Ўз боласини ҳовлисига кўмган ота-онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бир муддат олдин Россияда яшаб келаётган ўзбекистонлик экани айтилган эр ва хотиннинг 3 ёшлар атрофидаги фарзандини ўз ҳовлисига кўмаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди.
Ижтимоий тармоқларда тахминан 2-3 ёшли гўдакни аёлнинг шафқатсизларча ураётгани, яна бирлавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Болалар омбудсмани мазкур видеодаги ҳолатга муносабат билдириб, воқеани тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўрганилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, видеотасвирдаги маълумот асосида аёлнинг шахсига аниқлик киритилган. Ушбу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Г. бўлиб, ҳозирги пайтда у (2016 йилдан бери) Россиянинг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келади. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И.нинг 2019 йилда туғилган фарзанди Р.Х. эканлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тегишли сўровига асосан Бош консулхона ҳамда Новосибирск области ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, 19 январь куни Б.И ва А.Г. лар Бердянск шаҳрида қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳибсга олинди.
Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан А.Г. ва Б.И. га нисбатан РФ ЖК 117-моддаси (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши юритуви доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган Р.Х. манфаатларини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Россия Федерацияси тергов қўмитаси билан ҳуқуқий ҳамкорлик чораларини давом эттирмоқда.
Mақолага баҳо беринг
5/53
0
0
0
0