлислар майдонлари, Озарбайжонда яратилаётган қўшиқлар ва Туркиядаги қўллаб-қувватлаш акциялари бир ҳақиқатни тасдиқлайди: биз алоҳида давлатлар бўлишимиз мумкин, аммо тарихимиз, маданиятимиз, тилимиз ва қадриятларимиз муштаракдир.


Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштироки ва эришаётган натижалари фақат бир миллатнинг эмас, балки бутун Марказий Осиё ва туркий дунёнинг умумий ғурурига айланмоқда.


Қардошлар, бирдамлигимиз, аҳиллигимиз абадий бўлсин!Бизларни фақат яхшиликлар бирлаштирсин!


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 2763 11:23 | 02.10.2023