Навоийда ўқитувчи ўқувчиларни калтаклади, ҳолат Омбудсман назоратида
Навоий шаҳридаги мактаб ўқитувчиси икки нафар 9-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклаган. Жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Болалар омбудсмани вазиятни назоратга олди.
5 февраль куни ижтимоий тармоқларда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Навоий шаҳридаги 18-мактабнинг икки ўқувчисини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Видеода синфдаги барча ўқувчилар тик тургани ва орқа парталардан бирига яқинлашиб келаётган эркакни кўриш мумкин.
У бир ўқувчининг бошига тўрт марта уради, сўнг бошқасига ўтиб, қўли ва орқасига мушт туширади. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўқувчилар жароҳати даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0