Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 972.0815.08

  • EUR

    13 223.74-121.97

  • RUB

    126.61-1.16

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +6 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 14-January

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +8 C

  • 20:00

    +7 C

  • 21:00

    +6 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +1 C

  • Seshanba, 14

    +12 +20

  • Chorshanba, 15

    +9 +20

  • Payshanba, 16

    +9 +20

  • Juma, 17

    +9 +20

  • Shanba, 18

    +4 +20

  • Yakshanba, 19

    +4 +20

  • Dushanba, 20

    +7 +20

  • Seshanba, 21

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Умри саргардонликда кечган юртдошимиз уйлик бўлди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “12-11” — Ишонч телефони жойларда қандайдир сабаб туфайли мурожаатлари ўз эгаларига етиб бормаган юртдошларимизнинг муаммоларини масъулларга етказишда катта ёрдам бермоқда.
Жамият
148 08:26 | 14.01.2025 08:26

Нуриддин ака Аҳмедов пойтахтимизнинг Сергели туманида яшайди. У кишининг 6 нафар фарзанди бор. Унинг 1979 йилда туғилган ўғли Садриддин Сайфуддинов I гуруҳ ногирони. Нуриддин Аҳмедов ўз мурожаатида Президентимиз қарорига кўра, ногиронлиги бор шахсларга 1 марталик моддий ёрдам пули берилиши кераклиги, аммо Сергели туман ҳокимияти ва ўзи яшаб турган МФЙнинг масъул ходимларига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётгани, янаям аниқроғи, маҳалла масъуллари турли баҳоналар қилиб, моддий ёрдам беришни рад этаётганини айтган. Шу сабабдан, у Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, бир марталик моддий ёрдам пули ажратилишига ёрдам сўраган. Ўрганишлардан сўнг Садриддин Сайфуддиновнинг саломатлигини тиклаш учун Саховат ва кўмак жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик 14 млн. 455 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.


Яна бир мурожаатчи 53 ёшли Туйкина Ольга. У бир кўзи ожиз бўлиб туғилди. Бир қориндан талашиб тушган ака онасининг вафотидан кейин синглисини уйга сиғдирмади. Уйни сотиб Россия давлатига кўчиб кетади. Ольга эса кўчада қолаверади.


Бу орада Ольга опа турмушга чиқади. Бир фарзандни дунёга келтиради. Аммо қайнонаси ва турмуш ўртоғининг ожиза аёл ва қизалоғига бўлган меҳр-муҳаббати жуда тез сўнди. Қайнонаси ва турмуш ўртоғи уни уйдан ҳайдаб, Россия давлатига кўчиб кетади.


Кўчада қолган Ольга Туйкина бир йил дугонасининг бўш турган уйида, сахий инсонларнинг ёрдами билан яна бошқа бўш турган уйда яшади. Аммо ҳузур-ҳаловат нималигини, аёл бахти нима эканини ҳис қилмади. Кўп бор Яшнобод туман ҳокимлиги ва бошқа жойларга уй-жой масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бироқ унинг мурожаатлари эътиборсиз қолаверади.


Бир танишининг маслаҳати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Хотин-қизлар муаммолари бўйича ташкил этилган 12-11 “ишонч телефони”га сим қоқди.


Натижа эса узоқ куттирмади. Яшнобод тумани ҳокимлиги масъуллари билан олиб борган музокаралари натижасида Ольга опага яшаши учун камтарона бўлса-да, тайинли бошпана — икки хоналик уй ажратиб берилди.


Биз опанинг ҳолидан хабар олиш учун у яшаётган уйда бўлдик. Камтарона икки хоналик уйда фарзанди ва икки набираси билан яшаётган юртдошимиз Жуда кўп жойларга бордим, уйсизлигимни айтиб ёрдам сўрадим. Аммо Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ишонч телефониига мурожаат қилганимдан кейингина, менинг дардимни эшитишди. Уй беришди. Бунинг учун улардан миннатдорман”, — дейди.


Ҳа, Ольга опанинг умрининг асосий қисми сарсон-саргардонликда кечган бўлса-да, ҳечдан кўра кеч яхши деганларидек, кексайганида бўлсаям иссиқ уйлик, бошпаналик бўлди. Энди унинг дилидаги ғам ва қайғулар ҳам секин-аста арийди, йўқолади. Ниятимиз, Ольга Туйкинанинг қолган ҳаёти ҳотиржамликда кечсин. Зеро бунга унинг ҳам ҳақи бор.



Зебо НАМОЗОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2669 16:57 | 05.08.2023