Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 732.563.08

  • EUR

    14 181.5325.08

  • RUB

    139.37-0.35

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-September

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +18 +20

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +16 +20

  • Yakshanba, 22

    +20 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пахта терими мавсуми бошланди: мажбурий меҳнатга йўл қўйганлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилади

Жамият
207 18:24 | 11.09.2024 18:24

Ҳокимлар, умуман, барча даражалардаги раҳбарлар аҳолини мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилар ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий юмушларга жалб қилишнинг олдини олишга масъул.


Республикамизнинг турли ҳудудларидан мажбурий меҳнатга оид масалалар юзасидан сайтимизга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шуларга ойдинлик киритиш мақсадида Адлия вазирлигининг масъул ходими Дилмурод Ражабоевга мурожаат қилдик.


1. Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тақиқланади


Мажбурий меҳнат деганда бирор-бир жисмоний шахсдан жазони қўллаш таҳдиди остида талаб этиладиган, бажарилиши учун ушбу шахс ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф қилмаган ҳар қандай иш ёки хизмат тушунилади.


Жазо деганда жисмоний шахснинг ихтиёрий розилиги мавжуд бўлмасдан ушбу шахсга уни меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки қўллаш таҳдиди тушунилади.


2. Қуйидагилар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди:


ҳарбий хусусиятга эга бўлган ишларни ёки муқобил хизматни ўташ билан боғлиқ ишларни бажариш;


бажарилишига фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат жорий этилиши сабаб бўладиган иш;


суднинг қонуний кучга кирган қарори бўйича жазо сифатида бажариладиган иш.


3. Ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар мажбурий меҳнатнинг олдини олишга шахсан масъул


Ҳокимлар, барча даражалардаги раҳбарлар фуқароларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилар ва макулатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилишнинг олдини олиш ва бундай ҳолатларга чек қўйишга масъул ҳисобланади.


4. Ҳашар фақат ихтиёрий тарзда ўтказилади


Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уюштириладиган ҳашарлар фақат Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати билан амалга оширилади ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.


5. Ҳашарларда қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш мумкин эмас


Ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари бундан мустасно.


Маҳаллалар ўз ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.


6. Мажбурий меҳнат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик бор


Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш БҲМнинг 50 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.


Мазкур ҳуқуқбузарлик педагогга нисбатан содир этилса, БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.


Борди-ю мажбурий меҳнат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади ҳамда БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


Мажбурий меҳнат вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


7. Пахта тозалаш корхоналарида бир мавсум ишлаш бир йиллик стаж ҳисобланади


Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги пахтани қуритиш, тозалаш, юклаш, тушириш, пневмотранспортга ортиш, қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш билан боғлиқ ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади.


8. Пахта терими пулидан солиқ олинмайди


Пахта йиғим-терими учун тўланган иш ҳақи даромад солиғига тортилмайди.


Феруза РАҲИМОВА,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2009 16:57 | 05.08.2023