Валюта UZS
  • USD

    12 022.9252.25

  • EUR

    13 843.1994.88

  • RUB

    148.140.55

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 02:00

    +1 C

  • 03:00

    +0 C

  • 04:00

    0 C

  • 05:00

    +0 C

  • 06:00

    0 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    0 C

  • 09:00

    +2 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +11 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +3 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 09-November

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 02:00

    +1 C

  • 03:00

    +0 C

  • 04:00

    0 C

  • 05:00

    +0 C

  • 06:00

    0 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    0 C

  • 09:00

    +2 C

  • 10:00

    +7 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +11 C

  • 19:00

    +10 C

  • 20:00

    +9 C

  • 21:00

    +7 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +3 C

  • Yakshanba, 09

    +1 +20

  • Dushanba, 10

    +1 +20

  • Seshanba, 11

    +5 +20

  • Chorshanba, 12

    +3 +20

  • Payshanba, 13

    +4 +20

  • Juma, 14

    +5 +20

  • Shanba, 15

    +3 +20

  • Yakshanba, 16

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шалтоқни ким тозалайди?

Андижонда кадастр ходимларининг лаёқатсизлиги сабаб минглаб фуқаролар ўзларига тегишли бўлмаган мулклар учун солиқдан қарздор бўлиб қолмоқда
Жамият
324 22:19 | 06.11.2025 22:19

Шу кунларда Андижон туманида ер ва мол-мулк солиқларини ундиришга масъул инспекторлар ғалати манзарага дуч келишяпти. Маълумотлар базасида кўплаб шахслар номида турган кўчмас мулклар эгасиз ёки мутлақо бошқа одамларга тегишли бўлиб чиқмоқда. Бу ҳолат баъзи фуқароларда “нега энди бировларнинг хонадони учун солиқ тўлашим керак?” деган ҳақли эътирозларни юзага келтираётир. Муаммонинг пайдо бўлиши эса кадастр идорасининг маълумотлар базаси билан боғлиқ.


Маълумки, фуқаро тўлайдиган солиқ суммаси унинг мол-мулклари сони ва миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Кўчмас мулклар ҳақидаги маълумотлар шу кунга қадар кадастр идораси масъуллари томонидан солиқ тизимига интеграция қилинган ва ходимлар тилида “брест” деб юритилувчи базада шакллантирилган. Яъни мол-мулклар сони ва ўлчовлари ҳар бир фуқарога тегишли 14 та сондан иборат махсус рақам – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) дастурга қайд этиш орқали рўйхатга олинади. Худди шу жараёнда дастур билан ишловчи кадастр ходимидан ниҳоятда ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки 14 та рақамнинг биттаси нотўғри киритилса, тамом: бир шахсга тегишли кўчмас мулк мутлақо бошқа одамнинг номига ўтиб қолиши, оқибатда Алининг уйи учун Вали, Эшматнинг хонадони учун Тошмат солиқ тўлаб юришига тўғри келади.


Андижон туманининг Янгиобод маҳалласида яшовчи Илҳомжон Қамбаров шундай муаммога дуч келди. У Бўтақора қишлоғининг Қорабош ота кўчасидаги ўзига тегишли бўлмаган хонадон учун 2 миллион сўмга яқин солиқ қарзини тўлаш бўйича хат олди. Оқсоқолнинг ўғли Камолиддин Акбаров англашилмовчиликни бартараф этиш мақсадида туман кадастр бўлимига мурожаат қилганлигини, аммо хатони юзага келтирган “ижодкорлар” уни югуртиришдан нарига ўтмаётганлигини таъкидлаётир.


  • Кадастр мутахассислари “Отангизга тегишли идентификация рақамини базадан ўчиришимиз учун давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилишингиз керак”, деб ортга қайтаришди, - дейди Камолиддин Акбаров. – Давлат хизматлари маркази эса “фуқаронинг ўзи келсин” деган талабни қўйди. Отам етмиш ёшни қоралаяпти. Давлат идорасида йўқ жойдан яратилган муаммо туфайли кекса одамни овора қилмай, ўзим ҳал этай десам, имкони бўлмади. Кадастрга қайта-қайта илтимос қилдим, базасидан ҳалигача ўчиришгани йўқ. Муаммо аниқ, шундай экан, уни фуқарони зир югуртирмай ҳал этишнинг наҳотки имкони бўлмаса?

Қаламга олинган ҳолат мавзуга доир ягона мисол эмас. Масалан, туманнинг Март маҳалласидаги бешта хонадон кадастр масъуллари эътиборсизлиги туфайли платформада вилоятнинг турли шаҳар ва туманларида яшовчи Обид Жумабоев, Абдулло Ашуров, Мақсуда Қодирова, Хуршид Ҳамидов, Сирожиддин Болтабоев исм-фамилияли шахслар номига ўтиб қолган. Шу боис солиқ қарздорлиги уларга йўналтирилмоқда. Ҳолбуки, мазкур кўчмас мулкларнинг айни фуқароларга мутлақо алоқаси йўқ. Нореал қарздорликларни бартараф қилиш мақсадида МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика ва солиқ инспекторлари иштирокида далолатнома ҳам имзоланиб, кадастрга тақдим этилган. Бироқ масъуллар масалани ҳал этишни пайсалга солиб келишяпти.


Солиқ инспектори Иқболжон Эралиевнинг қайд этишича, туманда 3 мингга яқин, биргина Бўтақора қишлоғида 69 та ана шундай чалкашлик қайд этилган. Оқибатда сунъий қарздорлик миқдори ортиб бормоқда. Дастурда нафақат Андижон вилояти, балки бошқа ҳудудлар, ҳатто Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаролар номига ҳам мол-мулклар бирикиб қолган. Мазкур шахслар билан солиқ қарзини ундириш юзасидан боғланилганида эса, улар ажабланиб, елка қисишдан нарига ўтишмаётир.


Энди айтинг-чи, юқоридаги каби ҳолатлар 5 та, 10 та, боринг ана 100 та бўлса ҳам тушунса бўлар, аммо минглаб хатоликларни қандай изоҳлаш мумкин?


Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармасининг матбуот котиби Бунёдбек Абдувалиев тизимда шундай муаммо борлигини инкор этмади. У айни пайтда ялпи ҳатлов ўтказилаётганини, барча турдаги кўчмас мулклар янги дастур – УзКАД тизимида қайтадан рўйхатга олинаётганини, бу жараёнда юқоридаги каби хатоликлар тузатиб борилаётганини қайд этди. Пировардида шундай масалага дуч келган фуқаролар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга ёрдам беришини таъкидлади.


Мавзуни ўрганиш жараёнида Кадастр агентлигининг телеграмдаги расмий каналида 2025 йил 23 сентябрь куни эълон қилинган мурожаатга кўзимиз тушди. Унда “эски тизимларда маълумотлар ИННга боғлиқ ҳолатда юритилган бўлиб, бу жараёнда (инсон омилисиз) фуқароларга тегишли бўлмаган бегона кўчмас мулк, унинг номига бирикиб қолган бўлиши мумкин”лиги, олдинги базалардаги камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида ҳозир барча маълумотларни ягона тизимда бирлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги таъкидланади. Мурожаатда кимдадир юқоридаги каби муаммолар кузатилган тақдирда, Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақами ёки тегишли телеграм бот орқали боғланиши мумкинлиги ва хатолик тез фурсатларда, бепул бартараф этилиши таъминланиши маълум қилинган.


Муаммонинг расман тан олингани қувонарли албатта, аммо мавзу доирасида қаламга олинаётган камчиликлар инсон омилисиз эмас, балки тизимдаги кўзбўямачилик, айрим ходимларнинг масъулиятсиз ва лаёқатсизлиги оқибатида юзага келган, десак тўғрироқ бўлади. Нега?


Тизимдаги манбаларимизга кўра, 2017-2019 йилларда оммавий ҳатлов ўтказилиб, кўчмас мулкларни дастурга киритиш жараёни бошланган ва ҳар бир ҳудуд учун кунлик меъёр белгиланган. Масалан, муайян туманда дастурга кунига 200 нафар мулкдорнинг маълумотлари (ЖШШИРи) киритилиши топширилган бўлса, айрим мутахассислар айтилган вазифани бажаришга ё чиндан улгурмаган, ёки меҳнат унумдорлиги талабга жавоб бермаган. Шундай вазиятда тизимдаги юқори раҳбариятга топшириқ ижросига улгурмаётганлигини маълум қилиш ўрнига, “қўлдан ўтгунча” қабилидаги иш тутуми давом этаверган: база рўйхатидаги очиқ қолган қаторларга мулкнинг ҳақиқий эгасига тегишли (мутахассислар аниқлашга улгурмаган) рақамлар эмас, балки дуч келган рақамлар пойма-пой тиркалаверган. Мана, муаммонинг бошланиши қаерда?!


...Хуллас, бир гуруҳ масъулларнинг нобоп ва лоқайдлиги минглаб фуқароларга йўқ жойдан ташвиш туғдирган. Афтидан, яратилган муаммонинг ҳал этилганидан кўра ечилмагани кўпроқ. Чунки қуйи тизимдаги иш тутуми агентлик мурожаатидаги “хатоликни тез фурсатда тузатиш” билан боғлиқ баёнотга терс келаётгандай.


Нурилло Нўъмонов,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5228 16:57 | 05.08.2023