Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 971.00-1.08

  • EUR

    13 308.2584.51

  • RUB

    126.04-0.57

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Chorshanba, 15

    +0 +20

  • Payshanba, 16

    +2 +20

  • Juma, 17

    +4 +20

  • Shanba, 18

    +3 +20

  • Yakshanba, 19

    0 +20

  • Dushanba, 20

    +0 +20

  • Seshanba, 21

    +1 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ҳозир билими 2 баҳога тортмайдиган ўқувчи ҳам ОТМга кирса бўлди, қолгани муҳиммас” — ўқитувчи

Жамият
282 14:19 | 07.09.2024 14:19

Ўтган йилда олий таълимга қамров бўйича Тошкент вилоятининг энг паст кўрсаткични эгаллагани турли шов-шувларга сабаб бўлди. Ҳар тугул, бу йил 14 чи ўриндан 11-чи ўринга “кўтарилдик”. Тошкент вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати раҳбарининг берган маълумотига кўра, 2023-2024 ўқув йилида вилоятдаги мавжуд 876 та умумтаълим мактабларини 29 минг 943 нафар ўқувчилар битирган. Шулардан 12 минг 193 нафари талаба бўлган. Ўртача баллар 74,4 баллни ташкил этиб, республика бўйича ўтган йилги кўрсаткичдан 3 поғона юқорилашга эришилган.



Ishonch.uz мухбири бунинг асосий сабаблари, шунингдек, ОТМларга киришга тайёргарлик ҳақида билиш мақсадида бошқарма масъули, мактаб ўқитувчиси ҳамда Нурафшон шаҳрида жойлашган “MIF education” ўқув марказининг ўқитувчилари билан суҳбатлашди.



Диёрбек Хайдаров, Тошкент вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири:


— Ўтган йиллар давомида вилоятда олий таълимга қамров кескин пасайиб кетишининг асосий сабаби, умумтаълим мактабларида таълим сифатининг тушиши, педагогларимизни ўз устида ишламай “кун ўтар” қабилида фаолият юритиши ва энг муҳими, таълимда бошқарувнинг издан чиқиши деб ўйлаймиз. Таълимда бошқарув нима? Энг аввало мактаб раҳбари жамоадаги педагоглар ўртасида соғлом муҳитни, рақобатни юритиши лозим. Шундагина, таълим сифати юқорилайди.


Ундан ташқари, ўтган йиллар мобайнида, олий таълим билан ҳамкорлик бутунлай издан чиққан эди. Вилоят раҳбари Зойир Мирзаев ўтган йили 5 октябрда таълим сифатини яхшилаш борасида ўқитувчи ва педагоглар билан ўтказган учрашувида мактаблар университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозимлигини таъкидлаган эди. Жорий ўқув йилида олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда январь-май ойларида уларнинг баъзасида мавжуд тестлар асосида битирувчиларимиз доимий равишда тест синовларини топшириб ўз билимларини синовдан ўтказди ва мустаҳкамлади.



Отабек Игамбердиев, Нурафшон шаҳридаги 57-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси:


— Олий таълимга қамровнинг у қадар кўтарилмаётганига бир нечта сабаблар бор ва уларнинг ҳаммаси бир-бири билан боғлиқ. Биринчиси, Тошкент вилояти пойтахтга яқин, ўқувчи таълимни давом эттирганидан кўра, фойда оладиган юмуш қилади. Кейинги сабаб, ўқитувчилар ўртасида рақобат кам. Шунинг учун ўз устида ишламайдиган, йиллар давомида “догма” ҳолатга келиб қолган ўқитувчини ҳам раҳбар ишлатишга мажбур. Масалан, пойтахт атрофидаги мактаб ўқитувчилари ҳафтасига 30 соатгача дарс олиб ишлай олади. Лекин бошқа вилоятлардаги ўқитувчилар бунақа соатдан дарс ололмайди, чунки ўқитувчи кўп.


Шунингдек, олий таълим муассасалари билан узвий боғлиқлик жудаям суст. Бўлажак ўқитувчилар учун олий таълимда кераксиз фанлар кўп, уларнинг ўрнига мактабларда фанни самарали ўқитиш бўйича услубларни кўпроқ ўргатиш керак деб ўйлайман. Чунки доим ўқитувчининг билими тестларни ечгани билан ўлчанади, унинг дарс ўтиш услубига у қадар эътибор қаратилмайди. Яна бир гап, ўқитувчи ўқувчини репетиторларга қатнаши учун дарслардан озод қилса, давоматни деб прокуратурадан гап эшитади. Аммо агар ўқувчи репетиторга бормаса, ўқишга киролмайди. Ўшанда улар бошқармадан гап эшитади ва турли “хайфсан”лар билан сийланади.


Шахсан мени кўп ўйлантирадиган нарса шуки, ҳозир ўқувчилар ўқишга кирса бўлди, яъни сифат эмас, сон муҳим бўлиб қолди. Мактаблар шуни ҳисобини юритиш билан овора. Тасаввур қилинг, билими 2 баҳога лойиқ ўқувчилар ўқишга кирса бўлди, қолгани аҳамиятсиз. Ота-она ҳам бефарқ, боласи қаерда бўлса ҳам ўқиса бўлди. Келажакка кимларни етказиб берамиз бунақада?


Юқорида айтилганидек, ўқувчининг олий таълим муассасига кириши учун мактабдаги олган билимлари етарли бўлмайди. Бунинг учун у албатта қўшимча ўқув курсларига қатнаши шарт. Хўш, “репетитор”ларда нима гаплар?



Собир Сайитов, Нурафшон шаҳридаги “MIF education” ўқув маркази раҳбари:


— Бухоронинг Қоракўл туманиданман. Ўқувчиларни математика фанидан ОТМларга киришга тайёрлаётганимга 10 йил бўлди. Тошкент вилоятига эса, 2021 йилда келдим.


Мендан бугунги таълим олишга интилиш ҳақида сўрадингиз, сўзим аввалида бир нарсани айтиб ўтсам. Бизнинг таълим олишимизга ота-онамиз доим эътиборли эди, қаттиққўллик қилишарди. Нафақат бизнинг оилада, балки бошқа оилаларда ҳам бу борада қаттиққўллик ҳукмрон эди. Эҳтимол шунинг учун ҳам Бухоронинг таълим ва ОТМларга кириш кўрсаткичи доим олдинги ўринда бўлса ажабмас.


Лекин мен мана шу Нурафшон шаҳрига келиб, бу ерда ота-оналар фарзандининг билим олиши учун юкламани кўпроқ унинг ўзига ташлаб қўйишининг гувоҳи бўлдим. Масалан, “мана пул, ўзинг ўқув курси топ, ўзинг таёрлан, менинг вақтим йўқ” каби ҳолатлар кўп экан. Бу ҳолат Тошкент шаҳрида ишлаб юрганимда ҳам бор эди.


Яна бир оғриқли нарса шуки, бу йил жуда кўп қизлар сиртқи бўлимларга ҳужжат топширди. Сабабини сўрасангиз, “уйимдагилар шуни исташяпти”дан нарига ўтишмайди, ота-онаси билан гаплашсам, қизларини тезроқ турмушга бериш нияти борлигини сездим. Ахир бу қанақаси? Жамият билимли бўлиши учун айнан қиз болани ўқитиш керак эмасми? Унинг хотирасида мактаб билими қолади холос, агар шу билимниям яхши ўқитувчидан етарлича олган, ёки яхши ўзлаштирган бўлса. Турмушга чиққач, ўша сиртқи бўлимниям ёлчитиб ўқимайди, унга диплом керак холос. Энди тасаввур қилинг, ўқишига ҳаминақадар қараган қиз бола келажакда ўз фарзандини ўқитишга қанчалик куйиб-пишади?



Ҳаётжон Муродов, “MIF education” ўқув маркази ўқитувчиси:


— Мен шу марказда физика фанидан ўқувчиларни ОТМларга тайёрлайман. Тўғрисини айтсам, ёшлигимда билим олишга унча қизиқмасдим, лекин онам доим ҳар бир дарсимни текшириб тургани учун ўқиганман.


Ҳеч эсимдан чиқмайди, 8-синфда ўқирдим. Бир куни дадам ёнимга меҳнат қуролларини қўйди ва “Ўғлим, агар мактабни битириб ёнимда юраман десанг, мана шуларни ол, ишла. Агар ўқийман десанг, билимингни кучайтир. Пойтахтга борасан, яхши ишларда ишлайсан” деганди. Ўшандан кейин менда билим олишга иштиёқ кучайди, ҳаёлимда пойтахтга бориш орзуси жуда кучли бўлган. Ўзи аслида, таълим олиш, ОТМларга кириш, баллар кўрсаткичларининг энг юқорилари айнан чекка вилоятлар ҳиссасига кўпроқ тўғри келади. Мана шу нарса ҳам пойтахтга, марказроқ ерларга, чет давлатларда ўқишга интилиш туфайли бўлади. Сабаби, олис ҳудудларда ҳаёт кечириш нисбатан қийинроқ.


Тошкент вилоятидаги кўрсаткичга келсак, бунга пойтахтнинг яқинлиги ҳам сабаб деб ўйлайман. Чунки у ердаги ишлаб чиқариш ва бошқа ишларда ишлаётганлар орасида эндигина мактабни битирган ва ўқишга киролмаганлар кўп. Энг ҳайрон қоладиганим ота-оналарга ҳам шу маъқул, бола пул топса бўлди, кейин “заочно” бўлсаям ўқиб олади. Билим олишга панжа орасидан қараган одамларнинг келажакда ўз фарзандларини ўқитишига ҳам кўзим етмайди.



Юқоридаги фикрларга кўра, айни пайтда олий таълимга кириш кўрсаткичини оширишда сифат эмас, сон муҳим. Ўқитувчиларда эса, билим бериш ва ўз устида ишлаш кейинги ўринларда. Ўқув маркази ўқитувчилари ўзлари тайёрлаган ўқувчиларнинг кириш имтиҳонларида балл тўплаш кўрсаткичлари қувонарли эмаслигини, камига ота-оналарнинг ҳам эътиборсизлигини айтишмоқда.


Бу албатта шу жараёнларнинг ичида бўлиб турган 3-4 кишининг фикрлари холос. Хўш, нима учун шундай? Ёки бунга бошқа ижтимоий ҳолатлар ҳам сабабчи бўляптими? Сиз қандай фикрдасиз?



Холида Эгамбердиева,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2672 16:57 | 05.08.2023