Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 732.563.08

  • EUR

    14 181.5325.08

  • RUB

    139.37-0.35

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-September

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 01:00

    +13 C

  • 02:00

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +12 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +25 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +28 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +29 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +18 +20

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +16 +20

  • Yakshanba, 22

    +20 +20

  • Dushanba, 23

    +19 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Таълимга навбатдаги зарба – Молия вазирлиги бошчилигидаги қисқартиришлар кимларга болта урмоқда?

Таълим ҳақида гап кетса, “Ундай қилаяпмиз”, “Бундай қилаяпмиз” деб оғиз кўпиртирамиз. Эрта инвестиция киритишнинг афзалликлари ҳақида гапирамиз. Аммо амалда нима қиляпмиз? Келинг, бир назар ташлаймиз.
Жамият
502 16:51 | 12.09.2024 16:51

Ўтган йили хориждан келган 500 нафар инглиз тили ўқитувчиларига авиачипта харажатларидан тортиб, яшаш-жой харажатларигача кўтардик. Мактабларимизда болаларимизга дарс бергани учун камида 4000 АҚШ доллари миқдорида маош бердик. 2024 йилда уларнинг сонини 1500 нафарга ошириш режалаштирилганди. Ҳадемай юзлаб хорижлик чет тили ўқитувчилари командаси юртимизга келгани ҳақидаги хабарларни ўқиб қолсак ажабланманг....


Яқинда ижтимоий тармоқларда яна бир янгилик пайдо бўлди. Тошкентда қиймати 11млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳа – мактабгача таълим тизими педагог кадрларининг малакасини оширишга мўлжалланган марказ қурилишига старт берилди. Аслида бу жуда яхши янгилик. Аммо негадир шу кунларда қисқаришга учраётган психолог, лобарант ва кутубхоначи штатлари ҳақидаги хабарлар, муҳокамалар фонида унинг янгилик сифатидаги қиймати кўпчилик педагоглар учун қувончли бўлмади, назаримда. Балки бир жиҳатдан ўзимизнинг қоракўз педагоглар дипломли бўла туриб, ишидан бу тариқа ажралиб қолаётганларида хорижлик ўқитувчиларга минг долларлаб маошлар берилиши, миллион-миллион долларлик малака ошириш бинолари қурилиши одамга ғалати ва эриш туюлгандур. Кўнглимизга сиғмагандур... Ахир, юзлаб-минглаб кадрлаш ишсиз қолиш арафасида...


Ваҳоланки охирги йилларда мактабларда эндигина психологик хизматлар бир оз жонланаётган эди. Ўқувчилар орасида ҳам олий ўқув юртларининг психология йўналишига қизиқиш, ҳужжат топшириш кўпайганди. Энди эса қисқаришга учраётган штатларнинг эгалари, айниқса психологларнинг фиғони кўкка чиққан....


Жумабаев деб номланган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси шу ҳақдаги ахборотга изоҳ ёзар экан, Вазирликлар нимага бунақа адолатсиз қарор чиқаришади? Ахир жуда кўп инсонларни ишсиз қиладику бу кетишда. Яна қанчадан-қанча кадрлар чиқяпти, улар нима қилади? Олий маълумотли ишсизлар кўпаядими? Четга кетиши керакми одамлар яна? деган мазмунда изоҳ қолдирган бўлса, Эргашева Гуллолахон исмли фойдаланувчи Яшангее... Группамизниниг номидан айтинг, ҳамма психологлар норози денг, ахир уйга болаларимизга касбимиз орқали нон олиб кираяпмиз. 4 йил контракт тўлаб ўқидик.100 миллион, 80 миллион супер контракт тўлаб ўқиганлар бор. Оилавий шароитни ҳам тушунсинда тепадагилар. Камбағалликни қисқартираяпмиз, бандликка кўмаклашаяпмиз дейишиб, аксинча қашшоқликка олиб чиқяптику одамларни... мазмунида изоҳлар қолдиришган.



Шундоқ ҳам аксарият ота ёки она чет элга ишлашга кетган юртимизда бобо ва буви, хола ёки амакилар қўлида тарбияланаётган болалар салмоғи анча кўп. Уларга мактабдаги психологик ёрдам жуда зарур бўлаётган эди. Аслида педагогика назариясига асосан мактабларда ҳар 250 нафар ўқувчига бир психолог ишлаши керак бўлса, амалда 500 нафардан 1000 нафаргача бўлган ўқувчилар сонига 0,5 штат психолог ажратилган эди.


Энди эса Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг таклифига биноан амалда 500 нафардан 1000 нафаргача ўқувчиси бўлган мактабларда ишлаётган 0,5 штатдаги психологлар лавозими тугатилмоқда. Яъни, 500 ва 1000 нафар ўқувчиси бўлган мактабда психолог бўлмайди. 1500 нафар ўқувчи бўлган тақдирдагина мактабга 1 штат психолог лавозими берилади.


Бундан ташқари, ўқувчилар сони 2 минг нафар ва ундан ортиқ бўлган мактаблардаги қўшимча 1 та психолог штат бирликлари ҳам тугатилиб, фақат иккита штат бирлиги қолдирилмоқда. Аввал шу сон 3 та штат бирликни ташкил этган.


Бу хали ҳаммаси эмас. Юқорида айтганимиздек, таълим даргоҳларида кутубхоначи лавозимлари ҳам ўқувчилар сонига нисбатан ҳисобланиб, олдингисига нисбатан қисқармоқда. Лаборантлик штатлари эса тугатилиб, унинг вазифаси табиий фан ўқитувчиларининг бирининг зиммасига юкланиши белгиланмоқда.


Энди кичик мулоҳаза. Бюджет ташкилотларини қисқартириш керак экан, таълимдан нарироқ турилса бўлмасмиди? Бу ҳолат шусиз ҳам пасайиб кетган таълим сифатини янада орқага сурмайдими? Ёки 5-6 йилдан бери 1000 долларлик маошни кутаётган халқ таълими ходимларининг ишончи ва хафсаласини баттар туширмайдими? Унинг ўрнига бир қарасанг Финляндия таълими, бир қарасанг Сингапур таълими, унга мосалашамиз деб, турланишни ва дарсликларни шунга мослаймиз деб қайта-қайта чоп этишни, давлатимизнинг миллиардлаб маблағларини совуришни бас қилсак бўлмайдими?


Минглаб долларга маош олиб ишловчи хорижлик педагоглар-чи? Ҳозирги шароитда бизга керакми улар? Ахир шу пулнинг ҳеч бўлмаганда ярмини берсак ҳам ўзимизнинг кадрлар болаларимизга яхшилаб инглиз тилини ўргатиб қўяди-ку! Ҳозир улар маош камлиги учун мактабларимизга келишни истамайди. Агар хорижликларга тўланадиган пулни ўзимизникиларга ҳам тўласак, ўқув марказларида ишлаётган юзлаб, минглаб ёш иқтидорли кадрлар албатта мактабларга қайтишади.


Бу мулоҳазалар Молия ва иқтисодиёт вазирлигидагиларга ҳам етиб борса, хурсанд бўлар эдик.



Зебо НАМОЗОВА,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2009 16:57 | 05.08.2023