Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +22 +20

  • Juma, 19

    +21 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +23 +20

  • Dushanba, 22

    +24 +20

  • Seshanba, 23

    +25 +20

  • Chorshanba, 24

    +26 +20

  • Payshanba, 25

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

СССРни ларзага солган ҳалокат: “Бошсиз” қолган Тинч океани флоти

Бундан роппа-роса 43 йил аввал, 1981 йил 7 февралда Совет Иттифоқида аянчли ҳалокат содир бўлди.
Ҳодиса
244 15:29 | 07.02.2024 15:29


Санкт-Петербург яқинидаги Пушкин аэродромидан осмонга кўтарилган ва Владивостокка йўл олган Ту-104 А самолёти ерга қулади. Самолётда эллик киши бўлиб, уларнинг 16 нафари адмирал, 3 нафари генерал эди. Ҳалокат оқибатида СССР Тинч океани флотининг бутун раҳбарияти қурбон бўлди.



Ҳалокат оқибатида ҳеч ким тирик қолмади. Самолёт йўловчилари юқори рутбали ҳарбийлар, оддий тил билан айтганда, казо-казолар эди. Улар ичида 16 адмирал, 3 генерал, 12 капитан ва полковник, жумладан, Тинч океани флоти қўмондони Эмил Спиридонов ҳам бор эди.



Лаҳзада содир бўлган фожеа


Самолётнинг учишига режа бўйича рухсат берилган, диспетчер парвозни тасдиқлаганди. Авиалайнернинг барча тизимлари нормал ишлаётган бўлган, у учиш-қўниш йўлаги бўйлаб муаммосиз ҳавога кўтарилди.


Бироқ саккиз сониядан сўнг кутилмаганда 45-50 метр баландликда самолёт тўсатдан 90 градусга бурилиб, орқа томонига оға бошлади ва учиш-қўниш йўлагидан бир неча ўн метр узоқликда ерга қулади.


Қутқарувчилар фалокат жойига етиб борганда, у ерда қутқарадиган ҳеч ким қолмаганди. Фюзелаж бўлаклари дала бўйлаб сочилиб кетган, ҳамма жойда алангалар авж олганди. Ёнғинни тезда ўчиришнинг имкони бўлмади – самолёт баки охирги сиғимигача тўлдирилган, унда 30 тоннага яқин керосин бўлган.


Бортда Тинч океан флотининг деярли барча қўмондонлик таркиби, адмирал ва генерал, 1-даражали капитанлар ва полковниклар бор эди. Улар ўша куни Ленинград денгиз академиясида якунланган қўмондонлик-штаб машғулотларидан сўнг Владивостокка қайтмоқчи бўлгандилар.


Қурбонлар орасида фуқаролар ҳам бор эди – айрим зобитлар қариндошларини хизмат сафарига олиб келишганди. Йўловчиларнинг жони ўша лаҳзадаёқ узилиган, фақат катта лейтенант Валентин Зубарев чалажон ҳолда топилди. Ҳалокат пайтида у парвоз палубасида бўлган ва ерга урилганда, у бурун канопи орқали учиб кетган. Бироқ охир-оқибат лейтенантни ҳам қутқариб қолишнинг иложи бўлмади – офицер шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.



Иккинчи жаҳон урушидагидан ҳам катта йўқотиш


Ҳалокат СССР ҳарбий тизими учун фожиали бўлди: мамлакат Иккинчи жаҳон урушида ҳам бунчалик кўп адмирал йўқотмаганди. Уруш пайтида ўн нафар адмирал оламдан ўтган, улардан тўрт нафаригина ҳарбий ҳаракатларда қурбон бўлган, олти нафари эса касалликлардан вафот топганди.


1981 йилги фожеа эса бир неча секундда биратўла 16 адмирални бошига етди.


Вице-адмирал Василий Денисов шундай деганди: “Тинч океан флоти бир лаҳзада ўз қўмондонлиги ва тузилмаларини йўқотди. Иккинчи ва учинчи шахслар қолди. Бу денгиз флотига қаттиқ зарба бўлди – унинг ўрнини тўлдириш қийин”.



Қўрқув


Тинч океани флотини фалаж аҳволда келтирган воқеа совет раҳбариятида ташвиш ва хавотир уйғотди. Душманлардан хавфсираб турадиган коммунистлар дастлаб буни ҳатто янги урушнинг бошланиши дея ҳам ўйладилар. Самолёт ҳалокати Тинч океани орқали ҳужум қилмоқчи бўлган маккор душманнинг ҳийласи деган фаразлар ҳам илгари сурилди. Аммо бу қўрқувлар ўзини оқламади.


Ҳалокатдан сўнг дарҳол Тинч океан флоти тўлиқ жанговар тайёргарлик ҳолатига ўтказилди. Ходимлар таътилдан чақириб олинди. Флотнинг сув усти ва сув ости кемалари денгизга чиқиб, жанговар жойлашишни бошладилар. Бироқ, ҳужум ҳақидаги тахмин тасдиқланмади.


Пухта ўрганиш натижасида ҳалокатга юкнинг нотўғри жойлаштирилиши ва оқибатда самолётнинг марказлашмагани сабаб бўлганлиги аниқланди. Комиссия учиш-қўниш йўлагида бўшашган юк бўйлаб, орқага қараб ҳаракатланганлигини аниқлади. Натижада авиалайнерда мувозанат бузилган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолётга оғир қоғоз ўрамлари, шунингдек, бошқа кўплаб юклар, жумладан, мебель ва телевизорлар ортилган.



Ҳалокат жамоатчиликдан сир тутилган


СССРнинг юқори рутбали ҳарбийлари ҳалок бўлган воқеа жамоатчиликка очиқланмади, ҳатто қурбонларнинг оилалари ҳам тафсилотларни билмас эди. Ҳукумат бир кунда бутун бошли флот бошсиз қолгани ҳақидаги хабар тарқалиб кетишидан хавотирда эди.


Фақатгина “Қизил юлдуз” газетаси бир гуруҳ адмираллар ва генераллар, офицерлар, подполковниклар, денгизчилар ва Тинч океан флоти ходимларининг хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлганлиги ҳақида қисқача хабар берди. Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Қурбонларнинг исмлари ошкор этилмади. Оилалар расмий хабарномани фақат 1990-йилларнинг охирида олишган.



Адмираллар адмирали


Тинч океан флоти қўмондони Эмил Спиридонов тажрибали ҳарбий раҳбар эди, у ўз фаолиятини сув ости кемасида навигатор сифатида бошлаган ва СССР ядро флотини яратишда иштирок этган. Унинг раҳбарлигида Тинч океан флоти Тинч океани ва Ҳинд океанларидаги мураккаб муаммоларда муваффақиятга эришди, янги лойиҳалар – ер усти ва сув ости кемаларини, истиқболли ракета тизимларини ўзлаштирди.


Шунингдек, яна бир қурбон, ҳарбий-денгиз флотида 30 йил хизмат қилган контр-адмирал Жеймс Чулков Тинч океан флотида янги оғир самолёт ташувчи крейсерларнинг фойдаланишга топширилишини назорат қилган. Самолёт ҳалокатида Тинч океан флоти Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-лейтенант Георгий Павлов, 4-сув ости флоти қўмондони вице-адмирал Виктор Белашев ва флот разведка бошқармаси бошлиғи контр-адмирал Геннадий Леонов ўлим топди.


Ту-104 ҳалокати ва ўнлаб юқори мартабали офицерларнинг ўлимидан сўнг, Мудофаа вазирлиги бир нечта махсус фармонлар чиқарди. Хусусан, флот раҳбариятига бир вақтда парвоз қилиш тақиқлаб қўйилди: қўмондон штаб бошлиғидан алоҳида саёҳат қилиши керак эди. Шунингдек, ҳарбийлар, фуқаро авиациясида бўлгани каби қўл юки ва багажни тарозида тортишлари керак бўлди, самолёт салонларидаги ўриндиқлар эса хавфсизлик камарлари билан жиҳозланди.


Бу воқеадан кейин СССР армиясида Ту-104 самолётларидан фойдаланилмай қўйилди. Фуқаролик авиациясида бу ҳаво кемаларидан 1979 йилги Внуководаги ҳалокатдан сўнг воз кечилганди. Шуни таъкидлаш керакки, Ту-104 самолётлари билан боғлиқ ҳалокатлар сабаб собиқ Иттифоқда 1958-1981 йилларда 1140 киши ҳалок бўлган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса