Спортда келишилган ўйинларга чек қўйилади

18:58 | 30.03.2026
782
Спортда  келишилган ўйинларга чек қўйилади
Катталаштириш

Спорт мусобақалари натижаларига ноқонуний таъсир ўтказиш ҳолатларига қарши қатъий чоралар белгиланди. Бу эса келишилган ўйинлар ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Олимпия шаҳарчасидаги Спорт вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ҳамда спорт соҳасини молиялаштиришни такомиллаштиришга оид қарор мазмуни кенг жамоатчиликка етказилди. Тадбирда спортда адолат ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

Янги қонунга мувофиқ, допингга қарши курашиш, соғлом ва ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш бўйича аниқ нормалар жорий этилди.

Шу билан бирга, спорт соҳасининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, бошқарувга замонавий механизмларни татбиқ этиш ҳамда спорт федерациялари ва профессионал клублар фаолиятига тадбиркорлар ва хусусий инвестицияларни босқичма-босқич жалб қилиш муҳим йўналиш сифатида белгиланди.

Президент қарорида мазкур соҳани янада ривожлантириш ва уни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар аниқ белгилаб берилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади