Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 627.0212.22

  • EUR

    13 494.50-132.01

  • RUB

    142.18-1.15

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 19-June

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Chorshanba, 19

    +21 +20

  • Payshanba, 20

    +22 +20

  • Juma, 21

    +23 +20

  • Shanba, 22

    +22 +20

  • Yakshanba, 23

    +25 +20

  • Dushanba, 24

    +24 +20

  • Seshanba, 25

    +23 +20

  • Chorshanba, 26

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси эҳтиёжманд оилаларнинг кредит пулларини “туя қилган”

У, уларга турли хил ваъдаларни бериб, номларига кредит расмийлаштирган ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Жамият
656 16:32 | 14.11.2023 16:32

Сурхондарёда Қумқўрғон тумани ҳокими ёрдамчисининг эҳтиёжманд оилалар номига кредит расмийлаштириб, сўнг ўзлаштириб юборгани айтилмоқда.


Бир муддат олдин «Муштум» нашри Қумқўрғон туманида яшовчи Матлуба Бердиеванинг мурожаатини эълон қилган ва унда аёл яшайдиган «Тўда» маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси У.Т. ҳеч қандай муаммо чиқмаслигини ва маҳаллага келадиган моддий ёрдамларни ваъда қилиб, уларнинг номига кредит ҳужжатларини тайёрлатгани ҳамда ҳовлидаги аввалдан бўлган иссиқхонани суртага олиб, банкдан 66 миллиондан зиёд кредит пули олгани ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, айни пайтда оила ногирон эр учун келадиган пенсия ҳисобидан кредитни тўлаб келаётгани айтилади.


Сурхондарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.


Унга кўра, ҳақиқатда 2022 йилнинг январидан бошлаб юқорида кўрсатилган ҳудудда ҳоким ёрдамчиси сифатида ишлаб келган У.Т. тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб, ўзи таъсисчилигида фирма таъминотчиси сифатида фуқаро М.Э. ва бошқаларни алдаб, уларнинг электрон имзоларини қўлга киритиб, уларнинг номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун банкдан 4 маротаба 33 млн сўмдан жами 132 млн сўм кредит ажратилишига эришган. Ушбу пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган фирма ҳисобига тушириб, эҳтиёжларига ишлатиб юборган.


Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 9 ноябрь куни Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан У.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.


Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қумқўрғон тумани ИИБ хузуридаги Тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Вилоят прокуратурасига кўра, У.Т. жорий йил 31 октябрдан эгаллаб турган ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0