Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сирли олам: "Титаник" фожиаси аввалдан башорат қилинганми?

Дунёда сирли ҳодисалар кўп. Айниқса, айрим фильм ва китоблардаги воқеаларнинг вақт ўтиб, ҳаётда ҳам амалга ошиб қолиши ўша сирларга ишора қилса, ажабмас.
Колумнистлар
238 18:22 | 09.06.2024 18:22

Масалан, “Титаник” кемасининг даҳшатли фожиаси содир бўлишидан 14 йил аввал ёзувчи Робертсон уни ўз романида тасвирлаганди. Энг қизиғи, китоб ва ҳаётдаги ўхшашлик унча-мунча эмас, балки бутун тафсилотлари билан айнан бир хил эди…


Робертсон кундузлари қўлида блокноти билан Лондон кўчаларида айланиб юрар, кечқурунлари ўзининг ғарибона кулбасида шам ёруғида фантастик романлар ёзарди. Лекин унинг омади келавермасди. Ноширлар унинг ёввойи сайёрада яшовчиларнинг баҳайбат калтакесаклар ва динозаврлар билан қилган жанглари ҳақидаги асарларини босмас эдилар. Шундан сўнг у ҳаётга кўпроқ яқинлашиш керак, деган ниятда, Атлантика океанидаги воқеалар ҳақида ёзишга қарор қилди. Шундай қилиб, Робертсоннинг 1898 йилда “Беҳуда уриниш” номли романи нашрдан чиқди.


Романда тасвирланишича, Англияда океан оша сузувчи жуда ката ҳажмли лайнер яратишади. “Титан” деб аталган бу лайнерни сувга ботмайдиган энг тезюрар ва ҳашаматли, деб эълон қилишади. Яъни ўша замоннинг устунлари бўлмиш миллионерлар лайнерда биринчилардан сафар қилиш бахтига муяссар бўлади. Лайнер ўзининг биринчи сафаридаёқ апрелнинг совуқ тунларидан бирида сузиб юрган муз тоғига урилиб, океанга ғарқ бўлди. Қутқарув шлюпкаларининг камлиги туфайли кема бортида бўлган икки минг йўловчининг аксарияти ҳалок бўлди.


Шимолий Атлантика инсоний туйғулар – қаҳрамонлик, аблаҳлик, одамгарчилик, қўрқоқликнинг ёрқин гувоҳи бўлади.
Романнинг қайғули якуни кўпчилик инглизларга ёқмайди. Кўп ўтмай бу романни китобхонлар бутунлай унутадилар. Аммо орадан 14 йил ўтиб, кутилмаганда ўртамиёна обрўга эга Робертсоннинг номи Лондон матбуотларида тилга олина бошлайди. Сабаби Робертсон романида тасвирланган воқеа ҳақиқатан рўй берди....


РОМАН ВОҚЕАЛАРИНИНГ ҲАЁТГА КЎЧИШИ…


Эълон қилинган махсус ҳукумат ҳужжатида шундай дейилган эди: “Атлантика океанида денгизчилик йилномаларида сира учрамаган бахтсизлик рўй берди. “Уайт Стар” компаниясига қарашли “Титаник” пароходи 1912 йил 11 апрелда биринчи бор сузишга чиқди ва муз тоғига урилиб, чўкиб кетди. Охирги маълумотларга қараганда, кемадаги 2 минг 800 одамдан 700 га яқини омон қолди”. Инглизлар бу даҳшатли воқеанинг Робертсон романидаги воқеага жуда ўхшашлигидан лол қолишди. Ахир ўхшашлик унча-мунча эмас, балки бутун тафсилотлари билан бир хил эди. Мана, “Титан” билан “Титаник”ни солиштириб кўрайлик. Номи ҳам, катталиги ҳам бирдек. Иккисида ҳам тўрттадан труба ва учтадан паррак. “Титан”нинг узунлиги 260 м. “Титаник”ники эса 268 м. Сув сиғими 70 минг тонна бўлса, “Титан”ники 66 минг тонна. “Титаник” қуввати 50 минг от кучи бўлса, буники 55 минг от кучига тенг бўлган. Энг юқори тезлик иккала кеманики ҳам 25 узел. Фалокат юз берган жой, вақт ва унинг сабаблари ҳам бир хил. Иккисида ҳам юқори табақага мансуб кишилар бўлган. Энг қизиғи, “Титан”даги сингари “Титаник”да ҳам қутқарув кемалари етишмайди.


Китобда тасвирлаган воқеаларнинг бекаму-кўст ҳаётда рўй бериши одамларни ўйлантириб қўйди. Газеталар Робертсонни “келажакни олдиндан кўрувчи авлиё” ҳамда “бахтсизликни ато этувчи тақдирнавис”, деб аташади. Кемада ҳалок бўлганларнинг бевалари ва етим қолганлар томонидан унинг номига аччиқ-аччиқ хатлар кела бошлайди. “Беҳуда уриниш” романини лаънатлайдилар, у китобни бошқа нашр этмайдилар. “Титаник” деган сўз бахтсизлик тимсоли бўлиб қолди.


ОДАМЗОД ҚУЛОҒИ ЭШИТМАГАН ФАРЁДЛАР


Ўша мудхиш кеча. Ярим кечаси соат 2 дан 5 минут ўтганда “Титаник”дан охирги шлюпка жўнади. Тўполон ва саросима туфайли 1 минг 600 га яқин киши кемада қолди. Улар кема чўкканда ҳосил бўладиган гирдобда ҳалок бўлишга ёки совуқ сувда музлашга маҳкум эдилар. Фожианинг гувоҳи бўлган киши сўнгги дақиқаларни шундай ҳикоя қилади:


“Тунги соат 2 да кеманинг олдинга қараб оқаётганини ва анча сувга ботганини кўрдик. Кеманинг қуйруғи секин-аста кўтарилиб борарди. Салонларда чироқ ўчарди, сал ўтмай яна ёнарди. Сўнг бутунлай ўчиб қолди. “Титаник”нинг сувдан чиқиб турган 50 метрча танаси қорайиб кўринарди. Шунда одамзод қулоғи ҳеч қачон эшитмаган фарёдлар бошланди. Бу муздек сувда ўлим билан олишаётган ўртоқларимизнинг ёрдам сўраб қилган ноласи эди. Лекин ёрдам бера олмасдик”


“ТИТАНИК” ФОЖИАСИ РЎЙ БЕРМАСЛИГИ МУМКИН ЭДИ, АГАР…


Сафарга чиқишдан бир кун олдин “Титаник” “Нью Йорк” лайнери билан тўқнашиб кетишга оз қолади. “Нью Йорк” швартовкадан чиқиб кетган бўлиб, улар орасидаги масофа уч метр қолганда “Титаник” капитани кемани тўхтатишга муваффақ бўлади. Эҳтимол, ушбу тўқнашув юз берганда кема андак шикастланиб, кейинги кунда ана фожиа юз бермаган бўлармиди?..


КЕМАГА ОРТИҚЧА БЕРИЛГАН БАҲО


Ҳалокатга сабаб бўлган “майда” шартлар кўп эди. Аммо ўз даврининг энг мукаммал технологик маҳсулоти бўлмиш бу “қусурсиз” кеманинг чўкиб кетишида тақдир тақозоси борлиги аниқ. Ўзини коинотда ягона куч деб эълон қилган ожиз инсон “Титаник” билан бирга океан тубига чўкди. Қоғоздан ясалгандек иккига бўлиниб, тезлик билан чўккан “Титаник” ҳақида дастлаб унинг капитани “бу кемани Худо ҳам чўктира олмайди”, деганди. Аммо фаразларни йўққа чиқариб, минглаб йўловчиси билан “Титаник”ғарқ бўлди.


УЛАР “ОППОҚ” ОШИҚЛАРМИДИ?


Шу ўринда машҳур “Титаник” фильмига тўхталсак: Фильмнинг бош қаҳрамонлари ҳам, ундаги машҳур қўшиқ ҳам кўпчилик учун севги-муҳаббат рамзига айланиб қолди, десак ёлғон бўлмайди. Хуллас, бу фильмни кўрмаган одам жуда кам бўлса керак.


Бироқ, биз фильмнинг сюжет чизиғига бошқа бир нуқтадан назар ташлаб, эътиборларингизни ана шу нуқтага жалб қилмоқчимиз. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, фильм муаллифлари ўзлари билмаган ҳолда (балки атайлаб шундай қилишгандир?) “Титаник” ҳалокатининг сабабини топишни томошабинлар фикрига ҳавола қилиб, калаванинг учини яққол кўрсатиб қўйгандек. Кўрган бўлсангиз, кемада кетаётган бадавлат оилага мансуб қизни мажбурлаб эрга беришаётган бўлади. Бунга оилавий муаммолар ҳам анчагина таъсир қилган. Севмаган одамига тегишга мажбурланиб, боши берк кўчага кириб қолган қиз ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлади. Ана шу пайтда бахтли тасодиф туфайли (агар буни бахт дейиш мумкин бўлса, албатта) кемага тушиб қолган йигит уни қутқариб қолади. Ҳозирги замон кино индустриясининг ёзилмаган қоидаларига кўра, икки ёш бир-бирига кўнгил қўяди.


Деярли унаштириб қўйилган, зодагон табақадан бўлган қиз бўлажак қайлиқнинг кўз ўнгида аллақандай ялангоёқ сураткаш йигитга илакишиб қолди. Ўша машъум тунда ошиқ-маъшуқлар кичикроқ шаҳардек келадиган бу улкан кема ичида шайтон йўлига кирдилар. Воқеадан хабар топган қайлиқ ғазаб ва рашк ўтида уларни таъқиб қилди. Бой-бадавлат мижознинг таъқибига кема экипажи ҳам жалб қилинди. Эътибор берган бўлсангиз, айнан шу воқеа сабабли кема рулини бошқариб бораётган денгизчилар айсбергни жуда кеч кўриб қолишди…


Менимча, инсон ақлининг беқиёс маҳсули бўлган улкан кема икки зинокорнинг каср-касофати туфайли ғарқ бўлган эрса ажабмас. Бу гуноҳ романтика деган ялтироқ қоғозга ҳарчанд ўралмасин, унинг моҳияти ўзгариб қолмайди. Шунинг учун, бирор фильм кўраётганда ундаги воқеа-ҳодисаларни халқимизнинг миллий қадриятлари мезонига ҳам бир солиб кўрсак, фойдадан холи бўлмайди.



Аббосбек Йўлдошев


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар