Валюта UZS
  • USD

    12 198.28-30.3

  • EUR

    14 241.49-41.49

  • RUB

    156.570.61

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 11-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • Shanba, 11

    +11 +20

  • Yakshanba, 12

    +11 +20

  • Dushanba, 13

    +12 +20

  • Seshanba, 14

    +14 +20

  • Chorshanba, 15

    +15 +20

  • Payshanba, 16

    +11 +20

  • Juma, 17

    +10 +20

  • Shanba, 18

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Носни кайфидай – кайфми?

Миллий фильмларимиздан бирида қўлланган “Кўпкари – мардлар эрмаги” деган жумлани эшитгандирсиз. Бошқаларни билмадиму, аммо менга халқимизнинг қадим қадриятининг эрмакка қиёсланиши эриш туюлган.
Жамият
38 10:20 | 11.04.2026 10:20

Аслида мазкур спорт тури яқин-яқингача туркий қавмлар жанговарлигини таъминловчи энг асосий омиллардан бири саналган. Чунончи, отда тўдага ёриб кириш, ўнлаб рақиблар билан беллашмоқ, 60-70 килограммлик улоқни кўтариб, тақимга босиш ва ҳеч кимга олдирмасдан маррага етказишга асосланган тарбия услуби ҳар қандай ўғлонни баҳодирга айлантирган.


Назаримда, ушбу спорт тури бугун ўзининг асл аҳамиятини йўқотган. Бундай тасаввур кўпкариларда кўрганим – ғирромликлар таъсирида уйғонган. Жумладан, солимга автомобиль тикилган улоқ аввалида вилоятнинг икки номдор полвони бир неча минг ишқибоз кўз ўнгида чеккароққа чиқиб, гаплаша бошладилар.


Уларнинг бу ҳаракати нима англатишини тушунмаганим учун спорт соҳасини ёритадиган ҳамкасбимдан изоҳ сўрадим. Жавоб мени ҳайратда қолдирган: “Совринни ким олиши келишилди”. Англадимки, бир неча соат давомида мардлар беллашувига эмас, натижаси аниқ томошага гувоҳ бўлганмиз. Мазкур тахминни келишув иштирокчиларидан бирининг автоуловга эга чиқиши тасдиқлади-қўйди.


Гапнинг дангалига кўчадиган бўлсак, кўпкарида жамоавийлик бўлмаса, соврин олмоқ иложсиз. Яъни, 4-5 полвон ўзаро бирикиб, улоқни қуршаб, бегоналарни яқинлаштирмаслик чораларини кўради. Жараён бўйи паст отдагилардан бирининг таканинг лошини ердан узиб, дароз арғумоқдаги шеригига узатиши билан ривожланади.


Кейинги босқичда улоқ чилвир билан эгарга боғланади. Гуруҳ аъзоларидан яна бири отнинг жиловидан ушлаб, сомон томон етаклайди. Қолганлар уни ҳар томондан ўраб олишади, қани, биров яқинлашиб кўрсин-чи.


Ғирромликлар шу билан тугамайди. Мабодо қайсидир полвон адашиб, гуруҳдан улоқни тортиб олмоққа чоғланса, қамчи ишга солинади. Зеро тақиқланган усуллар билан рақибига тан жароҳати етказиб, жавобгарликка тортилганларни биламан.


Яна шундай кўпкарилар борки, бош совринларни фақат улоқ берганнинг яқинлари, унинг отида чопадиганлар олади. Мазкур “анъана” йиллар давомида бузилмаётган ҳудудлар бор. Ачинарлиси, қаллобликларга полвонлар ҳам, ишқибозлар ҳам кўникиб кетган. Мусобақани шарҳлаётган баковулнинг “Ҳалол ўйнанглар, мард бўлинглар, шундай қилаверсангиз, кўпкарига ишқибозлар келмай қўяди” деган гаплари чавандоз аҳлига чивин чаққанчалик таъсир қилмайди.


Ўйларимнинг охирига етолмасдан, кўпкаридан қолмайдиган танишимни гапга соламан:


– Тўй бераётганлар ҳалол ўйинни талаб қилишса-чи?


– Полвонлар чидамайди, “Бир кўпкари берибсан, қўясанми-йўқми?” дейишади. Улоқчилар кетиб қолишидан чўчиб, ҳаммасига кўз юмилади.


– Ундай бўлса, беллашув завқи, кўпкари - мардлар ўйини, деган гапларнинг бир чақалик қадри йўқ экан-да.


– Айтманг, илгарилари полвонлар ҳеч кимнинг ёрдамига таянмасдан улоқ чопишарди. Тўдачилик авж олгандан сўнг ундайлар йўқолиб кетди. Кўпкарининг завқига келадиган бўлсак, ҳозирда бу ҳисни совуқда ичиладиган аччиқ ароқ ҳамда чала пишган кабоб уйғотяпти. Биттаси “Носди кайпидай кайп” деганмиди?!


Баъзида кундалик ҳаётимизда учраётган шу каби катта-кичик алдовлар омманинг ҳақиқатга бўлган ишончини сўндириб қўймаяптимикан, деган хаёлга бораман. Мутахассислар таъкидига кўра, адолат мезонларининг бузилиши жамиятда бўлинишга сабаб бўлиб, иллатларнинг илдиз отишига йўл қўяётганларга нисбатан нафратни кучайтиради.


Хуллас, масалага мамлакат улоқ-кўпкари федерацияси жиддийроқ ёндашиб, вазиятни ўзгартирмоққа куч топса, ушбу миллий ўйин қадрият сифатида яна ўз нуфузини тиклармиди? Ёки эрмаклигича қолиб кетаверадими?


Алижон АБДУСАТТОРОВ


ISHONCH.UZ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6235 16:57 | 05.08.2023