Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +9 +20

  • Dushanba, 09

    +13 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +11 +20

  • Payshanba, 12

    +11 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +12 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўттиз ёшга етолмаган даҳо: вундеркинднинг қайғули тарихи

У ўн ёшида ўзининг биринчи илмий мақоласини ёзган, ўн беш ёшида Москва давлат университетига ўқишга кирганди. Ўн саккиз ёшида эса депутат этиб сайланди. Ўша пайтларда уни даҳо дея ҳисоблашар, қобилиятига тан беришарди. Афсуски, Павел Коноплевнинг умри жуда қисқа бўлди. Бу дунёда бор-йўғи 29 баҳорни кўрган йигит кўпчилик вундеркиндлар каби эрта порлаб, сўнди...
Колумнистлар
237 14:16 | 06.06.2024 14:16

Ўттиз ёшга етолмаган даҳоЎттиз ёшга етолмаган даҳо


Паша Коноплев 1971 йил 25 мартда Москвада туғилган. Оила зиёлилардан, унинг онаси физик, отаси эса техника бўйича мутахассис эди. Бола жуда заиф дунёга келган ва бунинг устига туғруқхонада инфекция юқтириб олганди. Кейин шифокорлар мўъжизавий тарзда уни қутқариб қолишга муваффақ бўлишди, аммо уларнинг прогнозлари умидли эмасди. Врачлар боланинг яшаб кетишига ишонишмади.


Шифокорларнинг таъкидлашича, бола заиф, ҳаракатсиз ва ривожланиши секинлашган. Павел уч ёшга тўлганда, ота-онаси унинг ақлий қобилиятини синаб кўрди. “Бир саватда иккита олма, иккинчисида эса битта олма. Уларни бир саватга жойлашди. Қанча бўлди? – деб сўради отаси. Павел дарҳол жавоб берди: “Уч!” Шундан сўнг, у нафақат соғайиб, яшаб кетди, балки қобилиятли бўлиб чиқди – мактабга бормасдан туриб қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлишни ўрганган. Шунингдек, у ота-онасини кузатиб, ёзиш ва ўқишни ўзлаштирган.


Ота-оналар вундеркинд фарзандни тарбиялаётганликларини дарҳол англамадилар. Аммо ҳар йили Паша уларни ҳайратда қолдирарди. Етти ёшида бола IQ тестини топширди ва 142 балл тўплади. Таққослаш учун, президент Роналд Рейганнинг IQ даражаси 105, шахмат бўйича машҳур жаҳон чемпионларининг даражаси 150 га яқин эди. Ота-она ўғлини математика мактабига бермоқчи эди, лекин у ерда бошланғич синфлар йўқ эди. Шунинг учун дастлаб у умумий таълимга борди. Бола у ерда зерикди ва ёмон баҳолар ола бошлади. Оилага таниш бўлган болалар руҳшуноси Виктория Юркевич уни юқори синфга ўтказишни таклиф этди. Шунинг учун у дарҳол тўғридан-тўғри тўртинчи синфга ўтказилди ва шундан сўнг яхшироқ ўқий бошлади.


Вундеркинд бола доимо қизиқ ва баҳсли нарсалар устида бош қотирарди, ўйларди. Мисол учун, у космосда сувни қайнатиш мумкин эмаслигини билгач, космик чойнакни лойиҳалаштирган. Унинг онаси таъкидлайди: чизма қўлда қилинган ва нотўғри рақамланган, аммо дизайннинг ўзи физикавий нуқтаи назардан бенуқсон чиққанди.


Кейинги муҳим воқеа Павелнинг 14 ёшида содир бўлди. Ота-онаси унга BK-0010 компьютерини совға қилишди. Ўсмир ушбу оддий машинада биринчи дастурлар ва ўйинларни ёзди.


Павел бўш вақтини илм-фанга бағишлади, инглиз тилидан китоблар таржима қилди, иншолар ва шеърлар ёзди. 15 ёшида у мактабни тугатди ҳамда Москва давлат университетининг ҳисоблаш математикаси ва кибернетика факультетига ўқишга кирди. Ёшдаги фарқ боис курсдошлари у билан мулоқот қилишни истамас, қизлар эса фақат имтиҳонларда ёрдам сўраш учун мурожаат қиларди. Улар сессияларда ўспириннинг билимидан фойдаланиб, имтиҳон топширишсада, бошқа пайтлар Коноплевни калака қилишарди. Бироқ ўсмир уларнинг бу қилмишларидан хафа бўлмасди.


Университетни битираётган Паша француз, испан ва немис тилларида гаплаша оларди, инглиз тилидан эса айрим асарларни таржима қила бошлади. Жумладан, у Олдос Хакслининг бир қанча асарини инглиз тилидан русчага ўгиришга муваффақ бўлди, шунингдек фантастик ёзувчи Жон Роналд Толкиннинг китобларига қаттиқ қизиқиб қолди.


Павел Коноплев 18 ёшидан бошлаб сиёсатга қизиқа бошлади. У биринчи демократик сайловларда Москванинг Октябрский тумани кенгашига депутат бўлди. Йигит эринмай ўз ҳудудидаги квартираларни айланиб чиққан ва аҳолидан қандай ёрдам беришини сўради. Ва деразалар остидаги асфальтга у шундай деб ёзган эди: Агар сиз демократ бўлсангиз, Коноплев депутат бўлиши мумкин!”. Натижада сайлов участкасида 662 кишидан 415 нафари Пашага овоз берди. Ва у туман Кенгашининг энг ёш депутати бўлди.


19 ёшида Паша аспирантурага ўқишга кирди ва келажакни математик прогноз қилишни ўрганди. Айнан ўша пайтда унда руҳий касалликнинг дастлабки белгилари бўй кўрсата бошлади.


Онасининг сўзларига кўра, Паша бир жойда ўтирадиган одам эмасди: у бошқа шаҳарларга саёҳат қилган ва ўз газетасини нашр этган. Аммо шу билан бирга у ҳар доим бир оз телбалик ва болаларча фикрлаш бўй кўрсатарди. Паша 16 ёшга тўлганда, номаълум қиз уни амаки деб чақирганида, улғаяётганини сезган ўсмир қаттиқ қўрққанди. 19 ёшида Павел асабий тушкунликка тушиб, бир қиз туфайли қўлларини кесиб, ўзига жароҳат етказди.


Замон нотинч ва алғов-далғовли йиллар эди: қайта қуриш бошланди ва тез орада собиқ Иттифоқ қулади. Кейинги 10 йил ичида Паша билан нима содир бўлганлиги номаълум. Айрим маълумотларга кўра, шифохонага тушганда Коноплевга кучли дори-дармонлар берилган, бу охир-оқибат тромб шаклланишига олиб келган. Шунингдек, айримлар шифокорлар Коноплевга нотўғри ташхис қўйилганини ҳам таъкидлайдилар. У 200 килограмгача семириб кетганди. Аслида Павел руҳий бузилишлардан ҳам кўра, қандли диабет билан оғриган бўлган. Аммо 90-йиллар тиббиёти буни юзага чиқаришга ожизлик қилди.


Павел Коноплев 29 ёшида, 2000 йил 17 сентябрда “ўпка эмболияси”дан вафот этди. Бир манбага кўра, у Москвадаги 63-шифохонанинг эндокринология бўлимида бўлиб, у ерда диабет ва ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолар сабаб даволанган. Бошқа бир маълумотга кўра, у Кашченко номидаги руҳий касалликлар шифохонасида бўлган ва ўша ерда вафот этган. Ўн ёшида илмий мақола ёзганидан сўнг, кучли олим бўлиши тахмин қилинган шахснинг аянчли тақдири шу тарзда тугади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар