Урганч давлат университетининг 90 йиллиги нишонланди
Бугун Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ташкил топганининг 90 йиллиги муносабати билан “Илм ва маърифат маскани: 90 йиллик шарафли йўл” номли тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда юртимизнинг турли олий таълим муассасалари вакиллари, ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, университетнинг хорижий ҳамкорлари ва меҳмонлари, собиқ талабалар иштирок этди.
Тадбирда олий ўқув юртининг 90 йиллик шарафли тарихи, илм-фан ва маърифат йўлида эришилган ютуқлари, таълим сифатини ошириш ҳамда мамлакатимиз таълим ва илм-фан тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Олийгоҳнинг ўтмишини, илмий мактаблари ва ютуқларини, унинг юртимиз тараққиётидаги ўрнини намоён этувчи Университет тарихи музейи тантанали очилди.
Университет ахборот хизмати томонидан тайёрланган, олийгоҳнинг бой ва шарафли тарихини акс эттирувчи видеолавҳа намойиш этилди.
Шунингдек, байрам доирасида концерт дастури ташкил қилинди. Университет санъат кафедраси ўқитувчилари томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0